«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 08:57
ЎЗO‘Z

Зеленский бош вазир истеъфосини қабул қилмади

18 янв, 09:05 2 220 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Зеленский бош вазир истеъфосини қабул қилмади Фото: РИА Новости / Стрингер
Украина президенти Владимир Зеленский бош вазир Алексей Гончарук билан учрашувда можароли аудиоёзувлар билан боғлиқ юзага келган вазиятга муносабат билдирди ва Гончарукнинг истеъфосини қабул қилмади.

Мен сиздан истеъфога чиқиш ҳақида ариза олдим. Охирги можароли вазият сабабли мен сизга ва ҳукуматингизга, агар сиз жамоатчиликни ташвишлантираётган баъзи нарсаларни ҳал қила олсангиз, яна имконият беришга қарор қилдим”, деб айтган Зеленский учрашувда.

Украина президенти бош вазирга қўяётган вазифалар орасида вазирликлар ва давлат компанияларида меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги концепциясини ишлаб чиқиш бор.
Зеленский ҳукумат аъзоларини нопрофессионал ва ноҳалол деб ҳисобламаслигини, бироқ Гончарук билан бирга “ҳукуматни кучайтирмоқчи эканликларини” айтган.

Мен сиз бу ҳукуматни қандай танлаганингиз, сиз ва улар билан гаплашганимиз эсимда. Шу сабабли сиздан ҳукуматдаги заиф жойларни топишни ва у ёки бу раҳбарни унинг малакаси ҳақидаги маълумотларга таяниб алмаштиришни сўрайман”, деб таъкидлаб ўтган Украина етакчиси.

Аввалроқ YouTube’да Гончарукнинг ҳукумат аъзолари билан учрашувидан ёзиб олинганлиги таъкидланган аудиоёзув пайдо бўлган. Унда гўёки Гончарук Зеленскийни “жуда оддий фикрловчи, иқтисодий соҳада ҳеч нарсани тушунмайдиган ношуд” деб атаган.

Шу можаро сабабли Гончарук 17 январда истеъфога чиқишга ариза ёзган. У 3 дақиқали вдеомурожаат билан чиқиб, аудиоёзувнинг ҳақиқийлигини на тасдиқлаган ва на рад этган. Унинг таъкидлашича, аудиоёзув монтаж қилинган.

Зеленский ҳуқуқ-тартибот идораларига аудиоёзувни ким тайёрлагани ва интернетга жойлаганини аниқлаш учун икки ҳафта муҳлат берди.
Гончарук Украина ҳукуматига 2019 йил 29 августдан раҳбарлик қилади. Бунгача у президент офиси раҳбари ўринбосари бўлиб ишлаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 0
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 182
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 355
  • АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди 25 апр, 21:09 92
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 201
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 175
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 0
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 7
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 7
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 52
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 126
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 76
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 182
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 94
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 34
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 50
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 258
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 179
  • Бўлимлар