«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 11:20
ЎЗO‘Z

«Украинагейт»: АҚШ Конгресси Трампнинг импичменти бўйича резолюция қабул қилди

01 ноя, 20:15 2 747 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Украинагейт»: АҚШ Конгресси Трампнинг импичменти бўйича резолюция қабул қилди 31 октябрь куни АҚШ Конгресси президент Дональд Трампнинг импичменти бўйича очиқ муҳокамалар жараёни бошланиши учун резолюция қабул қилинди. Вакиллар палатаси аъзоларининг кўпчилик қисми Оқ уйнинг амалдаги раҳбари ҳокимиятдан четлатилишини ёқлаб овоз беришди.

АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг махсус қўмитаси аввалроқ ушбу резолюцияни маъқуллаган эди. Овоз бериш жараёни АҚШнинг шарқий қирғоғи маҳаллий вақти билан пайшанба куни эрталаб (Тошкент вақти билан пайшанба куни кечқурун) бўлиб ўтди.

Резолюция қабул қилиниши учун шунчаки вакилларнинг кўпчилик қисми овози етарли бўлар эди. Якунда демократлар томонидан назорат қилинадиган қуйи палатанинг 232 нафар аъзоси резолюция учун овоз берди, 196 киши қарши бўлди. Тўрт киши овоз беришда қатнашмади.

Трамп ўз одатига кўра твиттерида ушбу резолюция қабул қилинишига муносабат билдирди.

Фото: REUTERS / Joshua Roberts
«Бу АҚШ тарихидаги энг катта «жодугар ови» бўлди», - дея ёзди президент.

Трампнинг 2020 йилги президентлик сайлови кампанияси менежери Брэд Паскаль кўпроқ сўз билан изоҳ қолдирди.

«Бу қонуний сайланган президентни сиёсий важ билан ҳокимиятдан четлатишга бўлган навбатдаги уриниш эканини ҳар бир америкалик тушуниб турибди. Бугунги овоз бериш жараёни шуни кўрсатмоқдаки, импичмент жараёни аввалбошдан қаллоблик бўлган, ва Нэнси Пелоси [Палата спикери, демократ] уни қонунийлаштира олмайди. Ҳар ким Украина президенти билан телефон мулоқоти расшифровкасини ўқиб кўриши ва у ерда ҳеч қанақа хизмат алмашуви ҳақида гап кетмаганига ишонч ҳосил қилиши мумкин», дея ёзди у.

Овоз бериш натижалари қандай бўлишини олдиндан айтиш қийин эди.

Овоз бериш жараёни арафасида Вакиллар палатасида фақатгина уч нафар демократ резолюцияни маъқулламаслиги, республикачилар партиясининг конгрессдаги вакилларидан олти вакили эса «Украинагейт» номини олган ушбу иш бўйича текширув ўтказилишини ёқлашини билдирди.

«Эртага (Вашингтон вақти билан 31 октябрь куни) Вакиллар палатасининг ҳар бир аъзоси ўзи учун ахлоқий меъёрлар партия истакларидан устунми ёки йўқлиги, Конституция коррупцион манфаатлардан, демократия тамойиллари расмий мақомдан фойдаланишдан устунроқлигига ишонадими ёки йўқлигини ҳал қилиши керак. Умид қиламанки, демократлар ушбу резолюцияни қўллаб-қувватлашади ва у маъқулланади», - деганди чоршанба куни демократлар вакили Хаким Жеффрис.

Резолюция нега керак?
Демократик партия вакиллари шу йилнинг сентябрида президент Трампнинг импичменти бўйича жараённи бошлаш ҳақида эълон қилишганди. Бунга АҚШ президентининг Украина раҳбари Владимир Зеленский билан телефон мулоқоти тафсилотлари ошкор бўлиши сабаб бўлганди.

Ўшанда махфий хизматнинг ўз номини сир тутишни сўраган ходими Оқ уй раҳбари украиналик ҳамкасбидан АҚШнинг собиқ вице-президенти, 2020 йилги сайловларда Демократик партиянинг асосий номзоди бўлиши кутилаётган Жо Байденга нисбатан текширув бошлашни талаб қилгани ҳақида маълумот берганди.

Жараён қарийб икки ойдан буён давом этмоқда, аммо Оқ уйдагилар ва Капитолий тепалигидаги республикачилар президент Трампга қарши текширув ўтказилиши қонуний бўлмаслигини таъкидлаб келишмоқда.

Резолюция нимани ўзгартиради?
Ҳозирча импичмент жараёни доирасидаги барча ҳаракатлар фақат АҚШ Вакиллар палатасининг разведка бўйича қўмитаси раҳбари Адам Шифф ва Конгресснинг юридик қўмитаси ташаббуси билан бошланиши мумкин.

30 октябрь куни Конгрессда Демократик партия вакиллари томонидан маъқулланган резолюция лойиҳаси президент Трампнинг рақиблари учун янги имкониятлар эшигини очиши мумкин.

Эндиликда Конгресснинг разведка бўйича қўмитаси резолюция қабул қилинишидан олдин ёпиқ эшиклар ортида ўтказилган ва махфий ҳисобланган эшитувлар расшифровкасини эълон қилиш ҳуқуқига эга. Шу билан биргаликда, қўмита илгари миллий хавфсизлик нуқтайи назаридан махфий бўлиши талаб этилган эшитувларни жамоатчилик учун очиқ тарзда ўтказиши мумкин.

Резолюция шунингдек, разведка бўйича қўмитаси раҳбари ва унинг ўринбосарига кўрсатма бериш учун чақирилган гувоҳларга ўз шахсий саволларини бериш ҳуқуқини тақдим этади. Бунгача улар фақат эшитувни олиб бориш ҳуқуқига эга эди. Разведка қўмитаси аппарати ходимлари ҳам 45 дақиқа давомида савол бериш ва сўроқ қилиш ҳуқуқи билан таъминланади.

Резолюция Конгресснинг юридик қўмитасига АҚШ президентига қарши айбловларни илгари суриш ва ушбу айбловларни асослаш ҳуқуқини беради.

Шу билан бирга, республикачилар ҳам муайян ҳуқуқларга эга бўлишади. Масалан, Вакиллар палатасида разведка бўйича қўмита аъзоси бўлган Дональд Трамп тарафдорлари ҳам ўз гувоҳларини чақириш ва ҳужжатларни тақдим этиш учун чақирув қоғозларини юборишлари мумкин. Тўғри, лекин бунинг учун қўмита раҳбари ва қўмита аъзоларининг кўпчилик қисми розилиги керак бўлади.

АҚШ президенти ва унинг юридик жамоаси вакиллари ҳам Вакиллар палатасининг юридик қўмитасининг импичментга доир мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқига эга. Улар ўз гувоҳларини чақириши, ҳужжатлар тақдим этиши, шунингдек, қарши сўроқлар ўтказиш ташаббусини билдиришлари мумкин.

Республикачилар қандай муносабатда?
АҚШ президенти Дональд Трамп, Оқ уй вакиллари ва Трампнинг Республикачилар партиясидаги тарафдорлари бир неча марта демократларнинг ташаббусини «сиёсий сабабларга эга» ва «адолатсиз» деб аташди.

Импичмент тўғрисидаги резолюция демократларнинг «бир партияли» ташаббуси эканига урғу қаратган республикачилар ўз гувоҳларини чақириб, АҚШ президенти айбсизлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этиш ҳуқуқига эгалар. Республикачиларнинг яна бир талаби очиқ эшитувлар ўтказиш ва унда ўзлари таклиф қилган экспертлар чиқиш қилишига эришиш билан боғлиқ эди.

Импичмент жараёни қандай кечади?

24 сентябрь куни Вакиллари палатаси спикери Нэнси Пелоси импичмент жараёни бошланганини эълон қилганди
Сентябрь ойида АҚШ Конгрессининг Вакиллари палатаси спикери Нэнси Пелоси олти қўмитага суриштирув билан шуғулланиш ҳақида топшириқ бериш орқали импичмент жараёнини бошлаб берганди. Кейинги босқичларда қўмиталар далилларни тўплаб, гувоҳлар билан савол-жавоб қилиши кўзда тутилган.

31 октябрь кунги Вакиллар палатасидаги овоз бериш жараёнидан кейин Сенатдаги эшитувлар ўтказилиши керак. Эндиликда президентни четлатиш учун Сенат аъзоларининг учдан икки қисми (100 овоздан 67та) маъқуллаб овоз бериши кифоя қилади - бу ўринда Вакиллар палатаси аъзолари прокурор, Сенат аъзолари эса ҳакам ролида. Қайд этиш керакки, айни вақтда Сенатда республикачилар устунлик қилади - 53 республикачи ва 45 демократ, 2 мустақил сенатор. Агар шунда ҳам Трампни кўпчилик қўллаб-қувватламаса, президентнинг ваколатлари янги сайловларга қадар АҚШ вице-президенти Майк Пенс зиммасига ўтади.
АҚШ Конгресси, Трамп, импичмент, резолюция




Мавзуга оид янгиликлар
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 2
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 17
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 64
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 42
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 105
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 358
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 0
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 0
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 1
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 5
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 17
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 44
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 97
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 64
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 41
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 67
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 42
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 105
  • Бўлимлар