«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2020, 07:09
ЎЗO‘Z

Тадқиқот: ёши катта тадбиркор – муваффақиятли компания дегани

11 дек, 19:18 531 Дунё
Тадқиқот: ёши катта тадбиркор – муваффақиятли компания дегани
Сергей Брин (Фото: Brooks Kraft LLC / Corbis via Getty Images)
Кўпчилик тадбиркорлик ёшларнинг иши деб ўйлайди. Марк Цукерберг, Эван Шпигел, Илон Маск, Ларри Пейж, Сергей Брин, Стив Жобс - уларнинг барчаси 30 ёшга тўлгунига қадар муваффақиятга эришишган.

Аммо Массачусетс технология институти олимлари томонидан олиб борилган янги тадқиқот ёшлар тадбиркорликда, айниқса юқори ўсиш суръатларига эга компаниялар ҳақида гап кетганда катта ютуқларга эришиши мумкин деган фикрни шубҳа остига қўяди.

Пьер Азулай бошчилигидаги тадқиқотчилар гуруҳи тадбиркорларнинг ёши ва улар ташкил этган компанияларнинг муваффақияти ўртасидаги боғлиқликни ўрганди.

Тадқиқотчилар АҚШ аҳолини рўйхатга олиш бюросининг тадбиркорлар тўғрисидаги маълумотлар базаси, солиқ декларациялари ҳамда АҚШ аҳолини рўйхатга олиш бюроси томонидан ҳар йили ўтказиладиган тадбиркорлар ўртасидаги сўровнома каби турли хил манбалардаги маълумотларни тўплашди. Натижада АҚШда 1970 йилдан кейин иш бошлаган 2,5 миллиондан ортиқ тадбиркорлар тўғрисидаги (якка тартибдаги тадбиркорлардан ташқари) маълумотлар тўпланди. Корхоналар ташкил этилган пайтдаги барча тадбиркорларнинг ўртача ёши 42 ёшни ташкил этди.

Сўнгра тадқиқотчилар гуруҳи энг муваффақиятли компаниялар асосчилари, яъни Илон Маск ва Марк Цукерберг кабилар тўғрисидаги маълумотларни ўрганиб чиқди. Бунда юқори технологиялар соҳасидаги компаниялар асосчиларининг ўртача ёши 43 ёш эканлиги аниқланди. Силикон водийсида жойлашган венчур капитал қўйилмалари ва компанияларни жалб қилган стартаплар асосчиларининг ўртача ёши эса 42 ёшни ташкил этади.

Кейин тадқиқотчилар тадбиркорнинг ёшини муваффақият учун зарур шарт деб аташ мумкинлигини текшириб кўрдилар. Бунинг учун улар тадбиркорларни гуруҳларга бўлишди ва энг муваффақиятли компаниялар асосчилари тўғрисидаги маълумотларни ўрганишди. Олимлар уларни бошқа тадбиркорларнинг маълумотлари билан солиштиришди.

Кенг тарқалган қарашдан фарқли равишда, улар энг муваффақиятли стартаплар асосчиларининг ёши бошқа тадбиркорларникига қараганда бир оз катта бўлганлигини аниқладилар. Тадқиқот муаллифлари компаниянинг муваффақият даражасини турли мезонларга кўра аниқладилар. Масалан, стартап асосчисининг уни сотиши ёки IPO ўтказиши муҳим жиҳат деб ҳисобланди. Бундан ташқари, олимлар компания ходимлари сонининг ўсиш суръатларини ўлчадилар.

Тадқиқот муаллифлари қуйидаги хулосага келишди: "Қўшма Штатларда энг юқори ўсиш суръатларига эга бўлган янги компаниялар (барча компанияларнинг 0,1 фоизи) ташкил этилган пайтдаги 1700 тадбиркорнинг ўртача ёши 45 ёш бўлган. Америкадаги энг яхши компанияларнинг 1 ва 5 фоиз асосчиларининг ўртача ёши мос равишда 43,7 ва 42,1 ёшни ташкил этди. Бундан қуйидаги хулосага келиш мумкин: компания қанчалик муваффақиятли бўлса, унинг асосчиси ёши ҳам шунчалик катта бўлади. Худди шу гапни бизнесни муваффақиятли тугатган тадбиркорлар ҳақида ҳам айтиш мумкин. Бу эса энг муваффақиятли тадбиркорлар - ёшлар деган нуқтаи назарни йўққа чиқаради.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди 21 ноя, 21:50
  • Ўзбекистон аҳолисини рўйхатга олишда БМТ ёрдам беради 26 сен, 07:10
  • Илон Маск технологиялар оламидаги энг ғайратли шахс деб топилди 19 сен, 12:45
  • Баффет ва Цукерберг 3 кун ичида 3,7 миллиард доллардан йўқотди 02 мар, 14:34
  • Google асосчилари компаниянинг 4,4 млрд долларлик акцияларини сотади 15 фев, 14:13
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Шаҳр Ходро”нинг ягона легионери "Пахтакор"га учралган йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди? 19 фев, 06:31 96
  • Хориж матбуоти: Яна бир муваффақиятсизликдан сўнг ўзбек футболини келажакда нима кутмоқда? 19 фев, 06:00 178
  • Хитой нима учун миллионлаб уйғурларни қамоқ лагерларига ташлаяпти? 19 фев, 00:15 1 195
  • ФҲДЁлар Давлат хизматлари агентлиги тасарруфига ўтади 18 фев, 23:57 266
  • Трамп савдо-сотиқда «миллий хавфсизлик»ни баҳона қилмасликка чақирди 18 фев, 23:40 245
  • Дабдабали тўй эгалари жазоланади, транспорт вазирлиги ва ИИВ кортежларни назорат қилади 18 фев, 23:21 667
  • Роналду севгилиси Жоржинага ҳар ой қанча пул беради? 18 фев, 23:05 988
  • АҚШда каптар ва чихуахуа дўстлашиб олди (Ҳамма кўриши шарт эмас) 18 фев, 22:50 596
  • Ўн тўрт кунлик таҳлика ортда қолди 18 фев, 22:30 548
  • Кабоб егиси келган келин ва жаҳлдор қайнота... 18 фев, 22:10 1 343
  • Бўлимлар