«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 11 2019, 20:12
ЎЗO‘Z

8 ёшли мексикалик қиз қуёш сув иситгичини ихтиро қилгани учун Ядро илми мукофотига сазовор бўлди

13 ноя, 23:06 1 417 Дунё
8 ёшли мексикалик қиз қуёш сув иситгичини ихтиро қилгани учун Ядро илми мукофотига сазовор бўлди
Хочитл Гуадалупе Kруз, 8 ёшли мексикалик қиз, сувни иситадиган қуёш энергияли қурилма яратди ва УНАМнинг Ядро фанлари институти мукофотига сазовор бўлди, дея хабар бермоқда Healthy Food House.

Бу ушбу соҳадаги болага берилган илк мукофот бўлди. Ушбу қуёш сув иситгичи бутунлай ташландиқ нарсалардан, 15 метрли қора шлангдан, қора рангда бўялган 10 та ПEТ идишлардан, пластмасса сим, ёғоч таглик, қора нейлон ва қайта ишланган шишадан ясалган. Иссиқхона эффектини олиш учун у синган совутгичнинг ойнали эшикларидан фойдаланган. Иситгич 10 литр сувни 3500C дан 4500C гача қиздириш имкониятига эга.

Ёрқин қиз илмий лойиҳаларда ва танловларда иштирок этишни яхши кўради ва технология ҳақидаги билимларини аввал уйда, кейин ўз жамиятида ва тез орада бутун дунёда ўзгаришларни келтириб чиқариш учун ишлатди. Унинг оиласи асбобни уйининг томига ўрнатган ва бу унинг уйини иссиқ сув билан таъминлаш учун хизмат қилади. Ушбу экологик тоза қуёш энергиясида ишлайдиган иситгич дунё бўйлаб сувни иситиш учун ёғочга қарам бўлган миллионлаб одамларга ёрдам бериши мумкин.

Кичик даҳонинг сўзларига кўра, ушбу лойиҳа қишлоқлардаги кам таъминланган одамларга ўтин учун дарахтларни кесишга бўлган эҳтиёжни камайтириш орқали иқлим ўзгаришини секинлаштиришга қаратилган.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Адабиёт соҳасида Нобел мукофоти совриндорлари аниқланди 10 окт, 20:20
  • Шавкат Мирзиёев иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар учун StrategEast мукофотига сазовор бўлди 14 мар, 11:00
  • Беморларига Қуръонни ўқиб берган католик жарроҳ БМТ мукофотига сазовор бўлди 15 окт, 21:54
  • Фарғоналик талаба “Қуёш қозони”ни яратди 07 мар, 16:50
  • Университет талабаси Азизжон Эргашев «ақлли иссиқхона» қурилмасини яратди 01 фев, 08:05
  • Сўнгги янгиликлар
  • Душманга ҳам раво кўрмаймиз бундай жойларда жазо муддатини ўташни - Артикова 11 дек, 19:43 137
  • Тадқиқот: ёши катта тадбиркор – муваффақиятли компания дегани 11 дек, 19:18 113
  • "Эл-класико" яна қолдирилиши мумкин 11 дек, 18:54 267
  • Хитойлик мигрант АҚШга кир ювиш машинаси ичида киришга уринди 11 дек, 18:32 227
  • «Бунёдкор» футболчиси Озарбайжон клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолади 11 дек, 18:11 285
  • Чехиядаги отишма: Острава касалхонасида беш киши ўлдирилди 11 дек, 17:47 311
  • Қорақалпоғистонда саксовул ўғрилари экология ва ИИБ ходимларига ҳужум қилди 11 дек, 17:25 562
  • Президент Фармони асосида 575 нафар шахс афв этилди 11 дек, 17:02 399
  • Минскда Ўзбекистон фуқаросининг пулини ўмарган 21 ёшли қиз қўлга олинди 11 дек, 16:42 512
  • Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари аниқ белгиланди 11 дек, 16:19 280
  • Бўлимлар