«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 17 2024, 04:11
ЎЗO‘Z

Alphabet капиталлашуви триллион долларга етди

17 янв, 13:17 2 722 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Alphabet капиталлашуви триллион долларга етди Фото: REUTERS
Google компаниясига эгалик қилувчи Alphabet холдингининг капиталлашуви 1 трлн долларга етди. Бу ҳақда Financial Times нашри хабар берди.
Alphabet акциялари нархи 16 январда биржадаги савдолар ёпилишидан олдин 0,8 фоизга кўтарилиб, 1450,16 долларга етган.

Шу тариқа АҚШ компанияси капиталлашуви 1 трлн долларлик қийматдан ошган тўртинчи компанияга айланди. Аввалроқ бундай кўрсаткичга Apple, Amazon ва Microsoft компаниялари эришганди.
Alphabet акциялари 2020 йил бошидан бери 7,5 фоизга, 2019 йил давомида эса 28 фоизга қимматлашган.

eMarketer тадқиқот компанияси маълумотларига кўра, Google ҳисобига 2019 йилда АҚШдаги қидирув тизимларидаги рекламанинг 73 фоизи, дунё бўйича умумий рақамли рекламанинг 31 фоизи тўғри келган. 2019 йил 3-чорагида компаниянинг тушуми 40,5 млрд долларни ташкил қилган. Бу эса 2018 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 20 фоиз кўпроқ бўлган.

Шу билан бирга Alphabet акциялари 2019 йил 4-чораги бўйича кўрсаткичлар ўзини оқлай олмаса, ўз қийматини йўқотиши мумкин. 4-чорак бўйича натижалар 3 февралда чиқиши кутилмоқда.

“Триллионер компаниялар” клубига АҚШ компанияларидан биринчи бўлиб Apple кирган. Унинг бозор нархи 2018 йил 2 августда 1 трлн доллардан ошганди. Ҳозирда компаниянинг капиталлашуви 1,41 трлн долларни ташкил қилмоқда.

Apple’гача бунга фақатгина Хитойнинг PetroChina компанияси эриша олган. Бу компания 2007 йилда Шанхай фонд биржасига чиққандан кейин юз берган. Савдоларнинг илк куни натижаларига кўра компания нархи 1,005 трлн доллардан ошган. Бироқ кейинги кун компания акциялари 2 баробар арзонлашиб, капиталлашуви 500 млрд долларгача тушиб кетган. Ҳозирда компания нархи 158 млрд долларни ташкил қилади.

Apple’дан кейин триллион долларлик қийматга эришган компания Microsoft бўлди. Унинг капиталлашуви 2019 йил апрелда триллион долларлик қийматдан ўтиб, ҳозирда 1,25 трлн долларни ташкил қилмоқда.

1 трлн долларлик чегарадан ўтган яна битта компания Amazon холдинги ҳисобланади. Бироқ айтиш жоиз, у “триллионер компания” мақомини ўзида сақлаб қололмаган. Ҳозирда унинг қиймати 938 млрд доллар атрофида сақланиб турибди.

Айтиш жоиз, 2019 йил 11 декабрда Саудия Арабистонининг Saudi Aramco давлат нефть компанияси ўз акцияларини биржага жойлаштиргандан кейин унинг қиймати 2 трлн долларгача кўтарилиб кетганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Иорданияда Эрон ҳужуми пайтида уриб туширилган ракеталар интернетда сотувга қўйилди 17 апр, 00:39 51
  • Машҳур жарроҳ Тимур Ҳайдаров клиникасида тинтув ўтказилди, жиноят иши очилди 17 апр, 00:23 101
  • Ню-Йоркда Доналд Трамп устидан жиноий суд жараёни бошланди 16 апр, 23:59 25
  • Эрон-Исроил можароси: сиёсатшунослар қандай фикрда? 16 апр, 21:50 72
  • Crocus теракти бўйича айбланаётган икки тожикистонлик ҳибсга олиниши юзасидан шикоят қилди 16 апр, 18:30 508
  • Туркия: “Ғазони унутиб қўйманг” 16 апр, 16:25 162
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иорданияда Эрон ҳужуми пайтида уриб туширилган ракеталар интернетда сотувга қўйилди 17 апр, 00:39 51
  • Испанлар Файзуллаевга эътибор қаратди... 17 апр, 00:30 114
  • Машҳур жарроҳ Тимур Ҳайдаров клиникасида тинтув ўтказилди, жиноят иши очилди 17 апр, 00:23 101
  • ЦСКА Аббосбек Файзуллаев гол урган ўйинда “Балтика”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди 17 апр, 00:04 64
  • Ню-Йоркда Доналд Трамп устидан жиноий суд жараёни бошланди 16 апр, 23:59 25
  • Соч тўкилишини бартараф этадиган 8 та маҳсулот 16 апр, 23:07 36
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 87
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 103
  • Эрон-Исроил можароси: сиёсатшунослар қандай фикрда? 16 апр, 21:50 72
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 49
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 135
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 259
  • Бўлимлар