«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 13:46
ЎЗO‘Z

Кам ухлаб, тиниқиб уйғонишнинг оддий бир усули

13 окт, 14:29 14 267 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кам ухлаб, тиниқиб уйғонишнинг оддий бир усули Тўйиб ухламаслик — замонавий инсоннинг асосий муаммоларидан бири. Жадал ҳаёт тарзи сабаб кеч уйқуга ётиб, эрта уйғонамиз. Ёшликда бунинг уддасидан қийинчиликсиз чиқиш мумкиндир, бироқ ёш ўтгани сайин мунтазам тўйиб ухламаслик асаб тизимидаги муаммоларга сабаб бўлади. Иш ҳаддан ташқари кўплиги сабаб, 8 соат ухлашнинг ҳеч имкони бўлмаса, нима қилиш керак?

Бошидан бошлаймиз — уйқу сифати нимага боғлиқ?

Вақтнинг ҳар бир сониясида инсон организмида маълум бир жараёнлар юз беради ва улар Қуёш ҳаракати фазалари билан боғлиқ. Бу тизим жуда катта аниқликда ишлайди. Бахтга қарши, Қуёш ва вақтнинг бу фаолиятини ҳеч қанақасига ўзгартира олмаймиз, чунки инсоннинг кун тартиби қатъий белгиланган.

Ярим тунда Қуёш ўзининг энг қуйи нуқтасида бўлади ва бу вақтда биз максимал даражадаги ҳордиқ ҳолатида бўлишимиз зарур. Шу сабабли ҳам 21:00 дан 3:00 гача бўлган вақт — уйқу учун энг яхшисидир. Хоҳласангиз, 22:00 дан 4:00 гача, 20:00 дан 2:00 гача ҳам ухлашингиз мумкин.

Эрта уйқуга ётишнинг кучи нимада? Бош ва мия одатда 21:00 дан 23:00 гача бўлган оралиқда фаол дам олади. Мунтазам равишда 23:00 дан кейин ухлашга ётадиган одамларда интеллектуал фаоллик борган сари сусайиб боради, лекин бу дарҳол юз бермайди. Агар сиз ҳар куни тунги соат 12:00 дан кейин ухлашга ётсангиз, қанча ухлаб турганингиздан қатъий назар, чарчоқ, бош айланиши ва доимий бошоғриқлар сизни безовта қилади.

22:00 дан кейин ухлашга ётиш ҳам руҳий, ҳам жисмоний саломатлик учун зарарлидир. Сиз барча ишларни тонгга қолдириб, вақтлироқ ухлашга ётишингиз даркор. Бошида осон бўлмайди, бироқ 20 кунча шу тартибни сақлай олсангиз (тадқиқотларга кўра, кишидаги бирор-бир одат айнан 20 кун ичида шаклланади), танангиз, шубҳасиз, Сиздан миннатдор бўлади!

Манба: Дарё
муаммоларга, асосий, ётсангиз, асаб, ва, ухлашингиз




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 0
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 213
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 121
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 223
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 348
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 169
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 0
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 2
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 16
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 30
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 83
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 36
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 101
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 40
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 82
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 44
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 234
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 215
  • Бўлимлар