«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 14 2019, 17:30
ЎЗO‘Z

Эрдўғоннинг Туркиядаги рейтинги Суриядаги ҳарбий операция сабаб кўтарилди

06 ноя, 18:45 710 Дунё
Эрдўғоннинг Туркиядаги рейтинги Суриядаги ҳарбий операция сабаб кўтарилди
Фото: The Independent
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг оммавийлиги Сурия шимоли-шарқида «Тинчлик булоғи» ҳарбий операцияси сабаб кўтарилган. Metropoll тадқиқотлар компанияси томонидан ўтказилган сўровнома ушбу маълумотни тасдиқлади. Бу ҳақда «Daryo» хабар берди.

Ҳарбий ҳаракатлар бошланиши эълон қилганидан кейин Туркия етакчисининг рейтинги 3,7 фоиз поғонага кўтарилган ва 48 га етган. Бу Эрдўғон 2018 йил июнида президентлик сайловларида ғалаба қозонганидан кейин қайд этилган рейтингдан кейинги энг юқори кўрсаткич.

Сўровномада иштирок этган мамлакат аҳолисининг 33,7 фоиз қисми Туркия президентининг фаолиятини қўллаб-қувватламаслигини билдирган, бу 2016 йил июлда давлат тўнтаришини амалга оширишга уриниш бўлган вақтда қайд этилган рейтингдан кейинги энг ёмон натижа ҳисобланади. Респондентларнинг 18 фоизи берилган саволларга жавоб бермасликни лозим топган.

2018 йилда турк лирасининг курси 30 фоизга пастлагани ва мамлакатда иқтисодий инқироз кузатилгани туфайли Эрдўғоннинг обрўси тушиб кетганди. Мамлакатда инфляция ўсган ва ишсизлар сони кўпайганди.

«Тинчлик булоғи» операцияси ҳақида
9 октябрда Анқара Сурия шимоли-шарқида Туркиядаги қочоқлар учун хавфсиз зона ташкил этиш мақсадида «Сурия демократик кучлари» курд жангарилари ва ИШИД террорчиларига қарши «Тинчлик булоғи» ҳарбий операциясини бошлаган. Дунё давлатлари туркларнинг ушбу ҳаракатларини қоралаган.

17 октябрда Анқара ва Вашингтон Сурия шимоли-шарқидаги операцияни 120 соатга, курдлар хавфсиз зона ҳудудидан чиқиб кетиши учун тўхтатишни келишиб олди.

22 октябрда Сочида Россия президенти Владимир Путин ва Турия давлат раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон Сурия ҳудудидаги нотинч вазиятни муҳокама қилди ва «Тинчлик булоғи» операциясини 23 октябрдан яна 150 соатга тўхтатиш ва ўт очмаслик ҳақидаги шартлашув муддати якунига етгач ҳамкорликда Туркия—Сурия чегарасида 30 километрлик ҳудудни барпо этиш учун қўшма патрул тадбирлари ўтказиш ҳақида меморандум имзолади. Меморандумда Башар Асад ҳукуматининг қўшинлари Туркия билан чегара ҳудудида 15 та пост ўрнатиши белгилаб қўйилган.

1 ноябрда курдларнинг Туркия чегарасидан 30 километр узоқликка чекингани ва улар тарк этган ҳудудни Сочида имзоланган меморандумга мувофиқ Сурия қўшинлари ва Россия ҳарбий полицияси эгаллаши маълум бўлди. 5 ноябрда Туркия ҳамда Россия ҳарбийлари Сурия шимолидаги Айн-ал-Араб аҳоли пунктидаги (Кобани) иккинчи қўшма патрул тадбирларини бошлади.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • НАТОда Суриядаги «Тинчлик булоғи» операцияси бўйича фавқулодда штаб ташкил қилинди 20 окт, 23:39
  • Туркия Суриядаги операцияни тўхтатади. Вашингтон Анқарага санкциялар қўлламайди 18 окт, 11:30
  • Туркияда президентлик сайловларининг якуний натижалари эълон қилинди 05 июл, 13:37
  • Трампнинг рейтинги 11 ой ичида энг юқори кўрсаткичга етди 28 мар, 07:04
  • Ишонч рейтинги: Трамп ёки Путин? 27 июн, 22:13
  • Сўнгги янгиликлар
  • Интелектуал мулк стратегияси... 14 ноя, 17:00 12
  • Ўзбекистонда VAR тизими 2021 йилдан жорий этилади 14 ноя, 16:52 46
  • Тошкент вилоятида 2019 йил пахта ҳосили йиғим-теримининг бориши тўғрисида 14 ноя, 16:38 100
  • ХВЖ: Ўзбекистон Қозоғистоннинг рақобатчисига айланяпти 14 ноя, 16:35 142
  • Президентнинг собиқ матбуот котиби янги лавозимга тайинланди 14 ноя, 16:12 129
  • Маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўриб чиқиш самарадорлигини ошириш масалалари 14 ноя, 15:48 96
  • Дунёга машҳур Грета Тунберг АҚШдан Испанияга катамаранда йўлга чиқди 14 ноя, 15:23 153
  • Ўйин олдидан. «Миржалол Қосимов йўли» 14 ноя, 15:00 303
  • "Ростов" PR-директори ишдан кетди. Карпин ҳам кўплаб футболчилар қатори кетиши мумкинлигини айтиб ўтди 14 ноя, 14:35 275
  • Бугун 17:00 да Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйини 14 ноя, 14:12 246
  • Бўлимлар