«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 07:08
ЎЗO‘Z

Касб танлашда адашмадингизми?

10 дек, 14:13 9 861 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Касб танлашда адашмадингизми? Узоқ вақт бир жойда ишлай олмасликка ҳамиша ҳам дангасалик сабаб бўлмайди. Гоҳида танлаган соҳамизда шунчаки ўзимизни тополмаймиз. «Бошқа иш топаман», дейишдан аввал ҳозирги касбингиз сизга тўғри келадими, шу ҳақда ўйлаб кўринг. Бу борада сизга қуйидаги тест ёрдам берса, ажабмас.


АВВАЛ ҲИСОБ-КИТОБ!

Тестдан фойдаланишда туғилган кун санаси ва йил рақамларини қўшиш лозим. Масалан, сиз 25.12.1983 йилда таваллуд топгансиз. Іисобни қуйидаги кетма-кетликда бажарасиз:

25.12.1983=(2+5)+(1+2)+(1+9+8+3)=7+3+3=13=1+3=4

Демак, жавоб — 4. Бу сизнинг шахсий рақамингиз. Ана энди 4 сонига мос таърифга қаранг.


1

Мос келади: ташкилотчилик, етакчилик ҳамда масъулият талаб этадиган фаолият турлари.

Касб танлови: менежер, шифокор, молиявий ишлар бўйича раҳбар, шунингдек, заргарлик билан ҳам шуғулланишингиз мумкин.

Маслаҳат:
карьера қилишни истасангиз, мақсад сари олға боришни ўрганинг.


2

Мос келади
: одамлар билан мулоқот қилиш, кўмаклашиш, ижтимоий соҳа йўналишлари.

Касб танлови: шифокор, ижодкор, файласуф, фермер, актёр ёки сайёҳатчи.

Маслаҳат: тасаввурингизни бойитсангиз, ғояларингизни осон амалга ошира оласиз.


3

Мос келади: мустақил фикрлаш, диққат-эътибор талаб қиладиган соҳа йўналишлари.

Касб танлови: менежер, ҳарбий, жарроҳ, тадбиркор, журналист ҳамда ҳуқуқшунос.

Маслаҳат: «Бу ишни эплолмайман» дегунча, янада қатъиятли бўлишга ҳаракат қилинг.


4

Мос келади: ишлаб чиқариш билан боғлиқ мутахассисликлар, масалан, техника, илм-фан кабилар айни сиз учун.

Касб танлови: ўқитувчи, журналист, банк ходими, тадбиркор, қурувчи каби соҳаларда ўзингизни синаб кўришингиз мумкин.

Маслаҳат: гоҳида «Балки янглишаётгандирман», деб иккиланасиз. Яхшиси, фикрларингизни тартибга солишни ўрганинг.


5

Мос келади: халқаро муносабатларни йўлга қўйиш, жамоа билан ишлаш, нотиқлик санъатини талаб этувчи касблар. Янгилик қилишга бўлган иштиёқ раҳбарлик лавозимигача етаклаши мумкин.

Касб танлови: ҳуқуқшунос, молиячи, руҳшунос, ёзувчи, таржимон, ўқитувчи ҳамда тадбиркорлик.

Маслаҳат:
имкониятларингиз бисёр. Фақат уларни тўғри йўналтириш лозим.


6

Мос келади:
ижод йўналиши билан боғлиқ касблар, одамлар билан мулоқот қилиш, билим олиш, изланиш кабилар. Қолаверса, ташкилотчиликка ҳам устасиз.

Касб танлови: дипломат, адвокат, шифокор, рассом, дизайнер каби соҳа йўналишларига нима дейсиз?!

Маслаҳат: касб танлашда истакларни ҳам инобатга олган маъқул.


7

Мос келади: масъулият, диққат-эътибор, мустаҳкам ирода ҳамда тинимсиз меҳнат талаб қиладиган соҳалар мос тушади.

Касб танлови: сиздан малакали ҳуқуқшунос, тажрибали фермер, шифокор ёки тадбиркор чиқиши мумкин.

Маслаҳат:
қарор қабул қилишда иккиланманг. Гоҳида таваккал ҳаракатлар ижобий натижа келтиради.


8

Мос келади: ижод, изланиш ва яратувчанлик билан боғлиқ соҳалар. Жиддийликдан тез зерикасиз.

Касб танлови:
илм-фан йўналиши бўйича олим, кашфиётчи, шифокор, ёзувчи ёки тарихчи бўлишингиз мумкин.

Маслаҳат: кўп меҳнатни талаб қилса-да, танланган касб йўналишлари ўзлигингизни англашда асқотади.


9

Мос келади: одамлар билан мулоқот қилиш, фикр алмашиш ва воқеа-ҳодисаларга муносабат билдириш ҳамда аниқлик.

Касб танлови: фармацевт олим, ҳарбий, мусиқачи, актёрлик кабилар сиз учундир.

Маслаҳат: ўз «мен»ингизни тан олишдан чўчиманг. Іаётингизга янгилик киритиш ва бошқа соҳаларда тажриба қилиш малакангизни оширади.


НАТИЖА 10 БЎЛСА-ЧИ?

Бунда қуйидагича ҳисоб-китоб қиласиз: 10=1+0=1 Демак, натижангиз 1 рақами.

МАРЖОНА тайёрлади.
фермер, мустаҳкам, тайёрлади, чиқиши, қаранг, касб




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 184
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 103
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 215
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 338
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 169
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 291
  • Сўнгги янгиликлар
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 0
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 2
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 188
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 91
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 39
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 159
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 161
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 223
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 91
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 265
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 320
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 397
  • Бўлимлар