«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 18:26
ЎЗO‘Z

«Трамп ҳақига дуодаман» ёхуд нега динингизни яшираверасиз?!

09 дек, 22:38 2 696 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Трамп ҳақига дуодаман» ёхуд нега динингизни яшираверасиз?! Матбуот анжуманида “нафрат” жанжали
Нэнси Пелоси хоним – демократлар партиясидан депутат, АҚШ вакиллар палатасининг раиси ва Дональд Трампнинг ашаддий рақибларидан бири. Ўтган пайшанба куни Нэнси Пелоси ҳозирги президент устидан импичмент жараёнига бағишланган матбуот анжуманидаги минбарни тарк этаётган чоғида журналистлардан бири “Нима учун Трампдан нафратланасиз?!” деб савол ташлаб қолди.

Пелоси микрофонлардан узоқлашиб, анжуман хонасини тарк этаётганди ва у бошқа саволларга жавоб бермасликка ҳаққи бор эди. Аммо сиёсатчи хоним тўхтади ва савол берган журналистга бурилиб “Мен бу дунёда ҳеч кимдан нафратланмайман! Сиз менга бу айбловни қўя олмайсиз!” деди ва минбарга қайтиб ушбу нутқни сўзлади:

“Одамларга ёрдам қўлини чўзишга келганда, қуролли зўравонлик хатари остида қолган болаларга келганда, Трампни мен журъатсиз деб ҳисоблайман. Норасмий мигрантлар фарзандлари бўлган “орзучилар”имиз учун фуқаролик беришга келганда Трампни меҳрсизлик қиляпти деб ҳисоблайман. Иқлим инқирозини инкор қилгани учун мен уни айблайман. Аммо бу масалаларни сайлов баҳсларига қолдирамиз. Ҳозирги муаммога келсак (импчиментга сабаб бўлган можарога ишора қиляпти), бу конституциямизнинг бузилишига тааллуқлидир.

Сизнинг мен ҳақимда гапира туриб, “нафрат” сўзини ишлатишингиздан мен католик насроний сифатида мутлақо норозиман. Мен ҳеч кимдан қаҳр билан нафратланмайман. Мен католиклар оиласида тарбия топган инсонман, бизга қалбда муҳаббатни сақлашни ўргатганлар. Мен ҳамиша президент ҳақига дуо қилар эдим ва ҳалигача президент ҳақига дуо қиламан. Шунинг учун бундай сўзни менга нисбатан ишлатманг!

Дин яширилиши керакми?
Пелоссининг бу нутқида менинг эътиборимни тортган нарса ушбу нарса бўлди: АҚШда сиёсатчилар диний қарашларини яширмайдилар, аксинча, динлари ўзларининг маънавий пойдевори эканлигини очиқчасига эълон қиладилар, Худодан сўраётган илтижоларини ўрни келганда очиқлайдилар. “Дин бу шахснинг интим масаласи, популизм қиляпсан” деб диндан гапирган депутатнинг оғзига урилмайди.

Холис гапиряптими ёки одамларга ёқиш учунми, бу – унинг ичидаги нарса; амали ва сўзи ўртасидаги тафовут кўринган тақдирдагина танқидга ўрин бўлади. “Бизда дунёвий давлат” деб сиёсатчи ва давлат раҳбарларининг омма олдида диний мавзуда гапиришни қоралайдиганлар бор. Менимча давлатнинг демократик қонунлар тизимига таяниши одамлар динларини уйларида қолдириб, жамоатчлик олдида ўзларини динсиз қилиб кўрсатишлари кераклигини англатмайди. Одамлар ўз эътиқодларини ҳам яширишга мажбур эмаслар.

Маънавий тушунчалар инқирози
“Маънавиятимизга зид ҳолат” деган ҳайқириқ билан “маънавиятнутийлар” деган истеҳзо ибораси ўртасида ўзаро тўқнашувга гувоҳ бўляпмиз. Биринчилари бу иборанинг айнан нимани назарда тутаётганликларини айтмайдилар. Мисол учун, Нэнси Пелоси “нафрат” тушунчасини ўзига нисбатан маънан қабул қилмаслигини католик дини билан асослади.

“Маънавият” сўзини баҳсда истеъмол қилаётганлар айнан нимани назарда тутаётганликларини аниқ айтсалар яхши бўларди: Диний асосларми? Миллий анъаналарми? Умуминсоний қадриятларми? Нима ҳақда гап кетяпти ўзи? Гапдаги мавҳумлик маънавият тушунчасининг қадрсизланиб боришига олиб келади.

Иккинчи тарафнинг иддаоларига эътибор берсак, уларнинг танқидлари “маънавиятга мурожаат реал муаммолардан чалғитиш” ҳақидалигини тушунамиз, бироқ негадир баъзан ҳужум маънавий қадриятлар ўзига қаратилгандек кўринади. Дарвоқе, ижтимоий адолат, тенглик, эркинлик ғоялари аслида маъанавий асосларданлигини унутмаслик керак эди.

Фикримча, баҳсларда ишора қилинган маънавий асослар ўз номлари билан тортинмасдан очиқ айтилиши керак. “Маънавият”ни танқид қилувчилар ҳам қайси дунёқараш ва қадриятга таянганликларини очиқлашларини истардим; уларда ўз маънавий илдизлари борлигига ишонаман, чунки ҳақиқатдан маънавиятсиз бўлганларида ижтимоий муаммоларга нисбатан бефарқ қолган бўлардилар.

Жамшид Муслимов, таҳлилчи




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 102
  • Сўнгги янгиликлар
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 102
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 174
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 168
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 45
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 206
  • Бўлимлар