«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 17:31
ЎЗO‘Z

«У ит каби ўлим топди» — Трамп ал-Бағдодий йўқ қилинганини тасдиқлади

27 окт, 19:17 3 799 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«У ит каби ўлим топди» — Трамп ал-Бағдодий йўқ қилинганини тасдиқлади Дональд Трамп ИШИД раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий Сурия ҳудудида ўтказилган махсус амалиёт натижасида йўқ қилингани ҳақида маълум қилди.

«Ўтган кеча АҚШ жаҳоннинг биринчи рақамли террористига нисбатан адолатни қарор топтирди. Абу Бакр ал-Бағдодий ўлди. У дунёдаги энг шафқатсиз ва зўравон террорчилик ташкилоти – ИШИДнинг асосчиси ва етакчиси эди», деди Трамп махсус мурожаатида. Трампнинг Оқ уйдаги нутқи жаҳоннинг кўплаб агентликлари томонидан трансляция қилинди.

АҚШ президентининг сўзларига кўра, экспертиза натижалари авиазарба оқибатида ўлдирилганлар орасида ал-Бағдодий ҳам бўлганини тасдиқлаган.

У ўзини портлатган
Президент ал-Бағдодий америкалик ҳарбийлар учун биринчи рақамли нишон бўлгани, у яшаётган жой аниқлангач, ўша уйда бўлган 11 бола у ердан чиқарилганини маълум қилган.

Трамп у қандай ўлганига аниқлик киритди. Унинг айтишича, ал-Бағдодий авиазарбалардан кейин «қўрқоқларча қочган», аммо ҳудудни туннел орқали тарк этиш учун ҳаракати муваффақиятсиз кечгач, ўз белидаги портловчи қурилмаларни портлатиб юборган. Унинг ёнида бўлган уч бола ҳам у билан бирга ҳалок бўлган.

«У охири ўлимга олиб борувчи туннель ичига додлаб бақирганича югуриб кираётганида ўлди. Бунгача воқеа жойидагилар ё таслим бўлган, ё отиб ташланган эди. Уйдан 11 нафар бола олиб чиқилди, улар жароҳатланмаган.

Туннелда фақат уч боласи билан Бағдоди қолганди. Бизнинг итларимиз уни таъқиб қилиб борганида у туннель охирига етиб қолганди. Устидаги портловчи жилетини порталиб, ўзи ва уч боласини ўлдирди. Порташ натижасида унинг танаси бўлакларга бўлиниб кетди.

У худди ит каби ўлим топди. Дунё янада хавфсизроқ», — деди Трамп баёноти сўнггида.

Трамп мазкур амалиётда иштирок этганларнинг барчасига, биринчи навбатда америкалик ҳарбийларга, шунингдек Россия, Туркия, Ироқ, Сурия ва курдларга миннатдорчилик билдирган.

Трамп ўз мурожаатидан кейин журналистлар саволларига жавоб қайтариши асносида Сурия шимолидаги ҳаво ҳудудини назорат қилаётган Россия америкаликлар авиациясига Идлиб вилояти осмонида ҳаракатланиши учун йўлак очиб берганини маълум қилган.
Трамп, ал-Бағдодий




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 0
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 0
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 0
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 0
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 0
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 0
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 0
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 96
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 114
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 153
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 70
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 43
  • Бўлимлар