«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 08:31
ЎЗO‘Z

Ўтмишни унутиб, олға интилиб яшаш учун қандай йўл тутиш лозим?

15 окт, 12:44 10 825 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўтмишни унутиб, олға интилиб яшаш учун қандай йўл тутиш лозим? Кўпчилик айни дамда яшаб турса-да, тез-тез ўтмиш саҳифаларини варақлаб туришни одат қилган. Агар бу яхши хотиралар бўлса, у кишига ижобий кайфият бағишлаб, олдинга ҳаракат қилишга илҳомлантиради, дейилади "Mulohaza.uz" сайтида. Бироқ ўтмиш хотиралари салбий воқеаларни ёдга солса-чи? Уларнинг салбий таъсири вақт ўтиши билан ҳам камаймасдан, тушкунликка тушишга сабаб бўлса, унда қандай қўл тутиш лозим? Бундай вазиятда энг асосийси, таслим бўлмаслик ва фақат олдинга қараб интилишдир!

Ўтмиш инсон ҳаётига қандай таъсир кўрсатади?

Ўтмишдаги воқеа-ҳодисалар — бугунги кун ва келажакнинг асосидир. Улар кишига тажриба ва кўникмалар орттиришга ёрдам беради. Муҳими инсон ўтмишдаги хатоларга қандай муносабатда бўлишидир. Кўпинча одамлар ўзини сусткашликда, ортиқча гапириб юбориш ёки нотўғри танлов учун айблайди. Бундай хатоларни тинмай эслаш ва ўзини айбдор ҳис қилиш эса реал вақтда ҳал этиш лозим бўлган масалаларни бажаришга халақит беради.

Нега ўтмишни унутиш зарурати юзага келади?

Ўтмиш сизнинг шахс сифатида шаклланишингизга халақит қила бошлайди.

У сизга бугунги кундан завқланишга халақит беради. Ўтмишдаги ҳодисалар юзасидан мунтазам қайғуриш сизни ўша пайтда ҳис қилган кечинмаларни қайта ҳис қилишга мажбур қилади.

Ўз имкониятларингизни кўришга тўсқинлик қилади.

Ўтмишда муҳаббатидан айрилган инсон келажакда ўзига мос инсонни учратишга умид ҳам қилмай қўяди. Учратган инсонларини эса аввалгиси билан таққослай бошлайди. Ишини қўлдан бой берган инсон ҳам худди юқоридаги ҳолат каби айнан аввалгисига ўхшаш ишни қидиради. Бу эса имконсиз нарсадир.

Бу сизнинг руҳий ва жисмоний соғлиғингизга зарар қилади.

Ўтмишни маҳкам тутиб олган кишилар руҳий касалликлар, асаб бузилишлари, юрак ва марказий асаб тизими хасталикларига кўпроқ чалинади.

Ўтмишни қўйиб юбориб, олдинга қараб ҳаракат қилиш учун қандай йўл тутиш лозим?

Барча хатоларингизни тан олинг. Муаммо нимада эканлигини англаб етгандан сўнг, уни ҳал қилиш ҳам осонлашади. Ўзингиз билан ёлғиз қолиб, ойна олдида ўтириб, дастлаб ташқи кўринишингизда, кейин характерингизда нималар ўзгарганлигини таҳлил қилиб чиқинг. Ўзингизга «Нима юз берган бўлса, барчасини қабул қиламан. Бундан катта ҳаётий тажрибага эга бўлдим. Кўп нарсани тушуниб олдим. Энди нима қилиш лозимлигини ва ўзимни қандай тутишим кераклигини биламан. Ўтмишни қўйиб юборишга ва бугунги кундан завқ олиб яшашга тайёрман» деб айтинг.

Кичкина нарсалардан бошланг. Ўтмишнинг оғир хотиралари сизни сира қўйиб юбормаганда, кайфиятингизни бироз бўлса-да кўтарувчи кичик ҳаракатларни бажаринг. Кулгуга бой филмларни томоша қилинг, яқин дугонангиз билан қаҳва ичиб, суҳбатлашинг.

Ўтмишдан ҳимоя қилувчи мудофаа барпо этинг. Аввалги ҳаётингиздаги салбий ҳиссиётларни ёдингизга солувчи барча буюмларни алоҳида қутига солиб, кўздан нарига яшириб қўйинг. Ҳаёт билан янгитдан танишаётгандек, шаҳарнинг нотаниш жойларига сайрга чиқинг, янги китоблар, қизиқарли филмлар қуршовида бўлинг.

Янгиликларни рад этманг! Танишлар орттиринг, кўргазмаларга боринг, дунёқарашингизни кенгайтиринг. Бугунги кун ва келажак ўтмишдан қизиқарлироқ эканлигига ўзингизни ишонтиринг.

Хато қилишдан қўрқманг. Энг машҳур кишилар ҳам қачонлардир хатога йўл қўйган. Ўтмиш, бугун ва келажакка табассум билан қаранг. Ахир табассум барчасини енгишга қодир!
сайтида, қилиб, унутиб, Ўзингиз, сусткашликда, қилишдан




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 188
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 103
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 217
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 338
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 169
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 291
  • Сўнгги янгиликлар
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 4
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 81
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 12
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 86
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 280
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 127
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 45
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 213
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 227
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 291
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 111
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 331
  • Бўлимлар