«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 12:26
ЎЗO‘Z

Ўтириб ишлайдиганларга фойдали 5 машғулот

26 апр, 16:14 8 234 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўтириб ишлайдиганларга фойдали 5 машғулот Узоқ ўтириб ишлаш — организмда қон айланиши бузадиган асосий омиллардан бири. Агар, вақтингизнинг асосий қисмини компьютер қаршисида ишлаб ўтказсангиз, ҳар кунлик одатий машғулотларингизни кўздан кечириш фурсати келди, дейилади "Даракчи" нашрида.

Ҳар куни ўзингиз учун ҳеч бўлмаса 30 дақиқа вақт ажратинг ва қуйидаги машғулотлардан биттаси билан бўлса ҳам шуғулланинг:

1. Пиёда юриш
Кун давомида имкон қадар кўпроқ пиёда юришга интилинг. Агар бироз сайр қилиш имкони туғилса, ундан унумли фойдаланинг. Автобус бекатида транспортни кутиб ўтирманг, уч-тўрт бекатни пиёда юриб ўтказинг.
Лифтдан умуман фойдаланманг, зинапоядан пиёда юриб, тепага кўтарилинг. Пиёда юриш қўл ва бел мушакларини мустаҳкамлайди.

2. Велосипед ҳайданг
Велосипедда сайр қилиш қон айланишини яхшилайди. Бу машғулот айниқса, варикозга чалинганларга ҳам фойдали. Велосипед педалини айлантирганингизда қон барча қон томирлар бўйлаб айланади. У ҳеч қаерда туриб қолмайди. Бир маромдаги ҳаракат эса қон-томирларга оғирлик туширмай, уларнинг фаолиятини яхшилайди.

3. Сузиш
Агар сизда варикозга мойиллик бўлса, у ҳолда кўп куч талаб этиладиган ва аэробика машғулотларига эҳтиёткорлик билан қатнашинг. Куч талаб этиладиган машғулотлар вазиятни чигаллаштириши мумкин. Сувда сузиш эса бундай хавфни юзага келтирмайди.
Сузиш шуниси билан фойдалики, унда организм горизонтал ҳолатда бўлади, оёқларга оғирлик тушмайди ва қон айланиши яхшиланади. Агар сузишнинг ўзи сизга зерикарли туюлаётган бўлса, унда аквааэробика билан шуғулланинг. Бу спорт тури сизга мушакларни мустаҳкамлашга, қадди-қоматни тиклашга ва ортиқча вазндан қутилишга ёрдам беради.

4. Йога
Узоқ ўтириб ишлайдиганларда қон айланиши бузилиши кўп учрайди. Оёқ тўқималари эса етарлича кислород қабул қила олмайди. Йога билан шуғулланиш эса қон томирлар дам олишига замин яратади. У билан шуғулланганда қон яхши юришади.

5. Эрталабки ва кечки жисмоний машқлар
Оёқларингизга утшадиган оғирликни бироз бўлса-да енгиллаштириш учун кунингизни енгил жисмоний машқлар билан бошлаб, улар билан якунланг.

Уй шароитида бажариш мумкин бўлган бир нечта енгил жисмоний машқларни санаб ўтамиз:

“Велосипед” машқи. Ётган ҳолда оёқларингизни кўтаринг ва худди велосипед ҳайдаётгандек оёқларингизни ҳаракатлантиринг. Умуртқа поғонаси текис жойлашганига эътибор беринг. Бу машқни 2-3 дақиқа давомида бажаринг.

“Қайчи” машқи. Вертикаль ва горизонталь ҳолатдаги машқлар. Ётган ҳолда оёқларни кўтариб вертикаль ва горизонталь йўналишда қоғозни қирқаётгандек ҳаракат қилинг.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради? 22 мар, 15:13 321
  • Фарзандлар учун ота ва оналарга муносабат ҳақида 20 мар, 00:12 212
  • Узоқ умр кўрувчи инсонларнинг 5 та одати 19 мар, 16:40 482
  • Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд? 18 мар, 22:30 328
  • Олимлар хотирани кучайтирувчи оддий машғулотни аниқладилар 16 мар, 23:43 354
  • Нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими? 16 мар, 16:50 436
  • Сўнгги янгиликлар
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 4
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 22
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 106
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 49
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 85
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 90
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 183
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 93
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 70
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 100
  • Бўлимлар