«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 12:59
ЎЗO‘Z

Дунёдаги энг вахший қамоқхоналар ҳақида...

16 ноя, 13:15 12 623 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дунёдаги энг вахший қамоқхоналар ҳақида... Одамлар орасида энг қўрқинчли ва даҳшатли қамоқхоналар ҳақидаги миш-мишлар қулоққа тез-тез чалиниб туради. Уларнинг қанчалик рост ёки ёлғонлиги кўпчилигимиз учун мавҳум. Аммо шундай қамоқхоналар ростдан ҳам бор. Улардан баъзилари ўзининг жуда ҳам шафқатсизлиги билан ном чиқарган. Қуйида уларнинг бир нечтасини кўриб чиқамиз:

1. Cарандиру Ахлоқ Тузатиш муассасаси (Бразилия, Жанубий Америка) - бу жой дунёдаги энг шафқатсиз ва ҳалокатли қамоқхона ҳисобланади. Мазкур «нурсиз қалъа»да энг ашаддий жиноятчилар сақланади. Ушбу қамоқхонада 1992 йилда шафқатсиз қатлиом бўлиб, 102 маҳбус отиб ўлдирилган эди. Қамоқхонадаги яшаш муҳити инсон соғлиғи учун даҳшатли муаммолар келтириб чиқариши бутун дунёга овоза бўлган. Қамоқхона соғлиқни сақлаш бўлимида ҳар бешта махбусдан бирида ОИТС касаллиги аниқланган.

2. Суриянинг Палмира шаҳридаги Тадмор ҳарбий қамоқхонаси - бу жой дунёда махбуслар учун гўё вақт ўтиши тўхтаб қолгандек туюладиган энг золим қамоқхоналардан бири сифатида танилган. Халқаро Амнистия ташкилотининг таъкидлашича, «бу қамоқхона фақатгина ўз махбусларини жонидан тўйғизиш учун қуриб битказилган». Қамоқхона тарихидаги энг машҳур воқеа 1980 йил июнь ойида бўлиб ўтган. Президент Ҳафиз ал-Ассад Мусулмон Биродарлар томонидан уюштирилган ҳужумдан омон қолгач, ўч олиш мақсадида ҳар бир маҳбусни қатл қилишни буюрган. Тадмор 2001 йилда ёпиб ташланган, аммо 2011 йилда яна қайта очилган. Бугун ҳам ушбу қамоқхона ўз шафқатсизлиги билан донг таратиб келмоқда.

3. Ла Сабанета қамоқхонаси - ушбу «жаҳаннам» Жанубий Америка ҳудудидаги Венесуэла штатида жойлашган. Қамоқхона 15000 маҳбусга мўлжаллаб қурилган бўлсада, бугунги кунда қамоқхона маъмурияти 25000 маҳбусга жой ажратиб қўйган. Бу муассасада жуда кўп ишчи ўринлари яратилган бўлиб, ҳар 150 маҳбусга тахминан 1 қўриқчи тўғри келади. Бу ерда бўлиб турадиган бир-биридан даҳшатли воқеалар жуда ҳам кўп. Улардан бири 1994 йилда қуролли тўқнашув натижасида 108 маҳбуснинг ҳалок бўлганидир. Бундан ташқари, 1995 йилда қамоқхонадаги юзага келган зўравонликлар туфайли 196 маҳбус ўлдирилган ва 624 киши ярадор бўлган.
энг вахший қамоқхона, Тадмор, Ла Сабанета қамоқхонаси




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 0
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 0
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 2
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 17
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 49
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 22
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 2
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 17
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 16
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 5
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 49
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 9
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 22
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 228
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 10
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 166
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 31
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 118
    1. Ozodbek 25 марта 2021 18:17
      Juda achinarli joylar
    Бўлимлар