«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 11 2019, 20:05
ЎЗO‘Z

«Ўргимчак-одам» Ален Робер Париждаги 152 метрлик бинони забт эта олмади

13 ноя, 21:32 744 Дунё
«Ўргимчак-одам» Ален Робер Париждаги 152 метрлик бинони забт эта олмади
Франциялик алпинист, «ўргимчак-одам» лақаби билан маълум бўлган Ален Робер Парижнинг Дефанс туманидаги 152 метрлик “Ариан” биносининг энг юқори нуқтасига кўтарила олмади. Бу ҳақда Le Parisien нашри хабар берди.

Августда 57 ёшини қаршилаган экстремал 13 ноябрь соат 11 атрофида бинога кўтарилишни бошлаган ва бинонинг энг юқорисига деярли чиқа олган. Бироқ экстремал бинонинг томига чиқишни уддалай олмай, юқори қаватдаги хоналардан бирининг ойнаси орқали бино ичига кирган. Унинг ортидан полициячилар кузатиб туришган. Робер лифтда биринчи қаватга тушгач, полициячилар томонидан ушланиб, комиссариатга олиб кетилган.

Бу Робернинг жорий йилда Дефансдаги офис биноларига иккинчи кўтарилишидир. 25 март куни у Engie энергетик компаниясининг 145 метрлик биносига 45 дақиқа ичида кўтарила олганди.

Гиннесс рекордлар китобига киритилган французнинг ҳисобида бундай кўтарилишлардан юзга яқин бор. У ўз вақтида АҚШдаги Эмпайр-стейт-билдинг, Париждаги Эйфель минораси, Москва давлат университетининг бош биноси, Куала-Лумпурдаги Петронас миноралари, Барселонадаги Агбар биносини забт эта олган.

“Ўргимчак-одам” Дефанс туманида шунингдек Total ва Areva компаниялари биноларига кўтарилган.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда осмонўпар бинога чиққан франциялик «ўргимчак одам» қўлга олинди 28 сен, 21:30
  • “Ўргимчак-одам” ўз рекордини янгилади 01 фев, 12:09
  • «Франциялик ўргимчак одам» 187 метрли Tour Total ўсмонўпар биносини забт этди 17 мар, 20:53
  • Мексикада осмонўпар бино томидан россиялик 17 ёшли “ўргимчак одам” туширилди (Видео) 07 авг, 16:03
  • Қозоғистоннинг энг баланд биноси француз алпинисти томонидан забт этилди 24 апр, 15:56
  • Сўнгги янгиликлар
  • Душманга ҳам раво кўрмаймиз бундай жойларда жазо муддатини ўташни - Артикова 11 дек, 19:43 137
  • Тадқиқот: ёши катта тадбиркор – муваффақиятли компания дегани 11 дек, 19:18 113
  • "Эл-класико" яна қолдирилиши мумкин 11 дек, 18:54 267
  • Хитойлик мигрант АҚШга кир ювиш машинаси ичида киришга уринди 11 дек, 18:32 227
  • «Бунёдкор» футболчиси Озарбайжон клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолади 11 дек, 18:11 285
  • Чехиядаги отишма: Острава касалхонасида беш киши ўлдирилди 11 дек, 17:47 311
  • Қорақалпоғистонда саксовул ўғрилари экология ва ИИБ ходимларига ҳужум қилди 11 дек, 17:25 562
  • Президент Фармони асосида 575 нафар шахс афв этилди 11 дек, 17:02 399
  • Минскда Ўзбекистон фуқаросининг пулини ўмарган 21 ёшли қиз қўлга олинди 11 дек, 16:42 512
  • Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари аниқ белгиланди 11 дек, 16:19 280
  • Бўлимлар