«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 04:09
ЎЗO‘Z

Хитой қурол ишлаб чиқариш бўйича Россияни ортда қолдирди

28 янв, 14:02 4 272 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хитой қурол ишлаб чиқариш бўйича Россияни ортда қолдирди Фото: Google Images
Хитой қурол ишлаб чиқариш бўйича дунёда АҚШдан кейинги иккинчи мамлакатга айланди. Бу Тинчлик муаммоларини ўрганиш бўйича Стокгольм институтининг маърузасида қайд этилган, деб ёзмоқда Meduza'га таяниб Дарё нашри.

Маълум қилинишича, Хитойнинг ҳарбий-саноат комплекси ҳажмини аниқлаш учун экспертлар Хитойнинг қурол ишлаб чиқарувчи тўртта компаниясининг молиявий кўрсаткичларини ўрганиб чиққан. Бунгача институт Хитой компанияларини ўзининг 100 та энг йирик қурол ишлаб чиқарувчилари рейтингига кирита олмаган, чунки уларнинг имкониятларини баҳолаш жуда қийин бўлган. Бироқ биржага чиққанидан сўнг, бир нечта йирик компания ҳисоботларни эълон қилишни бошлади.

Қайд этилишича, 2017 йилда қурол ишлаб чиқарувчи энг йирик 20 та давлат рўйхатига АҚШнинг 11 та, Европа мамлакатларининг 6 та ва Россиянинг 3 та компанияси кирган. Агар ўша рейтинг айни пайтда тузилганда унга Хитойнинг тўртта компанияси кирган бўлар эди, уларнинг учтаси эса биринчи ўнталикда бўлар эди.

2017 йилда Хитойнинг тўртта компаниясига тегишли қурол савдоси ҳажми 54,1 миллиард долларни ташкил этган. Бу Россиянинг 2017 йилдаги энг йирик ўнта ҳарбий-саноат компанияси савдоси ҳажмидан 16,4 миллиард долларга кўп ҳисобланади. Шунингдек, қайд этилишича, Хитой компаниялари ўз кўрсаткичларини пасайтириб кўрсатиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 86
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 474
  • Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди» 23 апр, 20:00 554
  • Хитойда порахўр амалдорларни қидириш бўйича “Тулки ови” операцияси бошланди 23 апр, 18:29 169
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 210
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 289
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 64
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 127
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 47
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 52
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 55
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 90
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 168
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 135
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 84
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 85
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 169
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 473
  • Бўлимлар