«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 04:39
ЎЗO‘Z

Исломни қабул қилган машҳур яҳудийлар (2-қисм)

06 дек, 07:01 7 644 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Исломни қабул қилган машҳур яҳудийлар (2-қисм) Ислом динини қабул қилган машҳур яҳудий олимларнинг мавзусини давом эттириб, мусулмон бўлган яҳудий сиёсатчилари ва маданият арбоблари ҳақидаги мақолани тақдим этамиз. Улар орасида Ал-Азҳар университети асосчиси, андалусиялик шоир, Покистоннинг маънавий йўлбошчиси ва бошқалар бор.

Ёқуб ибн Киллис (930-991) Бағдодда, яҳудий оиласида туғилган. 943 йилда Мисрга кўчиб келиб, ихшидлар хони Кафурнинг хизматига кирди. У кўп ўтмай замонавий тил билан айтганда, Миср молия вазири бўлди. 967 йилда исломни қабул қилди. Кафурнинг вафотидан сўнг эса қамоққа ташланди. Ёқуб қамоқдан қочиб, Ифрисияга келди ва халифа ал-Муизз хизматига кирди. У фотимийлар халифалигига хизмат қилди, Миср забт этилганидан кейин у ерда яшади. Машҳур ал-Азҳарга асос солган Ёқуб ибн Киллис эди.

Иброҳим ибн Саҳл (1212-1251) Андалусиядаги энг машхур шоирларидан бири ҳисобланади. У Севильяда, яҳудий оиласида туғилган. Исломни ҳаётининг илк даврларида қабул қилган. Унинг шеърлари чуқур диний ҳис-туйғуларидан далолат беради. Шоир девонида Андалус шеъриятининг энг ажойиб намуналари мавжуд.

Муҳаммад Асад (1900-1992) – журналист, саёҳатчи, ёзувчи, тилшунос, дипломат. ХХ асрнинг энг обрўли Европа мусулмонларидан бири сифатида тан олинган. Украинанинг Львов шаҳрида туғилган. У 1926 йилда араб дунёси бўйлаб саёҳат қилгандан сўнг исломни қабул қилган. Саудия Арабистонида қирол Абдулазизнинг саройида яшади. Ундан кейин Покистон давлати асосчилари Муҳаммад Иқбол ва Муҳаммад Али Жиннинг мафкуравий сафдоши бўлди. Ғарбда “Маккага йўл” автобиографик бестселлер муаллифи ва Қуръонни инглиз тилига таржимон қилган шахс сифатида танилди. У ал-Азҳар университетининг профессори ҳам эди. 2015 йил 5 июнда Львов шаҳрида очилган Ислом марказига Муҳаммад Асад номи берилган.

Лайло Мурод (1918-1995) – мисрлик қўшиқчи ва актриса, ўз давридаги араб дунёсининг энг кўзга кўринган юлдузларидан бири. Қоҳирада, яҳудий оиласида туғилган. У Миср киносининг энг машҳур актрисаларидан бири эди. Унинг 1947 йилда исломни қабул қилиши қариндошлари билан алоқалари узилишига сабаб бўлди. Исроил давлати тузилишини қўллаб-қувватлаш ҳақидаги айбловлар фаолиятини 38 ёшида тўхтатишига сабаб бўлди. Фақат 1970 йилда унинг овози яна радиода янгради – ўшанда у Рамазон ойи давомида Қуръон тиловат қилди.

Юсуф Дарвиш (1910-2006) – мисрлик юрист, коммунист ва жамоат арбоби. Қоҳирада, қараим яҳудийлари оиласида туғилган. У Тулуза университетида ўқиётганда ижтимоий тенгликни ёқлаб чиқди. Мисрдаги коммунистик қарашлари ва фаолияти учун жами 10 йил қамоқда сақланган. 1947 йилда исломни қабул қилган. Ўша йили у сионизм ғояларига қарши чиққан бир гуруҳ яҳудийларга қўшилиб, Исроилнинг тузилишини қоралаган.

Тали Фаҳима (1976 йилда туғилган) – Фаластинни қўллаб-қувватловчи исмроиллик жамоатчи аёл. Унинг миллати ҳақида сўрашса, "фаластинликман" дея жавоб қайтаради. Насли Жазоир ва Марокашдан бўлган яҳудийлар оиласида туғилган, Тел-Авивда ишлаган. У миллий хавфсизликка зарар етказганликда айбланиб, 3 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. 2 йилдан сўнг яхши хулқ-атвори сабабли, аслида эса қамоқда сақлаш учун етарли асос топилмасдан озод қилинган. Фаҳима ҳозир Исроилнинг шимолидаги Аръара араблар қишлоғида иброний тили ўқитувчиси бўлиб ишлайди. 2010 йил июнь ойида у Умм ал-Фаҳмдаги масжидда исломни қабул қилган.

Манба: Azon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 108
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 95
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 28
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 27
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 102
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 45
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 73
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 78
  • Бўлимлар