«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 01:52
ЎЗO‘Z

Юсуф Эстес: «Ўзбекистон устидан учиб ўтаётганимни билгач, парашют тақиб самолётдан сакраш фикри хаёлимга келди» (видео)

10 ноя, 19:06 4 615 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Юсуф Эстес: «Ўзбекистон устидан учиб ўтаётганимни билгач, парашют тақиб самолётдан сакраш фикри хаёлимга келди» (видео) Фото: Saudi Press Agency
Facebook фойдаланувчиси Жаҳонгир Бобожонов америкалик таниқли ислом тарғиботчиси Юсуф Эстес билан кечган қисқа суҳбати видеосини ўз саҳифасига жойлаштирди.

Суҳбатда Эстес ҳеч қачон Ўзбекистонга бормагани, аммо бир марта самолётда шу ердан учиб ўтгани ҳақида гапириб, мамлакатнинг ислом оламида алоҳида ўрин тутишини таъкидлаб ўтган.

Finally I met him Alhamdulillah. Salam to Uzbekistan from shaykh Yusuf.

Опубликовано Jahongir Bobojonov Пятница, 8 ноября 2019 г.

«Учувчи биз Ўзбекистон устидан учиб ўтаётганимизни, пойтахти Тошкент эканини айтди. Шунда ёдимга тушиб қолди, ахир бу – энг қадимий Қуръон қўлёзмаларидан бири сақланувчи музей жойлашган шаҳар-ку! Бу – Бухорийнинг юрти! Бу – мусулмонлар мамлакати, Термизийнинг юрти! Ва бошқа кўп-кўп... Ўйлаб қолдим, ҳозироқ парашют тақиб, самолётдан сакраб қолишимни иложи бўлганидами...

У ерга боришни чиндан ҳам хоҳлайман. Ҳозирча ҳеч бормаганман, лекин устидан учиб ўтганман», – дейди Юсуф Эстес.

Юсуф Эстес ким ўзи?
75 ёшли воиз 44 ёшигача христианлик динига эътиқод қилган, сўнг исломга кириб, Жозеф исмини Юсуфга ўзгартирган ва исломнинг фаол тарғиботчисига айланган. У 90-йилларда АҚШ қамоқхоналарида маҳбусларга исломий мавзуларда маърузалар ўқиган, 2000 йили диний етакчилар учун БМТ ташкил этган Жаҳон тинчлик конференциясида қатнашган.

Ўз автобиографиясида ёзишича, Юсуф болалигидан христианлик таълимини олган. Ёшлигидан мусиқа соҳасида ишлаган, мусиқий тадбирларни ташкиллаштирган. 50-йилларда отаси билан дисклар ва мусиқа асбоблари сотувчи дўконлар очган, теле ва радиодастурларга асос солган. Бир нечта штатлардаги тижорий фаолияти ортидан, ўзининг айтишича, миллионлаб доллар маблағ жамғарган.

Эстес ислом ҳақида дастурлар эфирга узатилувчи «Guide Us» («Бизга йўл кўрсат») телеканали асосчиси ва раҳбари саналади. Ҳозирда пенсияда бўлган ислом даъватчисини турли ташкилотлар ва ўқув муассасалаларига амри маъруф учун чақириб туришади.

«Ислом оламининг таниқли олимларини Ўзбекистонга таклиф қилиш керак»

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг таъбирича, Юсуф Эстес – америкалик энг таниқли исломий олим саналади. У Эстесни Ўзбекистонга таклиф қилиш керак, деган фикрда.

«Ўзбекистон туризм соҳаси мутасаддилари ушбу вазиятдан унумли фойдаланиши керак. Уни таклиф қилиш – Ўзбекистонга нафақат туристлар оқимини оширади, балки Америка жамоатчилик фикрида «Ўзбекистон - диний эркинликлар борасида ижобий ўзгаришлар бўлаётган давлат» сифатида ҳам қабул қилинишига ёрдам беради», – деб ёзди Раббимов Facebook саҳифасида.

«Ҳар бир давлатнинг иқтисодиётида кучли томонлари, ишлатилмаётган имкониятлари бўлади, – дейди Камолиддин Раббимов. – Ўзбекистондаги туризм – бу тарихий, гастрономик ва исломий туризм ҳисобланади. Дунёда мусулмонлар сони 1.7 миллиарддан ошмоқда. Биргина Имом Бухорий ва Термизий номларини яхшироқ тушуниш ва уларнинг тарихий меросини кўриш учун Ўзбекистонга ислом дунёсидан миллионлаб сайёҳлар келиши мумкин».

Унинг сўзларига кўра, Малайзия ва Индонезиянинг ўзидан Ўзбекистонга исломий-тарихий туризм орқали йилига миллионлаб сайёҳлар келиши потенциали мавжуд. Бунинг учун йўлларни очиш, бироз реклама қилиш ва келган туристларни ижобий таассурот билан кетишини, бошқаларга тарғибот қилишини таъминлаш керак.

«Ўзбекистоннинг исломий-тарихий туризм секторини реклама қилиш осон. Масалан, Америкадан энг таниқли ислом даъватчиси Юсуф Эстесни, Австралиядан Холид Ёсинни, Саудия, Индонезия, Малайзия, Туркия ва бошқа кўплаб мусулмон давлатларидан энг кўзга кўринган ислом олимларини у-бу тадбирга таклиф қилишса – улар жон-жон деб келишади. Бир хафта, ўн кун уларга Ўзбекистонни кўрсатиб, Имом Бухорий масжидида ёки бошқа салоҳиятли жойда у-бу илмий тадбир ўтказилса ва буни мусулмон дунёсига кўрсатса, яхши реклама бўлади», – дея таклиф берган сиёсатшунос.
Юсуф Эстес, Ўзбекистон, Ислом олами, туризм




Мавзуга оид янгиликлар
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 1
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 27
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 90
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 77
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 0
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 0
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 1
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 49
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 27
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • Бўлимлар