«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2020, 01:57
ЎЗO‘Z

Давлат хизматида ходимлар ротацияси коррупцияга қарши кураш усули сифатида

18 янв, 11:17 758 Дунё
Давлат хизматида ходимлар ротацияси коррупцияга қарши кураш усули сифатида
Давлат ҳокимияти институтларининг самарадорлигини ошириш - давлат бошқарувининг энг муҳим ва долзарб вазифаларидан бири бўлиб, малакали ходимлар таркибини яратмасдан ва коррупцияга қарши курашмасдан туриб бу вазифаларни амалга ошириб бўлмайди.
Хорижий мамлакатларда давлат хизматчиларининг касбий маҳоратини ошириш, коррупция ва хизмат мавқеини суистеъмол қилиш ҳолатларини олдини олиш йўли билан давлат бошқарувини самарадорлигига эришиш мақсадида ротация усулидан кенг фойдаланилади.

Германияда ротация давлат идораларида коррупцияни олдини олиш мақсадида кўп йиллардан бери амалга оширилиб келади. Коррупцияга кўпроқ таъсирли лавозимларни эгаллаган хизматчиларни ротация қилишга алоҳида эътибор қаратилади. Бундай лавозимларда хизмат қилиш муддати 5 йилгача қилиб белгиланган бўлиб, бу муддатни чўзиш учун зарур ҳужжатларда тегишли ёзувларни киритиш шарт. Бу талаб ходимларни лавозимларга жойлаш жараёни устидан назоратни кучайтиради, бундай қарорни қайси мансабдор қандай сабабларга асосланиб қабул қилганини аниқ кўрсатиб туради. Бу эса ўз ўзрнида мансабдор шахсларнинг маъсулиятини ошишига хизмат қилади.

Германиялик экспертларнинг фикрига кўра, ротация туфайли коррупция ҳолатлари даражаси пасайишига қуйидаги омиллар сабаб бўлади:
- алоҳида шахс ва давлат хизматчисининг қайта учрашиш эҳтимоли камаяди;
- пора таклиф этиши мумкин бўлган алоҳида шахс кейинчалик лавозимга келган янги хизматчи томонидан ўзининг олдинги “марҳамати” ҳисобга олинишига ишонч ҳосил қилолмайди;
- алоҳида шахс пора таклиф қилса янги давлат хизматчисининг жавоби қандай бўлишини билмайди. Давлат хизматчиларини ротация қилиш борасидаги Германия тажрибаси тадқиқотчилар томонидан ижобий баҳоланади.

Ходимларни ротация қилиш минтақалараро ва давлат хизмати тармоқлари ўртасида ҳам амалга оширилади (Франция, Хитой). Биринчи ҳолатда давлат хизматчиларини кўпроқ ривожланган минтақалардан нисбатан кам ривожланган ҳудудларга юборилади. Иккинчи ҳолатда эса хизматчиларни давлат идорасининг бошқа таркибий қисмларига ротация қилиш орқали уларни янги касбий тажриба ва кўникмаларни эгаллашига аҳамият берилади.

Дания, Канада сингари давлатларда ходимларни жой-жойига қўйиш соҳасида ҳукумат дастурлари амал қилади. Ротация сиёсати ходимларнинг давлат хизматидаги турғунлигини олдини олади, давлат идораларига уларни тажрибаси ва имкониятларидан унумли фойдаланиш имконини беради.

Японияда ротация тизими давлат хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимининг бир қисми сифатида қаралади. Бунда ҳар икки- уч йилда давлат хизматчиларининг горизонтал ва вертикаль йўналишда лавозимларини алмаштириш назарда тутилади. Яшаш жойи ўзгариши билан боғлиқ бўлмаган ҳолатларларда ротация қилиш учун хизматчининг розилиги талаб қилинмайди. Жойлардаги давлат идораларидаги маълум бир лавозимлар марказий идоралардан ротация тартибида келадиган хизматчилар учун ажратиб қўйилади.

Бу, бир томондан, марказий идоралар хизматчиларининг касбий дунёқарашини ўсишига, уларнинг касб тажрибаси ҳудудларга хос хусусиятлар билан бойишига, шунингдек марказий бўғиндаги тажриба ва билимларини ҳудудларга етказишга хизмат қилади. Бошқа томондан эса, маълум бир раҳбарлик лавозимлари ротация тартибида марказдан юбориладиган хизматчилар учун банд қилиниши жойлардаги хизматчиларнинг касбий ўсишида маълум муаммоларни келтириб чиқаради.

Ротация тартибида юборилувчи хизматчилар учун жойларда маълум лавозимларни банд қилиш амалиёти Хитой Халқ Республикасида ҳам мавжуд. Ротация 10 йилдан ортиқ бир лавозимда ишлаган давлат хизматчиларни режали равишда бошқа лавозимга ўтказишни назарда тутади. Хизматчиларни иқтисодий ривожланган ҳудудлардан нисбатан кам ривожланган ҳудудларга юборишга алоҳида эътибор қаратилади. Давлат хизматчиларини ротация қилиш Меҳнат вазирлиги томонидан ташкил этилади.

Россияда давлат хизматида ротация усулини қўллаш меъёрий ҳужжатларда мустаҳкамлаб қўйилган. “Россия Федерациясининг давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунида хизматчиларни ротация қилиш ходимлар таркибини шакллантиришнинг устивор вазифалари қаторида санаб ўтилган. Давлат хизмати лавозимлари ротация тартибида уч-беш йил муддатга эгаллаб турилади. Ротация қилиниши назарда тутилган лавозимлар рўйхати ва ротацияни ташкил этиш тартиби Президент томонидан тасдиқланади.

Қозоғистонда ходимларни ротация қилиш 2005 йилдан бошлаб қўлланади ва бу жараён фақат “сиёсий”хизматчиларга тааллуқли. Бу давлатда ҳам ротация қўлланадиган лавозимлар рўйхати ваколатли давлат идораси тақдимотига асосан Президент томонидан тасдиқланади. Айтиб ўтиш керакки, Қозоғистонда ҳозиргача ротация тартиби ва жараёнларини белгиловчи меъёрий ҳужжатлар тасдиқланмаган.

Ротация муддати турли давлатларда турлича, лекин кўп ҳолларда давлат хизматчисининг бир лавозимни эгаллаши 3-5 йиллик муддатга мўжалланади.

Хорижий экспертлар ротация усулининг айрим салбий томонларига, жумладан, хизматчиларнинг янги шароитга мослашиш даврида меҳнат унумдорлигининг пасайиши, ротация қўллашда, айниқса, хизматчи оиласи билан бошқа ҳудудга юборилганда сарфланадиган ҳаражатлар миқдорининг оз эмаслиги сингари жиҳатларга ҳам эътибор қаратишади. Булардан ташқари, коррупцияда шубҳа қилинган мансабдорларни ротация воситасида тергов идоралари эътиборидан четга тортиш мақсадида ҳам фойдаланиш мумкинлиги таъкидланади.

Юқоридаги кўриб чиқилган масалаларни ҳисобга олган ҳолда, ҳозирги вақтда қуйидаги долзарб вазифаларни амалга ошириш таклиф қилинади:
- давлат хизматчиларини ротация қилишнинг ҳуқуқий асослари ва молиявий-иқтисодий механизмларини яратиш;
- коррупцияга таъсирчанлик даражасини ҳисобга олган ҳолда ротация қўлланадиган лавозимлар тоифаси ва мезонларини аниқлаш;
- ротациянинг қўйилган мақсадларга эришиш имконини берадиган оптимал муддатини белгилаш;
- айрим давлат идораларида синов сифатида ротация усулини қўллаш.

А.Эминов
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат
тадқиқот институти масъул ходими

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Қонунчилик палатаси: ИИВнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича дастур ижроси қониқарли эмас 10 авг, 12:53
  • Шавкат Мирзиёев коррупцияга қарши кураш бўйича янги фармонни имзолади 29 май, 13:03
  • Коррупциянинг олдини олишда қандай чоралар самара беради? 18 мар, 14:14
  • Шавкат Мирзиёев «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунни имзолади 04 янв, 12:27
  • «Коррупцияга қарши қонун» нима бўлди? 27 ноя, 09:06
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрдўған: «Ўзбекистонга қўлимиздан келган ҳар қандай ёрдамни кўрсатишга тайёрмиз» 20 фев, 00:19 184
  • СССР доҳийсининг ўғли отасининг ўлимидан сўнгги йилларини қамоқда ўтказган эди 20 фев, 00:02 290
  • Саудия Арабистони Ўзбекистонни Умрага борувчилар учун хабга айлантирмоқчи 19 фев, 23:53 446
  • Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлик кенгаши Анқарада йиғилди (фото) 19 фев, 23:30 146
  • Путин маоши тўғрисидаги саволга жавоб берди 19 фев, 23:10 443
  • Қозоғистон телевидениесида Марказий Осиёдаги биринчи виртуал бошловчи пайдо бўлди (видео) 19 фев, 22:50 293
  • "Пахтакор" янги мавсум учун қайси футболчиларни рўйхатдан ўтказди? 19 фев, 22:30 259
  • "Сепахон" - "Ал Наср" учрашуви катта эҳтимол билан Ўзбекистонда ўтади 19 фев, 22:17 293
  • Атамбоевнинг ўғли отасининг саломатлиги ёмонлашганини хабар қилди 19 фев, 22:00 554
  • Туркия орқали Европага мультимодал халқаро ташувларни йўлга қўйиш муҳокама қилинди 19 фев, 21:45 252
  • Бўлимлар