«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2020, 08:56
ЎЗO‘Z

Туркия Ливияга ҳарбийларини жўнатишни бошлади

16 янв, 22:13 702 Дунё
Туркия Ливияга ҳарбийларини жўнатишни бошлади
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Ливияга ҳарбийлар юборилиши бошланганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Эрдўған Туркия жанубий чегараларидаги барқарорликни таъминлаш учун барча воситалардан, жумладан дипломатик воситалардан ҳам фойдаланишини маълум қилган.

«Биз Ливиянинг қонуний ҳукуматини қўллаб-қувватлаш учун бу давлатга қўшинларимизни жўнатмоқдамиз. Туркиянинг хавфсизлиги унинг ташқарисидан бошланишини англаган ҳолда биз барча сиёсий, тижорий, гуманитар, дипломатик ва ҳарбий имкониятларимизни жанубдаги барқарорликни таъминлашга сафарбар қилишда давом этамиз», — деган Эрдўған.

Туркия раҳбари ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувга амал қилмаган ливиялик фельдмаршал Халифа Ҳафтарга дарс ўтиб қўйишини ваъда қилган. У «қароқчи Хафтар» Москвада Миллия келишув ҳукумати раҳбари Фаёз Сарож билан тинчлик сулҳи тузмасдан қочиб кетганини таъкидлаган.

2019 йил ноябрда Эрдўған ва Ливия миллий келишув ҳукумати раҳбари Файёз Саррож ҳарбий соҳадаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолаган, Туркия парламенти 2020 йилнинг 2 январь куни меморандумни маъқуллаганди.

Декабрь ойида Эрдўған Ливия ҳудудида россиялик олигарх Евгений Пригожинга алоқадорлиги айтиладиган «Вагнер» хусусий ҳарбий кампанияси жангчилари нима қилаётгани тўғрисида савол қўйган, 11 январь куни Россия президенти Владимир Путин ва Туркия раҳбари Ражаб Эрдўғаннинг келишувидан сўнг «Вагнер»жангчилари фронт чизиғини тарк эта бошлашганди.

Эрдўған ҳарбийлар юборилиши ҳақида Ливиядаги вазиятни муҳокама қилиш учун Россия, Жазоир, Буюк Британия, Миср, БАА, Хитой, АҚШ, Туркия ва Франция вакиллари иштирокида Берлинда бўлиб ўтадиган учрашувга икки кун қолганида эълон қилмоқда.

Ливияда 2015 йилдан буён қўшҳокимлик ҳукм сурмоқда. Мамлакат шарқини генерал Халифа Ҳафтар армияси назорат қилади, бу ҳукумат Бенғозини ўзига пойтахт қилган, Фаёз Сарож бошчилигидаги Ливия миллий келишув ҳукумати эса — ғарбда, жумладан пойтахт Триполида ҳукмронлик қилади. 2019 йил баҳоридан буён Хафтар армияси Триполини эгаллаш учун ҳарбий ҳаракатлар олиб бормоқда. Сарож ҳукуматини Туркиядан ташқари Италия ҳамда Ғарбнинг бошқа мамлакатлари, хусусан, АҚШ қўллайди, Ҳафтар кучлари эса Россиядан ташқари Миср ва Саудия Арабистони томонидан, шунингдек, норасмий иттифоқчилари Франция ва БАА томонидан қўлланади.

13 январь куни Москвада Сарож ва Ҳафтар ўртасида музокаралар ўтказилди, унинг якунларига кўра тинчлик сулҳи тузилиши кутилганди. Аммо Ҳафтар битим имзоламасдан Россияни тарк этди. РФ Мудофаа вазирлиги 14 января куни Ҳафтар битимни ўз тарафдорлари билан муҳокама қилиш учун икки кун муҳлат сўраганини маълум қилди. 14 январь куни кечқурун Триполида қуролли тўқнашувлар тикланди. Сўралган муҳлат ўтиб кетган бўлсада келишув тузилмади.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • “Туркия Трампнинг хатини эсдан чиқармайди”: Эрдўған АҚШ президенти хатига изоҳ берди 19 окт, 10:33
  • Эрдўған турк ҳарбийлари Сурияда нима қилаётганига изоҳ берди 14 окт, 00:30
  • Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған Россияга келди 23 янв, 17:57
  • Эрдўған: Нидерландия ҳукумати – "миллатчилик сарқити" 12 мар, 09:43
  • Эрдўған Туркия парламенти қатллар ҳақидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқишини маълум қилди 30 окт, 11:20
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ҳарвард университети Қуръон оятини адолатнинг энг яхши эътирофи деб топди 24 янв, 08:28 130
  • Қўлга олинган шахслар ҳимояси учун янги лойиҳа ишлаб чиқилди 24 янв, 08:00 138
  • Украина аҳолиси рекорд даражада қисқариб бормоқда 24 янв, 07:31 546
  • Инсонга юқтирилган коронавируснинг дастлабки белгилари қандай? 24 янв, 07:01 584
  • Грейпфрут озишга ёрдам бериши мумкин 24 янв, 06:30 184
  • Ўзбекистондаги банкоматлардан 2019 йилда қанча пул ечиб олингани маълум қилинди 24 янв, 06:00 266
  • Бокира гўзаллик: Қорақалпоғистон саҳросидан мафтункор суратлар 24 янв, 00:23 893
  • "Умид авто лизинг" юзлаб фуқаролар умидини пучга чиқарди 24 янв, 00:02 1 245
  • Хитойдаги янги коронавирус манбаи аниқланди 23 янв, 23:40 1 976
  • Россия ва Беларусда ягона валюта қачон жорий этилиши маълум бўлди 23 янв, 23:20 966
  • Бўлимлар