«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 18:10
ЎЗO‘Z

Дубай ҳақида кўпчилик билмайдиган 5та ҳақиқат (фото, видео)

06 дек, 14:34 11 585 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дубай ҳақида кўпчилик билмайдиган 5та ҳақиқат (фото, видео) Кўпчилик Дубайни сайёҳлик маркази сифатида билади. Ҳақиқатдан ҳам Дубай 2018 йилда энг кўп ташриф буюрилган жойлар рўйхатида тўртинчи ўринни эгаллади. У ерга 16 миллион киши ташриф буюрган.

Дубай, шунингдек, энг кўп харидлар амалга ошириладиган марказлардан биридир. Mastercard маълумотларига кўра, четдан келган инсонлар шаҳарга бу йил $31 млрд “ташлаб кетган”. Бироқ, Дубай фақатгина шулардан иборат эмас.

Қуйида бу мўъжаз шаҳар ҳақида кўпчиликка маълум бўлмаган фактлар билан таништирамиз:

Бу мамлакат эмас

Дубайни кўпинча ўз қонунларига эга алоҳида давлат деб ўйлашади. Лекин аслида у 1971 йилда Буюк Британиядан мустақил бўлган Бирлашган Араб Амирликларининг еттита амирлигидан биридир. БAAнинг энг катта шаҳри бўлган Дубай, шунингдек, жаҳоннинг энг банд транзит хабларидан бири: йилига 88 миллион киши Дубай халқаро аэропорти орқали парвоз қилади.

Илгари дубайликларнинг асосий даромади маржон топиш бўлган
Дубайда нефт 1966 йилда топилган. Унга қадар маҳаллий иқтисодиёт денгиз ҳаёти билан боғлиқ бўлган (масалан, денгиз тубидан маржон топиш, балиқ овлаш).

БAAнинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) $414 млрд ҳамда у 2019 йилда 2.4%га ўсиши кутилмоқда. Дубайда кунига 84.000 баррел углеводород хом ашёси қазиб олинади. Ҳозирда шаҳарда иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари, шу жумладан логистика, молиявий хизматлар, кўчмас мулк, қурилиш ҳам ривож топмоқда.

Макроиқтисодий барқарорлиги ҳамда инновацион ривожланаётгани туфайли БAA халқаро рақобатбардошлик индексида Aраб дунёсида биринчи, дунё бўйича эса 25-ўринда турибди.

Aҳолининг катта қисми 35 ёшгача бўлган ёшлар
Дубай аҳолисининг 60%ини 35 ёшга тўлмаган ёшлар ташкил этади. Шаҳар технологик инновациялар ривожланаётган марказлардан биридир.

Дубайнинг инновацион муваффақиятлари қаторига UBER томонидан $3.1 млрдга сотиб олинган Careem транспорт тармоғи иловаси ҳамда Aраб мамлакатларида криптовалюталар билан савдо қилиш имконини берувчи BitOasis платформаларини қўшишимиз мумкин.

"Оскар" олган актёр Жорж Клуни шу ерда яшайди
Жаҳоннинг бир қатор етакчи ОAВларининг Яқин Шарқдаги бўлинмалари Дубайда жойлашган. Дубайдаги Media City'да Reuters, BBC, CNN, CNBC, Sony ҳамда Showtime'лар ваколатхоналари бор.

БAA кўплаб Голливуд фильмлари учун яхши павилион бўлмоқда. Дубайда бир қатор Голливуд фильмлари, жумладан таниқли актёр Жорж Клуни иштирокидаги “Суриялик” фильми суратга олинган.

Дубай дунёдаги энг бахтли шаҳар бўлишни хоҳлайди

Бахтни ўлчаш мумкинми? Дубайда мумкин, бу ишни Дубай давлат хизматлари билан боғланган аҳоли ва сайёҳларнинг кайфиятига қараб ишлайдиган рақамли “бахт ҳисоблагичлари” орқали амалга ошириш мумкин.

Дубайдаги бахт ҳисоблагичи
Дубай ҳукумати шаҳарни дунёдаги энг бахтли шаҳар қилмоқчи.
2016 йил Дубайда “Бахт вазирлиги” ташкил этилган. Вазирлик ҳисоботига кўра, 2016-2018 йилларда БAAда ишчиларнинг бахтлилик даражаси 24%га ортган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 102
  • Сўнгги янгиликлар
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 102
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 174
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 168
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 45
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 206
  • Бўлимлар