«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 00:04
ЎЗO‘Z

Украина аҳолиси рекорд даражада қисқариб бормоқда

24 янв, 07:31 10 997 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Украина аҳолиси рекорд даражада қисқариб бормоқда Украина ҳукумати мамлаката аҳолиси сонини 3 хил турлича усулларда ҳисоблаб чиқди. Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатда 37,3 миллион киши истиқомат қилади ва бу рақам 20 йил олдинги рақамдан 11 миллионга кам.

Ҳукумат аҳоли сонини 3 хил усулда ҳисоблаб чиққан: мобил операторлар маълумотлари асосида, Давлат Статистика қўмитаси маълумотлари асосида, аҳолининг ёши ва жинси таркиби бўйича экстраполяция қилинган пенсия жамғармаси, жисмоний шахсларнинг давлат реестри маълумотлари асосида.

Ушбу рақамлар ҳам аҳолининг тўлиқ сонини кўрсатиб бера олмайди, бироқ улар ҳақиқатга жуда яқин.
Охирги марта Украина аҳолиси сони 2001 йилда ҳисоблаб чиқилган эди. Ўшанда аҳоли сони 48,45 млн кишини ташкил этган.

Ҳисоб-китоблар чоғида Донецк (2,3 млн киши), Луганск (1,4 млн киши) ҳамда Қрим (қарийб 2 млн)нинг аҳолиси инобатга олинмаган. Уларсиз ҳам Украина аҳолиси 20 йил ичида 11 млн кишига камайиб кетган.
Совет давридаги ҳисоб-китобларда, аниқроғи 1989 йилда Украинада 52 миллион киши рўйхатга олинган.

Мамлакат президенти Владимир Зеленскийнинг таъбири билан айтганда, Шарқий Европанинг етакчилигига даъво қилаётган Украина аҳолиси сони, янги ҳисоблар бўйича, Польшаники билан деярли тенг бўлиб қолди. Польша ЯИМ Украинаникидан қарийб 3 баробар кўпроқ.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 0
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 26
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 90
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 77
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 48
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 26
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 217
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 90
  • Бўлимлар