«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 10:56
ЎЗO‘Z

Инсон иммунитети қуёш нурига боғлиқми?

24 дек, 10:30 8 982 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Инсон иммунитети қуёш нурига боғлиқми? Америкалик тадқиқотчилар инсон иммунитети энг муҳим ҳужайраларининг фаоллиги қуёш нури орқали бошқарилишини аниқлашди. Бу замонавий ҳаёт тарзи инсон иммунитетининг тўлақонли фаолият юритишига тўсқинлик қилишини билдириши мумкин. Scientific Reports журналида шу мавзуда мақола чоп этилди.

Тадқиқотлар давомида мутахассислар қуёш нури инсоннинг Т-лимфоцитлари ҳаракатчанлигини кескин кўтаришини, Т-лимфоцитлар эса - инсон иммунитетининг энг муҳим қисми эканини исботлаб беришди. Улар бегона антигенларни ташувчи ҳужайраларни (деярли барча "ёв" ҳужайраларни) излаш, аниқлаш ва йўқ қилишни таъминлашади. Саратон ҳужайралари билан ҳам айнан улар кураш олиб боришади. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича, қуёш нуридаги кўринувчи кўк ёруғлик билан нурланиш вақтида Т-лимфоцитларда водород пероксиди ҳосил бўлади. У биокимёвий жараёнларни, шу жумладан Т-лимфоцитлар ҳаракатини фаоллаштиради ва бу касалликларни келтириб чиқарадиган "ёв" ҳужайраларини топиб, уларни йўқ қилишга ёрдам беради.

Инсон тараққиёт асрига қадар қуёшдан етарлича кўк рангдаги ёруғликни олган. Бугун эса у деярли ёпиқ иншоотларнинг ичида яшайди, табиийки, бу қуёш нури етишмовчилигига олиб келади. Бу теридаги Т-лимфоцитлар ҳаракатлари ва касалликларни қўзғатувчилар билан курашиш секин кечишидан далолат беради.

Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, агар кўк рангдаги ёруғлик билан нурланиш организмга салбий таъсир кўрсатмаса, уни иммунитетида муаммоси бўлган кишиларга нисбатан қўллаш мумкин. Олимлар шунингдек кўзнинг хиралашиши айнан қуёшда кам юришнинг оқибати эканлигини тахмин қилишмоқда. Бир неча ой илгари кўк рангдаги нурнинг жарроҳлик амалиёти вақтида инсон ички органларига зиён етишидан ҳимоялаши ҳам аниқланган эди.
қисми, табиийки, антигенларни, айнан, ой, келтириб




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 49
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 200
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 312
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 163
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 281
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 147
  • Сўнгги янгиликлар
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 2
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 6
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 105
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 7
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 118
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 90
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 54
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 13
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 49
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 122
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 237
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 496
  • Бўлимлар