«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 19:00
ЎЗO‘Z

Украина бош вазири истеъфога чиқмоқда — сабаби мана шу аудиода

17 янв, 14:00 3 158 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Украина бош вазири истеъфога чиқмоқда — сабаби мана шу аудиода Украина бош вазири Алексей Гончарук истеъфога чиқиш тўғрисида ариза ёзди ва уни президентга топширди. Бу ҳақда «Интерфакс-Украина» хабар тарқатган.
35 ёшли Гончарук 2019 йил августидан буён Украина ҳукуматига раҳбарлик қилиб келаётганди. У мамлакат тарихидаги энг ёш бош вазир бўлганди.

15-16 январь кунлари «Как обмануть президента» ютуб-каналида учта аудиоёзув тарқалди, уларда Украина бош вазири экани айтилган овоз соҳиби Миллий банк раҳбари ва Молия вазири билан бирга мамлакат иқтисодий сиёсатини муҳокама қилгани, улар президент Владимир Зеленскийнинг лаёқатсизлиги ҳақида гаплашишгани акс этганди. «Би-би-си»нинг ёзишича, бу ёзув 2019 йилнинг 16 декабрида украиналик амалдорларнинг норасмий учрашуви вақтида ёзиб олинганди.

Кейин эса Гончарук фейсбукда қуйидагиларни ёзди:
«Мен президент дастурини бажариш учун лавозимга келганман. У мен учун очиқлик ва виждонлилик намунасидир. Бироқ бизнинг президентга ҳурмат ва ишончимиз борасидаги барча гумонларни олиб ташлаш учун, мен президентга парламентга топшириш ҳуқуқи билан истеъфога чиқишим ҳақида ариза ёздим».

Маълумот учун: Алексей Гончарук 1984 йил 7 июлда туғилган (35 ёшда). 2019 йили, 34 ёшида Украина тарихидаги энг ёш бош вазирга айланганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда порахўр амалдорларни қидириш бўйича “Тулки ови” операцияси бошланди 23 апр, 18:29 0
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 88
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 135
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 29
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 112
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 161
  • Сўнгги янгиликлар
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 29
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 24
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 88
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 134
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 82
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 80
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 37
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 453
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 50
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 30
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 41
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 29
  • Бўлимлар