«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 18:35
ЎЗO‘Z

Унутманг, душ қабул қилишда ҳам меъёр бор

10 июн, 14:56 10 930 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Унутманг, душ қабул қилишда ҳам меъёр бор Олимлар одамларнинг меъёридан ортиқ душ қабул қилавериши уларнинг саломатлиги учун зарарли бўлиши мумкинлигини таъкидлашмоқда, деб ёзмоқда "Qalampir" нашри. Ҳатто, ана шундай кундалик машғулотни бажаришда ҳам маълум қонун-қоидаларга амал қилиш талаб этилади.

Калифорния университети мутахассислари саломатлик учун фойдали душ қабул қилиш қоидалари билан таништиришди. Мутахассисларнинг фикрича, душ қабул қилганда ваннада кўп қолиб кетиш ярамайди. Гап шундаки, одам териси ёғли ҳимоя қавати билан қопланган. Бир кунда бир маротабадан ортиқ муттасил ювинавериш эса мазкур қаватнинг емирилишига олиб келади. Оқибатда организмнинг тери хасталикларига чалиниш хавфи янада ортади.

Одатда ёз ойларида душдан чиқмайдиган одамларнинг ҳаддан ташқари тоза ва озода бўлишга интилишлари уларда экзема хасталигининг ривожланишига сабаб бўлади. Ювиниш учун мочалкани бир ойда икки маротаба алмаштириб туриш керак. Чунки мато таркибида ўлган тери қолдиқлари сақланиб қолади. Оқибатда гигиенага амал қиламан деб, бактериялар ўчоғига эга бўлишингиз, ўзингизга ортиқча ташвиш орттиришингиз мумкин.

Иссиқ сув тери ва сочга салбий таъсир қилади. Натижада инсон кўрки бўлган сочларнинг эрта тўкилиб кетишига олиб келади. Шунинг учун, мутахассислар иссиқ ҳам, совуқ ҳам бўлмаган сувда чўмилишни тавсия этишади. Ювиниш вақтида оддий қоидаларга амал қилинса, терингиз янада тоза, озода, муҳими соғлом бўлиб, ўз гўзаллиги ва ёшлик жозибасини йўқотмайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради? 22 мар, 15:13 325
  • Фарзандлар учун ота ва оналарга муносабат ҳақида 20 мар, 00:12 212
  • Узоқ умр кўрувчи инсонларнинг 5 та одати 19 мар, 16:40 487
  • Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд? 18 мар, 22:30 330
  • Олимлар хотирани кучайтирувчи оддий машғулотни аниқладилар 16 мар, 23:43 359
  • Нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими? 16 мар, 16:50 437
  • Сўнгги янгиликлар
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 102
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 174
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 168
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 45
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 206
  • Бўлимлар