«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 08:11
ЎЗO‘Z

Австралияда бошланган ёмғирлар ўрмон ёнғинларини ўчирмоқда, бироқ янги хавф пайдо бўлган ... (видео)

17 янв, 12:32 3 861 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Австралияда бошланган ёмғирлар ўрмон ёнғинларини ўчирмоқда, бироқ янги хавф пайдо бўлган ... (видео) Фото: Xinhua
Бир неча ой давом этган ўрмон ёнғинлари ва қурғоқчиликдан кейин Австралиянинг шарқий қисмида момақалдироқ ва кучли ёмғирлар бошланди. Улар оловни бутунлай ўчира олмайди, лекин ёнғин билан курашда ёрдам бериши мумкин. Энди ўт ўчирувчилар сел ва тошқинлар хавфидан огоҳлантиришни бошлади, кўнгиллилар омон қолган коалаларга ёрдам беришда давом этмоқда, Australian Open халқаро теннис мусобақаси иштирокчиларини эса тутун ичида кортда йўталиб ўйин ўтказганлигини билдирган.

Бошқа ҳудудлардан кўра кўпроқ ўрмон ёнғинларидан зарар кўрган Жанубий Уэльс ва Викторияда 50 миллиметр ёғингарчилик бўлган. Аммо бу қурғоқчиликка барҳам бериш ва ёнғинни ўчириш учун камлик қилади. 16 январда ушбу икки штатда 80 дан ортиқ жойда ёнғинлар давом этган, ёмғирдан олдин яшин тушиши оқибатида Викториядаги Greyt Otuey миллий паркида иккита янги ёнғин бошланган.

‪Relief is here for a number of firefighters working across NSW. Although this rain won’t extinguish all fires, it will certainly go a long way towards containment. This footage was captured down at the Good Good Fire burning near Cooma. Video: Rolf Poole NSWRFS

Опубликовано NSW Rural Fire Service Среда, 15 января 2020 г.

Тахминларга кўра, ёмғирлар ва кучли чақмоқлар Австралия шарқида ҳафта охирига қадар давом этади. Лекин энди қитъада янги хавф пайдо бўлган: ўсимлик дунёси қуриб битган ерларда сел келиши ва тошқинлар кузатилиши мумкин.

Ҳайвонларни қутқариш учун вертолётдан туриб уларга озиқ-овқат ташланмоқда
Олимлар Австралия ҳайвонот оламининг қандай зарар кўрганини ҳисоб-китоб қилишни бошлади: турли мезонларга кўра юзлаб миллионлаб қурбақа, балиқ, кўршапалак ва ҳашаротларни қўшиб ҳисоблаганда миллиардлаб катта-кичик организмлар нобуд бўлган.

HERE TO HELP: Firefighters offered water to a baby koala and its mother found on fire-ravaged Kangaroo Island in Australia. https://t.co/ujAlMhJfhb pic.twitter.com/6DIaRwndk2

— ABC News (@ABC) January 16, 2020

Ёввойи табиатни қутқаришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш учун Австралия ҳукумати томонидан 50 миллион доллар ажратилди. Масалан, валлаби кенгуруларига ёрдам бериш учун ветролётлардан минглаб сабзавотлар – ширин картошка ва сабзилар ташланмоқда, коалалар эса очдан ўлмаслиги учун дарахтлардан туширилиб қутқариб қолинмоқда.

Кенгуру оролидаги табиат паркида жойлашган вақтинчалик шифохонага кунига ўнлаб коалалар олиб келинмоқда. Тахминларга кўра, ёнғинлар бошлангунига қадар оролда 46 мингга яқин жонивор бўлган, табиий офатдан кейин 9 минг атрофидаги ҳайвонлар омон қолган. Ушбу рақам Австралия ҳукумати томонидан етарли даражада ҳалокатли деб топилган, аммо мамлакатнинг бошқа қисмида ёнғин таъсиридан тирик қолган бошқа ҳайвонлар ҳали кўп.

Олимларни ёнғинлар оқибатида 13 та камёб ҳайвон турларининг йўқ бўлиш хавфи ташвишга солмоқда, коала, квокк ва ингичка думли қоя валлабилари шулар жумласидан. Шунингдек, 13 ҳайвон орасида учта жанубий корробори қурбақаси, тарозили асалхўр қуши ва ғарбий ер тўтиси йўқолиб кетиш хавфида.

Australian Open теннисчилари тутун ичидаги кортда баҳс олиб бормоқда
Ёнғинлар сабаб атрофни қоплаган қуюқ тутун тумани Australian Open халқаро мусобақаси саралаш ўйинларини ўтказишни қийинлаштирди. 14 январда словениялик спортчи Далила Якупович биринчи сетда ғалаба қозониб, иккинчи сет охирида кучли йўтал тутиб тиззалаб қолди ва ўйинни давом эттира олмаслигини билдирди. Кейинроқ Якупович ҳавонинг ифлосланганлик даражаси ёмонлигини билиб туриб кортга тушгани учун ўзидан жаҳли чиқаётганлигини билдирди.

Далила Якупович ҳавонинг ифлослангани ва оғирлигига чидай олмай тиззалаб қолди.

Шунингдек, ўша куннинг ўзида Мария Шарапованинг германиялик Лаура Зигемунд билан кўргазма учрашувида иккинчи сет охиригача ўйнай олмади. Канадалик Эжени Бушар ҳам кортда нафас олишга қийналгани учун аренани тарк этди, украиналик Элина Свитолина спортчилар соғлиғига путур етмаслиги, кўнгилсизликларни олдини олиш учун ташкилотчиларни зарур чораларни кўришга чақирган.

14 январда Мелбурн ҳокимлиги шаҳар аҳолисига иложи борича кўчага чиқмасликни тавсия қилди. Шаҳарда от пойгалари ва футбол машғулотлари ҳам бекор қилинган. Аммо Australian Open ўйинларига нисбатан бундай чоралар кўрилмади ва улар бир соат кечикиб бошланди.

Эртасига The Sydney Morning Herald нашрида спорт колумнистининг турнир атрофидаги вазиятларга бағишланган таҳлилий мақоласи нашр қилинди. Мақолада муаллиф «Бизни кутилмаганда отларнинг саломатлиги, одамлар соғлиғидан кўра кўпроқ ташвишлантира бошлаган?», – дея савол берган.
View this post on Instagram

Ready for my 1st round @australianopen #letsplay

A post shared by Nicolas Mahut (@nicomahut) on


15 январда Australian Open ташкилотчилари учрашувларни тушлик вақтига режалаштирди, мақсад ўйинлар вақтида камроқ тутун бўлишини таъминлаш эди. Аммо матчлар бошланганидан 3,5 соат вақт ўтиб, момақалдироқ туфайли улар яна тўхтатилди.

Ўша куннинг ўзид Серена Уильямс, Роже Федерер ва Рафаэль Надаль иштирокидаги хайрия ўйинлари серияси бошланди, тушган маблағлар ёнғинларга қарши курашишга жалб қилинади. 5 миллион долларга яқин пул тўпланди, Надал ҳамда Федерер 250 минг доллардан хайрия қилган.

16 январда об-ҳаво анча яхшиланди, спортчиларнинг ўйинлари одатдагидек меъёрий шароитда ўтди, аммо улар ҳали ҳам ташкилотчиларни танқид қилишда давом этмоқда. Британиялик теннисчи Лиам Броуди Twitter’да мусобақадаги шароитларни танқид қилди:

«Мельбурн аҳолисига уй ҳайвонларини кўчада сайр қилдирмаслик тавсия этилди, биз эса жисмоний жиҳатдан оғир шароитларда мусобақада иштирок этишда давом этаяпмиз?»

Шунингдек, бошқа теннисчилар ҳам шунга ўхшаш фикрлар билдирган ва аллақачон касаба қўмитаси тузадиган вақт келганини қайт этган.

Australian Open директори Крейг Тайли ушбу фикрларга жавоб қайтарган. Унинг сўзларига кўра, бу каби низоларга ҳавонинг ифлосланганлик даражасини баҳолашнинг йўллари жуда кўп экани сабаб бўлмоқда. У ташкилотчиларнинг ҳавони баҳоловчи обрўли экспертлар, шифокорлар гуруҳи хулосалари ва бошқа маълумотларга асосланиб теннисчиларга ўйин ўтказиш ёки уни тўхтатиш борасида тавсийлар бераётганини таъкидлаган.

Тайли турнирнинг ўз вақтида яъни 20 январда бошланиши ва 2 февралда якунига етишига ишонмоқда. Заруратга кўра учрашувлар учта ёпиқ аренада ҳам ўтказилиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 84
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 153
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 192
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 211
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 322
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 190
  • Сўнгги янгиликлар
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 6
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 12
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 84
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 153
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 41
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 192
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 211
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 322
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 394
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 131
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 190
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 198
  • Бўлимлар