«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 07:24
ЎЗO‘Z

Эркаклар ўқисин! Аёлни бахтли қилишнинг 15 усули

31 авг, 16:04 21 495 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Эркаклар ўқисин! Аёлни бахтли қилишнинг 15 усули Аёлни бахтли қилиш жуда осон. Бунинг учун аёл суюкли эканлигини доим ҳис этиб яшаши керак. Аёл эркак эътиборисиз сўлиб қолади. Эрининг меҳри, муҳаббати, эркалаши аёлга сув каби зарур. Агар сиз аёлингизни қувончли кўзларини ҳар куни кўришни истасангиз қуйидаги маслаҳатларни амалда бажо келтиринг.

1. Мунтазам равишда аёлингизни севишингиз ҳақида айтиб туринг. Албатта ҳар куни "Сени севаман" деб қайтаравериш ҳаммага ҳам тўғри келавермайди. Лекин баъзан бўлсада "Сени севаман", "Яхши кўраман", "Сенсиз яшай олмайман", "Менга жуда кераксан" каби гапларингиз хотинингизни жуда бахтли қилади;

2. Эътиборингизни аяманг. Иш вақти хотинингизга телефон қилиб қўйиш, уйга келаётганда арзимаган бир совғача билан келиш (ширинлик, музқаймоқ, гул), ошхонада сиз учун ажойиб таомлар пишириб турганида олдига бориб ўпиб қўйиш, арзимаган иши учун унга раҳмат дейишни унутмаслигингиз керак;

3. Болаларни парвариш қилишда, тарбия қилишда доим хотинингизга ёрдамингизни аяманг;

4. Хотинингиз ҳурматини қариндошлар олдида жойига қўйинг. Ҳаммани олдида уни ерга уриб кейин холи бўлганингизда уни ёнини олиш аёлингизни ранжитади. Ундан кўра ҳаммани олдида уни ёнини олиб, кейин ягона қолганларингизда уни хатосини тушунтириб бошқа ундай қилмаслигини талаб қилинг;

5. Уй-рўзғор бут бўлиши ўз зиммангизда бўлсин;

6. Хотинингизнинг молиявий эҳтиёжини оилангиз бюджетидан келиб чиққан ҳолда қондиринг;

7. Йилда икки марта хотинингизни дам олишга олиб боринг. Иложи бўлса, болаларни бувиларига қолдириб эр-хотин бирга бориш ҳақида ҳам унутманг. Ҳиссиётларни янгилаб туриш керак;

8. Хотинингиз янги кийим, янги ички кийим кийса ёки соч турмагини ўзгартирса, бу ҳақда ўз фикрингизни айтишни унутманг. Бепарво бўлманг;

9. Хотинингиз туғилган кунида албатта гул беринг;

10. Болаларингиз олдида хотинингиз сиз учун нақадар қадрли эканлигини кўрсатинг. Болалар ҳам уни қадрлаб ҳурмат қилишни билсин;

11. Хотинингизга ҳеч қачон хиёнат қилманг. Бир дақиқалик ҳиссий бўшлиқ туфайли бир умрлик ОИЛА риштасини бузманг;

12. Хотинингиз билан жинсий алоқани иккаловингиз учун ҳам ажойиб ва ёқимли бўлишини таъминланг;

13. Совға бериб туришни билинг;

14. Хотинингизни ҳурмат қилинг. Уйда унинг истак ва эҳтиёжлари ҳам инобатга олинсин;

15. Хотинингизни кўпроқ қучоқланг. Ҳатто телевизор кўриб ўтирганда ҳам қучоқлаб ўтириш нақадар ёқимли эканлигини унутманг.

Аёлини бахтли қила олган эркакдан бахтлироқ эркак бўлмаса керак, дунёда.

Манба: Darakchi.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 85
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 247
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 154
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 237
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 366
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 175
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 0
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 1
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 8
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 12
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 121
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 65
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 28
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 36
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 200
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 139
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 128
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 45
  • Бўлимлар