«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2019, 07:37
ЎЗO‘Z

Нью-Йорк суди Трампга 2 млн долларлик жарима солди

08 ноя, 23:50 837 Дунё
Нью-Йорк суди Трампга 2 млн долларлик жарима солди
Нью-Йорк штати олий суди АҚШ президенти Дональд Трампга 2016 йилги президент сайловлари кампанияси вақтида ўз хайрия жамғармасидан фойдалангани учун нотижорат ташкилотларига товон пули сифатида 2 млн доллар тўлаб бериш мажбуриятини қўйди. Бу ҳақда штат бош прокурори Летиция Жеймс твиттерда маълум қилди.

CNN телеканалининг хабар беришича, 2018 йил июнда судга берилган даъво аризасида Трамп ва унинг фарзандлари - Дональд, Иванка ва Эрик Donald J.Trump Foundation жамғармаси мақомини суиистеъмол қилиб, АҚШнинг ва штатнинг сайлов кампанияларини молиялаштириш ҳақидаги қонунларини бузишган.

Таъкидланишича, Трамп сайловолди штаби 2016 йил февралда Айова штатида ҳарбий фахрийларни қўллаб-қувватловчи хайрия ташкилотларига грант сифатида маблағлар тўплаган. Бироқ тўпланган маблағлар Трампнинг сиёсий манфаатлари йўлида сарфланган.

АҚШ президентига солинган 2 млн долларлик жарима 8 та нотижорат компанияси ўртасида тенг тақсимланади.
Трамп 2018 йил декабрда суд билан келишувга бориш доирасида ўз жамғармасини ёпишга рози бўлган.

Трамп “Нью-Йорк бош прокурори суд билан келишув моҳиятини сиёсий мақсадларда атайлаб бузаётганини, жамғармаси томонидан тўпланган барча пуллар эса хайрия мақсадларида ишлатилганини айтган. “Мен хайрия мақсадларига бундай катта пулларни ўтказиб, Нью-Йорк штатининг сиёсий фитначилари томонидан маломатларга учраши мумкин бўлган ўзим биладиган, балки эҳтимол тарихдаги ягона одамман”, деб айтган Трамп.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Трампга бир миллиард доллар керак 15 апр, 15:40
  • Трамп ўз портретини хайрия пули эвазига 10 000 долларга сотиб олди 30 окт, 22:40
  • Трамп актёр Арнольд Шварценеггерни танқид қилди 06 янв, 23:50
  • Дональд Трампнинг қизига тажовуз қилинди 23 дек, 09:01
  • Сиёсатшунослар: АҚШнинг янги ҳақиқий биринчи хоними Трампнинг қизи бўлади 13 ноя, 11:36
  • Сўнгги янгиликлар
  • Профессионал фотограф мукаммал Инстаграм расмларининг сирини фош этди (фото) 16 ноя, 07:00 31
  • Билл ва Мелинда Гейтс Жамғармаси 16 ноя, 06:30 81
  • Фарзандсиз киши 9та мактаб ўқувчиларининг бир чораклик тушлик пулини тўлади 16 ноя, 06:00 148
  • Сингапур ҳақида қизиқарли маълумотлар 16 ноя, 00:30 401
  • Қизил вино ичиб турасизми? Унда узоқ яшашингиз аниқ 16 ноя, 00:06 556
  • Павел Бугало Суюновнинг ҳаракатлари ва ўтказилган голлар бўйича изоҳ берди 15 ноя, 23:42 479
  • Ўзбекистонда камида 20та йирик давлат корхонаси хусусийлаштирилиши кутилмоқда 15 ноя, 23:30 357
  • Президент ҳузурида хорижий инвесторлар кенгаши тузилди 15 ноя, 23:18 122
  • Юрий Стоянов: "Мен барчадан Ўзбекистонни севишни талаб қиламан" 15 ноя, 22:55 399
  • Туркманистон ҳукумати нима учун фуқароларига Ўзбекистонга боришини чекламоқчи? 15 ноя, 22:32 1 168
  • Бўлимлар