«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 21:28
ЎЗO‘Z

Кичкинтой йўтали хуруж қилса 7 тавсия

21 дек, 14:49 27 444 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кичкинтой йўтали хуруж қилса 7 тавсия Кичкинтойларимизни йўтали хуруж қилганда амал қилишиз мумкин бўлган 7 тавсия.

1. Йўталдан азият чекаётган кичкинтой иложи борича чанг кам йиғиладиган, гилам ва юмшоқ мебеллардан холи xонада вақтини ўтказиши керак. Китобларни ойнабанд, ёпиқ шкафларда, ўйинчоқларни эса оғзи ёпиқ идишда сақланг. Xонадаги чангларни ҳар куни артиб чиқишни канда қилманг.

2. Зарурат туғилмагунча, атирлардан, аэрозоль ва ўткир ҳидли кимёвий воситалардан фойдаланманг. Полни ҳам оддий xлорсиз сувда ювинг. Ва албатта болани тамаки ҳидидан асранг.

3. Жажжи бемор ётган xона қуруқ ва иссиқ бўлса болада қуруқ йўтал авж олиб, нафас йўлларидаги яллиғланиш янада авж олади. Бунинг олдини олиш учун эса xонада 18 даража ҳароратни сақлаб туринг. Намлик эса 60-70 фоиздан кам бўлмасин.

4. Бола шамолласа, йўталса организм кўп суюқлик йўқотади. Шунинг учун хона ҳароратидан иссиқроқ сув ва уй шароитида тайёрланган шарбатлардан кўпроқ ичиринг. Суюқлик балғам ажралишига ва организмдан токсинлар чиқиб кетишига ёрдам беради.

5. Йўталга қарши дори танлаётганда эса яроқлилик муддати, аллергия бермаслигига аҳамият беринг. Кичкинтойларга элексир, сироп, пастилка кўринишидаги дорилар тўғри келади.

6. Ҳар қандай ҳолатда ҳам фарзандингизни, албатта, шифокор кўригидан ўтказинг. Йўталнинг сиз биламаган сабаблари бўлиши мумкин. Шамоллашдан йўталаяпти деб ўйлаб, бошқа касалликни ўтказиб юборманг.

7. Гиёҳлардан тайёрланган дамламаларни шифокор тавсиясига кўра гўдакка 2 ойлигидан бошлаб беришингиз мумкин.
бошқа, бўлган, янада, Йўталнинг, кимёвий, муддати




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 0
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 16 апр, 18:17 20
  • Ҳаётда панд бермайдиган 16 та мураккаб, аммо ўта муҳим кўникмалар 15 апр, 13:22 208
  • Тарозида ўзгариш йўқ: озишда йўл қўйиладиган хатоликлар 12 апр, 10:29 126
  • Узоқ умр кўриш учун энг фойдали сабзавот қайсилигини биласизми? 09 апр, 10:27 370
  • Қайси маҳсулотлар умрни узайтиради? 06 апр, 16:46 290
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 0
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 2
  • Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт" 16 апр, 20:20 1
  • U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди" 16 апр, 19:56 3
  • Шомуродовнинг охирги голи жамоадошини рекордчига айлантирди 16 апр, 19:40 26
  • "Андижон"нинг тоза голи инобатга олинмаган, "Насаф" тепган пенальти нотўғри, лекин ... 16 апр, 19:13 38
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 29
  • Crocus теракти бўйича айбланаётган икки тожикистонлик ҳибсга олиниши юзасидан шикоят қилди 16 апр, 18:30 145
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 16 апр, 18:17 20
  • Ўзбекистонликлар Латвияга ишга таклиф қилинмоқда 16 апр, 17:42 104
  • Cobalt автомашинасида салкам 30 млн. сўмлик жарима аниқланди 16 апр, 17:02 46
  • Туркия: “Ғазони унутиб қўйманг” 16 апр, 16:25 104
  • Бўлимлар