«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 11 2019, 20:14
ЎЗO‘Z

Туркманистон ҳукумати нима учун фуқароларига Ўзбекистонга боришини чекламоқчи?

15 ноя, 22:32 3 289 Дунё
Туркманистон ҳукумати нима учун фуқароларига Ўзбекистонга боришини чекламоқчи?
“Валюта олиб чиқиб кетадиган сайёҳлар” оқимини камайтириш мақсадида Туркманистон миграция хизмати ҳамда Ташқи иқтисодий фаолият банки фуқароларга Ўзбекистонга чиқиш учун янги чекловлар жорий қилмоқда. Бу ҳақда маҳаллий turkmen.news нашрига асосланиб Sof.uz хабар бермоқда.

Туркманистон пойтахти Ашхободдаги Гўрўғли кўчаси, 50А-уй пойтахт таксичилари учун “қайноқ” йўналишларидан бири. Чунки бу ерда Ўзбекистон элчихонаси жойлашган.

Туркман нашри маълумотларига кўра, шу йилнинг дастлабки олти ойи мобайнида Туркманистондан 233 мингдан ортиқ фуқаро мамлакатимизга ташриф буюрган. Ташриф буюрувчиларнинг асосий мақсади Ўзбекистондан маиший истеъмол товарларини харид қилиш ва маҳаллий банкоматлардан нақд пул олиш.

Тонгги соат 7 да элчихонага кириш учун 250 нафар киши навбатга ёзилган. Бу навбат элчихона ташқарисида маҳаллий “тадбиркорлар” томонидан ташкил қилинган. 40-50 манат (таҳминан $ 2,5) эвазига рўйхатда 150-ўриндан 5-ўринга “кўчириб қўйишади”.

Туркманлар одатда Ўзбекистонга валюта айирбошлаш учун келишади. Туркман банклари дебет карталарини Ўзбекистонга олиб келишади ва нақд долларга айирбошлашади. Чунки Туркманистонда долларнинг расмий курси 3,5 манат. Бозорда эса 1$нинг нархи 19 манатгача кўтарилган.

Ташқи иқтисодий фаолият банки халқаро картадаги долларни мажбурий тарзда расмий курсда манатга алмаштиради. Аҳоли эса расмий ва бозор курси орасидаги фарқдан ютиш учун Ўзбекистонга келади. Энг кўп келувчилар Лебап ва Дашогуз вилоятларидан.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • 2019 йилнинг 9 ойида Ўзбекистондан қанча одам чет элга кетгани маълум қилинди 29 окт, 10:00
  • Ўзбекистонга келган хорижликларнинг 39,4 фоизи қариндошларини кўргани келган 27 дек, 16:14
  • Туркманистон: Хорижда 100 доллардан кўп маблағ ечиш мумкин эмас 05 окт, 18:12
  • Туркманистон президенти ШҲТда иштирок этиш учун Тошкентга ташриф буюрди 23 июн, 12:25
  • Туркманистон 4 йил ичида 4 мингдан ортиқ муҳожирга фуқаролик берди 19 апр, 14:26
  • Сўнгги янгиликлар
  • Душманга ҳам раво кўрмаймиз бундай жойларда жазо муддатини ўташни - Артикова 11 дек, 19:43 137
  • Тадқиқот: ёши катта тадбиркор – муваффақиятли компания дегани 11 дек, 19:18 113
  • "Эл-класико" яна қолдирилиши мумкин 11 дек, 18:54 267
  • Хитойлик мигрант АҚШга кир ювиш машинаси ичида киришга уринди 11 дек, 18:32 227
  • «Бунёдкор» футболчиси Озарбайжон клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолади 11 дек, 18:11 285
  • Чехиядаги отишма: Острава касалхонасида беш киши ўлдирилди 11 дек, 17:47 311
  • Қорақалпоғистонда саксовул ўғрилари экология ва ИИБ ходимларига ҳужум қилди 11 дек, 17:25 562
  • Президент Фармони асосида 575 нафар шахс афв этилди 11 дек, 17:02 399
  • Минскда Ўзбекистон фуқаросининг пулини ўмарган 21 ёшли қиз қўлга олинди 11 дек, 16:42 512
  • Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари аниқ белгиланди 11 дек, 16:19 280
  • Бўлимлар