«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 14:14
ЎЗO‘Z

Ўзига ишончни қандай эгаллаш мумкин?

23 ноя, 23:55 20 190 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзига ишончни қандай эгаллаш мумкин? Қандай қилиб кучли ва ўзига ишонган одам бўлишга эришиш мумкин? Шуни айтиш мумкинки, инсон ўзига ишончни дарров эгаллай олмайди, бунинг учун кам бўлмаган вақт ва куч сарфлаш керак бўлади. Агар Сиз ўз устингизда ишласангиз ва мақсад сари интилсангиз, албатта ўзингиз истаган нарсага эришасиз.

Ўзига ишончи етишмаган инсонларга маслаҳат:
1. Бирон бир янги нарсани синовдан ўтказинг ва уни ривожлантиринг. Бу Сизнинг қобилиятларингизни очилишига, янги билимларни эгаллашингизга, бирон бир қизиқарли нарсаларни билишингизга ва ёқимли ҳиссиётларни ҳис этишингизга ҳамда оптимистик руҳда фикрлашни бошлашга ўргатади.
2. Ўз олдингизга мақсад қўйинг ва унга эришинг. Энг кичигидан бошланг, кейин бир мунча муҳимига ўтинг, ундан сўнг буюк орзулар сари интилинг. Шундай қилиб Сиз жуда ҳам кўпига муносиб эканлигингизни тушуниб етасиз.
3. Ўз фикрингизни ифодалашга урининг ва ўз фикрингизда туришга риоя қилинг. Кимнидир дўстлик учун ёки қўрққанингиз учун қўллаб-қувватламанг, балки ҳар қандай ҳолатда ўз нуқтаи назарингиз тўғрилигини асослашга ва уни ҳимоя қилишни ўрганинг.
4. Ишонч билан гапиришни ўрганинг. Бу жуда ҳам муҳим, чунки баланд овозда, ишончли ва ҳиссиётли айтилган фикр, бошқаларга қизиқарли ва уларнинг эътиборини кўпроқ тортади, бир хилдаги ва титроқ овоз билан айтилган фикрга нисбатан.
5. Ҳар доим ўзингизга ғамхўрлик қилинг. Агар Сиз жозибадор кўринишга интилсангиз, бу Сизни автоматик равишда янада ўзига ишонган шахсга айлантиради.
6. Ижобий тарзда фикрлашга ҳаракат қилинг. Агар Сиз нимагадир эриша олмаслигингизга ишонсангиз ҳам, ҳаммаси яхши бўлишига ўзингизни ишонтиринг, тушкунликка тушманг, ўз хатоларингиздан хулоса қилинг, ҳаракат қилинг ва фақат олдинга.
7. Сиз ўзингизнинг кучли томонларингизни билишингиз, уни моҳирона ишлатишингиз ва ундан манфаатли фойдаланишингиз керак.
8. Агар Сиз ҳақингизда кимдир ҳеч нарсани уддалай олмайди деса, унга қулоқ солманг. Охир оқибат, “уриниш – қийналиш эмас”.
9. Ўзингизга шубҳа қилманг. Албатта, ҳаётда шубҳа учун жой бор, лекин уни мавжуд вазиятни ўзгартириш учун сабаб деб қабул қилишни ўрганиш керак, кейинги ҳаракатлардан воз кечиш учун деб эмас.
10. Ҳар бир нарсани мукаммал қилишга ҳаракат қилманг. Албатта, ҳаракат қилишингиз ва яхши бажаришга интилишингиз керак, лекин йўл қўйган хатоларингиз ўз қобилиятларингизни шубҳа остига қўймаслиги керак.
11. Сиз ҳақингизда кимдир нотўғри ўйласа, бундан хавотирга тушманг, ўзингиз билан бўлинг. Ҳали эришмаган нарсангизга, ўзингизни эришгандек тутманг.
12. Совуққонликни ўрганинг. Агар Сизда нимадир ўхшамаган бўлса ҳам, ўзингизни худди ҳаммаси жойидадек тутинг.
13. Йўқ муаммони изламанг. Бошқача айтганда “пашшадан фил ясаманг”, бир мунча кўнгилсизликларни унчалик ҳам жиддий қабул қилманг, улар қандай кўринсада Сизни қўрқитиши керак эмас.
14. Агар керак бўлса ғайри одатий ҳаракатлар қилишни ўрганинг, фақат режа асосида эмас.
15. Ниманидир кутманг, яхши об-ҳавони, иш ҳақингизни оширишларини, йилнинг муҳим вақтини ва ҳоказо. Шу ерда ва ҳозир бошлашни ўрганинг, бу ҳаётингизда жуда ҳам асқотади. Шундай қилиб агар Сиз спорт билан шуғулланишни истасангиз, душанбани кутманг, бугуноқ тренажёр залига боринг.

Агар Сиз ўзингизга нисбатан ишонч етарли эмас деб ҳисобласангиз, юқорида ифодаланган маслаҳатларга риоя қилинг, ўз устингизда ишланг ва Сиз кучлироқ, омадлироқ ва мақсад сари интилувчи инсонга айланасиз.
Йўқ, кучли, истаган, ишонч, ўргатади, тутинг




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради? 22 мар, 15:13 308
  • Фарзандлар учун ота ва оналарга муносабат ҳақида 20 мар, 00:12 208
  • Узоқ умр кўрувчи инсонларнинг 5 та одати 19 мар, 16:40 470
  • Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд? 18 мар, 22:30 313
  • Олимлар хотирани кучайтирувчи оддий машғулотни аниқладилар 16 мар, 23:43 347
  • Нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими? 16 мар, 16:50 423
  • Сўнгги янгиликлар
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 75
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 32
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 63
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 269
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 67
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 62
  • АҚШ давлат котиби Москвадаги терактга изоҳ берди: «ИШИД ҳамон катта таҳдид бўлиб турибди» 28 мар, 10:44 73
  • Бобур Йўлдошев биринчи рафиқасининг вафоти, тўйга чиқмаслиги ва ёлғизлиги ҳақида гапирди 28 мар, 10:17 289
  • Путин «Crocus City Hall»даги теракт туфайли олий мартабали кучишлатарларнинг истеъфосини тайёрламоқда 28 мар, 09:48 292
  • Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди 28 мар, 09:22 43
  • Туркия ҳарбийлари Курдистон ишчи партиясига алоқадор 5 нафар террорчини йўқ қилди 28 мар, 08:57 51
  • Америкалик эксперт: АҚШ дунёни бошқарамиз деб ўйлайди 28 мар, 08:22 236
  • Бўлимлар