«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 19:56
ЎЗO‘Z

Қанча умр кўрасиз? Буни тахминий ҳисоблаб кўриш мумкинлигини биласизми?!

08 ноя, 00:08 18 230 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қанча умр кўрасиз? Буни тахминий ҳисоблаб кўриш мумкинлигини биласизми?! Инсониятнинг ўртача умр кўриш даражаси тобора ортиб бормоқда. Хар бир одам ўзининг қанча умр кўришини билишга қизиқиши табиий. Албатта, ким қанча умр кўришини яратгандан ўзга билмайди. Шундай бўлсада, қуйидаги саволларга жавоб бераётиб, умрингизни имкон қадар узайтириш, яъни соғлигингизни асраш аввало ўзингизга боғлиқ эканлигини билиб оласиз. Қуйидаги тест жаҳоннинг етакчи тиббиёт мутахассислари томонидан тузилган.

Сиз ушбу тестга самимият билан жавоб беришингизни ва шу билан бирга тест натижаларини ўзингиз учун якуний ташҳис сифатида қабул қилмаслигингизни эслатиб ўтишни истардик. Ушбу тестдан фойдаланишингиз учун неча ёшда эканлигингизнинг аҳамияти йўқ.

72 сонини оламиз. Агар сиз эркак киши бўлсангиз, 72 сонидан 3 ни айиринг, агар аёл киши бўлсангиз 72 сонига 4 ни қўшинг. Шундай қилиб эркаклар 69, аёллар эса 76 сонига қуйида келтирилган сонларни қўшиш орқали қанча умр кўришларини билиб олишлари мумкин.

1. Агар яшаётган ҳудудингизда 1 миллиондан ортиқ киши бўлса, 2 сонини айиринг.

2. Агар яшаётган ҳудудингиз аҳолиси 10 минг кишидан кам бўлса, 2 сонини қўшинг.

3. Агар ишингиз ақлий меҳнат билан боғлиқ бўлса 3 сонини айиринг. Жисмоний меҳнат қилсангиз, 3 сонини қўшинг.

4. Агар ҳафтасига 5 кун ярим соатгина бўлса ҳам спорт билан шуғуллансангиз 4 сонини, ҳафтасига 2 3 марта шуғуллансангиз 2 сонини қўшинг.

5. Агар уйланган, турмушга чиққан ёки никоҳ қурмоқчи бўлсангиз, 5 сонини қўшинг.

6. Агар умуман никоҳ қуришни истамасангиз, 25 ёшингиздан бошлаб хар 10 йил учун 1 сонини олиб
ташланг.

7. Агар хар куни 10 соатдан кўп ухласангиз 4 сонини айиринг. 7 8 соат ухласангиз, ҳеч нимани
айирманг.

8. Агар ёмон ухласангиз, 3 сонини олиб ташланг.

9. Агар асабий, жиззаки, агрессив одам бўлсангиз 3 сонини олиб ташланг.

10. Агар оғир-босиқ одам бўлсангиз , 3 сонини қўшинг.

11. Агар ўзингизни бахтли деб билсангиз, 1 сонини қўшинг бахцизман деб ўйласангиз, 2 сонини айириб ташланг.

12. Агар йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасангиз 1 сонини айиринг

13. Агар ҳар доим пулга муҳтожлик сезиб, қўшимча иш қидирсангиз, 2 сонини айиринг.

14. Агар ўрта маълумотли бўлсангиз, 1 сонини қўшинг.

15. Агар маълумотингиз олий бўлса, 2 сонини қўшинг.

16. Агар сиз нафақага чиққан, лекин ишлаётган бўлсангиз 3 сонини қўшинг.

17. Агар сизнинг бувангиз ёки бувингиз 85 ёшга тўлган бўлса, 2 сонини, агар иккаласи ҳам 80 ёшга тўлган бўлсалар, 4 сонини қўшинг. Агар улардан бири 50 ёшга тўлмасдан бевақт (инфаркт, инсульт ва бошқа сабаблар туфайли) вафот этган бўлишса, 4 сони олиб ташланг.

18. Агар яқин қариндошларингиздан бири
50 ёшга тўлмасдан рак, инфаркт каби касалликлардан вафот этган бўлса, 3 сонини олиб ташланг.

19. Агар кунига 3 қути сигарета чекадиган бўлсангиз, 8 сонини, агар 1 қути сигарета чексангиз 6 сонини, агар 1 қутидан кам сигарета чексангиз 3 сонини олиб ташланг.

20. Агар кунига 1 томчи бўлса ҳам спиртли ичимлик истеъмол қилсангиз, 1 сонини олиб ташланг.

21. Агар вазнингиз меъёрдан 20 кг ортиқ бўлса, 8 сонини, 15 20 кггача ортиқ бўлса 4 сонини, 5 15 кггача ортиқ бўлса, 2 сонини олиб ташланг.

22. Агар сиз 40 ёшдан ошган ва йилда бир марта тиббий профилактика кўригидан ўтувчи эркак киши бўлсангиз 2 сонини қўшинг.

23. Агар 30 40 ёш оралиғида бўлсангиз, 2 сонини, 40 50 ёш бўлсангиз, 3 сонини, 50
ёшдан катта бўлсангиз, 4 сонини қўшинг ҳосил бўлган натижа сиз кўришингиз мумкин
бўлган умр ҳисобланади. Агар ўзингизга эътиборли бўлиб, зарарли одатлардан вақтида воз кечсангиз, тест натижасида ҳосил бўлган ёшдан ҳам ўтиб кетишингиз аниқ!!

Манба: Mulohaza.uz
сонини, уйланган, тиббиёт, кўригидан, олишлари, тобора




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 94
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 259
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 169
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 243
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 381
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 177
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 0
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 2
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 20
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Бўлимлар