«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 06:19
ЎЗO‘Z

Қозоғистон телевидениесида Марказий Осиёдаги биринчи виртуал бошловчи пайдо бўлди (видео)

19 фев, 22:50 3 572 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қозоғистон телевидениесида Марказий Осиёдаги биринчи виртуал бошловчи пайдо бўлди (видео) Фото : Atameken Business
Қозоғистоннинг Atameken Business телеканалида янгиликлар дастуридан бирини виртуал бошловчи олиб боришни бошлади. У Марказий Осиёдаги биринчи виртуал бошловчи бўлди. Бу ҳақда Atameken Business медиахолдингида маълум қилинган.

i-Sanj деб номланган голограмма қозоғистонлик актёр Санжар Мади қиёфасида ишланиб, кундалик иқтисодий янгиликлар блокини олиб боради.

Виртуал бошловчи лойиҳаси устида ишлаган жамоанинг таъкидлашича, ўзига хос мазмундаги янгиликларни технологик персонажлар тақдим қилиши керак. Лойиҳанинг “антиқалиги” ҳам айнан шундан - интеллектуал контент ва янги технологияларни бирлаштиришдан иборат.

Таъкидланишича, кибер-бошловчи i-Sanj янгиликларни тезкор ва бехато ёритишда янги имкониятларни очади. У таътил, маош, гримга эҳтиёж сезмайди ва уззукун ишлашга тайёр.

Телеканал продюсерининг таъкидлашича, телевидениеда драматургия кинодагидан кам бўлмаган даражада муҳим ва виртуал бошловчилар муаллифлик дастурларида инсонлар ўрнини боса олмайди. Лойиҳани нейрон тармоқ ёрдамида маҳаллий дастурчилар кучлари билан амалга оширишга муваффақ бўлинган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 1
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 94
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 306
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 262
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 131
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 0
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 94
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 306
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 262
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 130
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 107
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 61
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 50
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 57
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 60
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 234
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 374
  • Бўлимлар