«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 14:06
ЎЗO‘Z

«Севади-ю, хиёнат қилишдан тўхтамайди...»

10 дек, 12:50 11 842 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Севади-ю, хиёнат қилишдан тўхтамайди...» — Бундан ўн етти йил аввал севишиб, синашиб оила қурганмиз. Уч нафар фарзандимиз бор. Эрим автомошанасида водийдан пойтахтга қатнаб тирикчилик қилади. Топиш-тутиши яхши, балки шу нарса ҳам тинимсиз хиёнатларига сабаб бўлар... Уйга келганида ҳам қўлидан телефони тушмайди. Нуқул қандайдир аёллар билан гаплашгани-гаплашган. Ҳатто бир неча марта уларга эримни тинч қўйишини айтиб ҳам кўрдим. Бари бефойда. Бошқа ҳайдовчилар икки-уч марта бориб қайтганида ҳам эрим мижоз йўқлигини баҳона қилиб, пойтахтда юраверади. «Ахир сиз билан кетган шерикларингиз икки марта бориб келишди-ку», десам, «Сен аралашма, ўзим биламан», дейди. Машинасига ўтирган аёлларнининг бошини айлантириб, уч-тўрт ой кўнгилхушлик қилади. Зериккач, икки ҳафтача тинч юради, кейин яна эски «қилиғи»ини давом эттираверади. Нима қилишни ҳам билмай қолдим. Ажрашман десам, «Сени севаман, сенсиз яшай олмайман», деган гапларни эшитаман. Бу аҳволда яшашни ҳам истамайман. Касбини ўзгартиришга кўнмайди. Чунки бошқа иш қўлидан келмайди, вилоятимизнинг ўзида киракашлик қилишга ҳам кўнмайди. Бундай яшаш жонимга тегди. Эримни бу йўлдан қайтаришни хоҳлайман.

Исми сир тутилди.

Қайнонажон: — Уч фарзанднинг ота-онаси бўлиб ҳам бир-бирини тушунолмаслик оғир. Эркак кўчанинг одами, дейишади. Бу гап рост. Бироқ биз буни тан олгимиз келмайди. Ким билан гаплашади, машинасига кимларни ўтказади, қаерларга олиб боради… Оҳҳо, бу сўроқ-саволларнинг адоғи йўқ. Бу билан сизни айбламоқчи эмасмиз. Тирикчилик илинжида эркакларимиз не кўчаларга киришмайди, дейсиз. Аммо мени ҳайратга соладиган бир фикр билдиргансиз, у кишининг машинасига ўтирган барча аёллар аҳлоқсизмикан? Наҳотки? Кўпчиликни бу тоифага киритиб хато қилмаяпсизми? Йўлда юрганнинг ҳам ўз ташвиши, юмушлари бор, ахир. Бу аччиқ сўзларни кўнгилга олманг-у, она қизим, тафаккур қилиб кўринг. Зеро, ҳақиқат аччиқ бўлади. Мижозларини йўқотмаслик учун телефон алмашиб, ҳол-аҳвол сўраб турса керак. Бозор шароитида кўчада ризқ топиш осон эканми? Сиз у кишидан меҳрингизни аяманг. Беҳуда рашк эркакни уйдан бездиради. Мабодо шундай ҳаракатлари бор бўлса ҳам, билмаганга олинг, ўзлари виждони қийналиб, хижолат бўлишлари табиий. Болаларни бағрингизга босиб, оилангиз — умрлик қўрғонингизни мустаҳкам сақланг. Сизга тинчлик-тотувлик, аёллик ва оналик бахтини тилаб қоламиз.

Шаҳноза ХАЛИЛОВА, руҳшунос: — Турмуш ўртоғингизда руҳий муаммолар бор. Палапартиш ҳаёт кечираётганидан ғайришуурий тарзда ниманидир излаяпти деган хулосага келиш мумкин. Айнан нималигини уни кўрмай туриб айтиш қийин. Буни худди алкоголь, тамаки ёки наркотик воситаларга бўлгани сингари қарамлик деб қабул қилиш лозим. Шунингдек, эр-хотин муносабатларида ҳам муаммо мавжуддек. Агар эрингиздан бу ишларга чек қўйишини талаб қилсангиз, уни назоратга олиб, ҳар бир аёл мижози билан жанжаллашиб чиқсангиз, вазият янада мураккаблашиши мумкин. Турмуш ўртоғингизга руҳан яқинлашишни маслаҳат бераман. Бунинг учун ўзингизни кузатиб, доим қиладиган хатоларингизни, уни асабийлаштирадиган сўзлар ва ҳатти-ҳаракатларингизни такрорламасликка интилишингиз лозим. Шунингдек, турмуш ўртоғингизнинг хиёнати сизда қандай туйғуларни уйғотаяпти? Ғазабми, хўрликми, аччиқланишми, шуни аниқланг. Токи бу туйғулардан халос бўлмас экансиз олдинга силжишингиз даргумон. Аммо бари биргина уринишда изига тушиб кетишига умид қилиш нотўғри. Ҳар қандай муносабатлар ҳам мунтазам меҳнатни талаб қилади.

Саодат ОЧИЛОВА ёзиб олди.

Манба: Darakchi.uz
қайтганида, Шунингдек, одами, кўринг, руҳан, олиб




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 204
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 122
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 141
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 17 апр, 05:30 121
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 130
  • Ҳаётда панд бермайдиган 16 та мураккаб, аммо ўта муҳим кўникмалар 15 апр, 13:22 252
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 0
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 70
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 21
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 23
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 141
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 143
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 51
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 288
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 77
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 109
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 71
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 373
  • Бўлимлар