«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 03:35
ЎЗO‘Z

«Биз тинчимаймиз». Украина ва Канада раҳбарлари Эрондаги авиаҳалокат бўйича баёнот беришди

12 янв, 17:00 2 790 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Биз тинчимаймиз». Украина ва Канада раҳбарлари Эрондаги авиаҳалокат бўйича баёнот беришди Канада бош вазири Жастин Трюдо Эрон йўловчи самолёти ҳалокати учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олиши кераклигини маълум қилди.
Трюдонинг баёноти бортида Канада фуқаролари ҳам бўлган Украина самолёти Эроннинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимидан учирилган ракета билан уриб туширилгани расман тан олингани ортидан берилди.

«Йўловчи самолётни уриб тушириш — бу даҳшат», деди Трюдо ва Эрон юз берган воқеа учун жавобгарликни тўлиқ ўз зиммасига олиши, синчковлик билан очиқ тергов ўтказиши ва айбдорларни жавобгарликка тортиши кераклигини қўшимча қилди.

«Биз токи адолат қарор топмагунича тинчимаймиз», дейди Трюдо. У «ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари адолат қарор топганини кўришга ҳақли»лигини қўшимча қилган.

Украина президенти Владимир Зеленский эса махсус видеомурожаатида «Украина халқаро авиалиниялари»нинг Эрон ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими томонидан уриб туширилишида айбдорларнинг барчаси жавобгарликка тортилишига ваъда берди. У Эрон президенти билан телефон мулоқотида шу масалада гаплашган.

«Биз ҳеч ким қутулиб қола олмаслигига келишиб олдик», дейди Зеленский.

Украина президенти ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига суғурта компаниялари, авиаташувчи ва Эрон ҳукуматидан товон пулларини олишда барча зарур ёрдамни кўрсатишини таъкидлаган. Ўз навбатида, Украина ҳукумати ҳам ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига молиявий ёрдам ажратади.

Зеленский видеомурожаат давомида Украина расмийлари «Боинг» авиаҳалокати тафсилотларини аниқлаш, жумладан, ДНК намуналарини тўплашда қандай ишларни амалга оширгани ҳақида батафсил сўзлаган. Шунингдек, у самолёт қора қутиларини расшифровка қилишда Украина ва Эрон мутахассислари биргаликда иш олиб бориши ҳақида хабар қилган.

Зеленскийнинг айтишича, Украина ҳуқуқ-тартибот органлари «Боинг» ҳалокати муносабати билан Украина фуқароларининг ўлдириши ҳолати бўйича жиноят иши очган.
Украина президенти жаҳон ҳамжамиятини юз берган воқеа холис ва ҳар томонлама тергов қилиниши учун барча чораларни ишга солишга чақирган.

«Украина халқаро авиалиниялари»нинг Boeing 737 русумли самолёти 8 январь куни Теҳрон яқинида қулаб тушди. Бортда 176 киши бўлган: 82 нафар эронлик, 63 нафар канадалик, 11 нафар украиналик (2 йўловчи ва экипажнинг 9 аъзоси), 10 нафар швед, 4 нафар афғон, 3 нафар германиялик ва 3 нафар буюк британиялик. Уларнинг барчаси ҳалок бўлган.
Эрон авиаҳалокатдан уч кун ўтганидан кейингина самолёт хатолик туфайли учирилган ракета билан уриб туширилганини расман тан олди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 43
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 56
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 136
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 90
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 191
  • Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради? 18 апр, 19:38 658
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 43
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 56
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 136
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 211
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 84
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 90
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 122
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 187
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 169
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 155
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 191
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 311
  • Бўлимлар