«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 10:11
ЎЗO‘Z

Хавфлилиги бўйича дунёга машҳур кўприклар

20 ноя, 11:07 7 589 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хавфлилиги бўйича дунёга машҳур кўприклар Дунёда инсон яратган шундай ажойиботлар борки, одамзотнинг ўзи ҳам бу ажойиботлардан завқ олиш билан бир қаторда ҳадиксирайди ҳам. Шундай ажойиботларга мисол қилиб дунёдаги энг хавфли кўприкларни олиш мумкин.

1. Қироллик дараси кўприги (Колорадо, АҚШ) - Ушбу 955 футлик осма кўприк АҚШдаги Арканзас дарёсидан ўтган энг баланд кўприк ҳисобланади. У 1929 йилда қурилган бўлиб, тарихий аҳамиятга ҳам эгадир. Бугунги кунда у Колорадо штатидаги Canon City яқинида жойлашган ва 360 гектарлик истироҳат боғида жойлашган Royal Gorge Bridge & Park ҳудудида жойлашган сайёҳлик масканига айланди. Бу ерни томоша қилиш ва ушбу хавфли ҳудуддан завқланиш мақсадида ҳар йили миллионлаб сайёҳлар ташриф буюришади.


2. Маймун кўприклари (Вьетнам) - Бу кўприк, албатта, замонавий кўприклар сирасига кирмайди ва у Меконг Дельтасини кесиб ўтган бўлиб, Вьетнам бўйлаб тарқалиб ўсадиган бамбук дарахтидан ясалган. Бу кўприк Вьетнам анъанавий рамзига айланди. Ундан ўтаётганлар ўзлари билан 20-50 кг оғирликдаги юкни кўтаришлари мумкин холос.


3. Ҳусайний осма кўприги (Покистон) - дунёнинг энг хавфли кўприги деб тан олинган ушбу кўприк Шимолий Покистон ҳудудида жойлашган бўлиб, уни ясашда ишлатилган арқонлар бутунлай хавфдан ҳоли ҳам эмас. Юқори Ҳунза ҳудудида жойлашган ушбу кўприкнинг хавфсиз эмас эканлигининг бир қанча далиллари бор.
Биринчидан, бўшлиқларга тўлиб тошган бу шафқатсиз осма кўприкдан ўтиб бораётиб, қуйида жойлашган Хунза дарёсининг тошқинлари туфайли сувга йиқилиб кетиш хавфи юқори.
Иккинчидан, бу кўприк жуда яхши таъмирланмаганлиги боис, устида юрган пайтингизда кўприкни силкитувчи кучли шамол туриши мумкин. Сўнгги сабаблардан бири кўприкдан ўтаркансиз, эски кўприкнинг ишдан чиққан тахта бўлаклари ён тарафингизда осилиб турганига гувоҳ бўлишингиз мумкин.
машҳур кўприклар, Қироллик дараси кўприги, Маймун кўприклари




Мавзуга оид янгиликлар
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 0
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 93
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 72
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 69
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 148
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 276
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 0
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 93
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 72
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 75
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 69
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 67
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 99
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 44
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 148
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 276
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 94
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 223
  • Бўлимлар