«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 07:52
ЎЗO‘Z

Япониялик шифокорлар никоҳнинг эркаклар учун фойдали эканлигини исботлашди

16 сен, 23:46 11 361 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Япониялик шифокорлар никоҳнинг эркаклар учун фойдали эканлигини исботлашди Япониянинг Йокогама университети шифокорлари никоҳ қурган эркаклар оладиган устунликларни айтишди. Бунга бағишланган тадқиқот Мюнхенда қанд қасаллигини ўрганиш бўйича Европа уюшмасининг ҳар йиллик учрашувида тақдим қилинди. У ҳақда қисқача The Daily Mail нашрига асосланиб "Кун" хабар бермоқда.

Олимлар уйланган эркаклар бўйдоқлардан икки марта камроқ ортиқча вазн ва у билан боғлиқ касалликларга эга бўлишларини кўрсатдилар. Мисол учун, уйланганларда қанд касаллиги, юқори босим ва семизлик билан боғланган метаболик синдром камроқ ривожланади.

Шифокорлар 270 дан кўпроқ одамни ўргандилар, уларнинг ўртача ёши 65 ёшни ташкил қилган. Барча иштирокчиларда икки турдаги диабет қайд қилинган. Улардан 180 нафари уйланган, 90 нафари эса бўйдоқ.

Олимлар респондентларнинг вазни индексини аниқлаб, уларда тирик тўқиманинг миқдорини ўлчашди. Натижаларнинг кўрсатишича, уйланган эркаклар ўртача бўйдоқларга қараганда икки маротаба камроқ ортиқча вазндан азият чекишади.

Уйланганларда тирик тўқима миқдори ўртача 18,9 кг ни, бўйдлоқларда эса 23,5 кг ни ташкил қилган. Уйланганлар бўйдоқларга нисбатан 58 фоиз камроқ метаболик синдром ривожланиши хатарига эга бўлганлар.

Олимларнинг таъкидлашича, улар томонидан топилган ўзаро боғлиқлик фақатгина эркакларда намоён бўлади. Шифокорлар уйланган эркаклар бўйдоқларга нисбатан соғломроқ бўлишининг сабабини уйланганлар рационалроқ овқатланиши ва ўз вақтида тиббий ёрдамга мурожаат қилишларида кўрмоқдалар.
ўлчашди, исботлашди, вазндан, бўлганлар, нафари, миқдорини




Мавзуга оид янгиликлар
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 90
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 120
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 17 апр, 05:30 115
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 111
  • Ҳаётда панд бермайдиган 16 та мураккаб, аммо ўта муҳим кўникмалар 15 апр, 13:22 232
  • Тарозида ўзгариш йўқ: озишда йўл қўйиладиган хатоликлар 12 апр, 10:29 131
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродов, навбат “Ювентус”га! 18 апр, 00:18 166
  • Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик" 18 апр, 00:02 65
  • ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди 17 апр, 23:59 59
  • Ўзбекистонда пиёз нархи кескин арзонлашди. Бунга сабаб нимада? 17 апр, 23:53 110
  • Улуғбек Ҳошимов: "Ҳужумчи позициясига 3-4 футболчи даъвогарлик қилмоқда" 17 апр, 23:36 53
  • Тимур Кападзе Малайзия устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 17 апр, 23:10 70
  • Украинадаги урушда қанча рус аскари ҳалок бўлгани маълум қилинди 17 апр, 22:50 147
  • Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида яна бир махфий туннел топилди (видео) 17 апр, 22:29 212
  • Тимур Кападзе: Бу мусобақада кучсиз жамоа йўқ, ҳамма бу ерга катта мақсад билан келган 17 апр, 21:53 61
  • Покистон Афғонистон ва Эрон билан чегаралари яқинидаги иккита базасини АҚШга топширди 17 апр, 21:27 157
  • Файзуллаевга Италиянинг машҳур жамоаси харидор! 17 апр, 21:00 236
  • "Балтика"га қарши учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлган Файзуллаев жамоадошларини ош билан сийлади 17 апр, 20:44 143
  • Бўлимлар