«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 14:35
ЎЗO‘Z

Туркия Суриядаги амалиёт тўхтатилганини эълон қилди

23 окт, 22:06 2 226 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Туркия Суриядаги амалиёт тўхтатилганини эълон қилди © REUTERS / Murad Sezer
Туркиянинг Суриядаги «Тинчлик булоғи» номли ҳарбий амалиёти тўхтатилди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли эълон қилди.
У Анқара ва Москва томонидан англашув меморандуми имзоланганидан кейин ҳарбий амалиёт тўхтатилганини қўшимча қилган.

Шу билан бирга, Човушўғлининг айтишича, «агар зарурат туғилса» армия курдларга зарба беришга тайёр туради.
«Агар террорчилар қаердадир пайдо бўлса, бизнинг ҳарбийларимиз улар билан жангга киришади. Қуроллар, қопқон-миналар қолган - буларнинг барчасини тозалаш керак. Шунинг учун биз майдонда қоламиз», деган вазир Anadolu учун берган интервьюсида.

Шунингдек, Туркия Мудофаа вазирлиги АҚШ ва Россия билан тузилган келишувлардан кейин Сурия шимоли-шарқида қайта амалиёт бошланмаслигини маълум қилди.

«Келгусида ҳозирда назорат ўрнатилган ҳудуддан ташқарида янги ҳарбий амалиётлар ўтказишга зарурат йўқ», дея вазирлик баёнотидан парча келтиради Associated Press нашри.

Қайд этилишича, АҚШ минтақадан курд ҳарбий бўлинмаларини тўлиғича олиб кетган.
Ўз навбатида, вазирлик Туркия чегараларида террорчилар учун йўлак қолдирилмаслигини таъкидлаган.

Путин ва Эрдўған нималарга келишди?

Фото: Михаил Метцель/ТАСС
22 октябрь куни Сочи шаҳрида Россия ва Туркия президентларининг 6 соатлик учрашуви ўтказилди. Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўған қуйидаги масалаларда келишиб олди:

- Туркиялик ҳарбийлар 9 октябрь кунидан буён «Тинчлик булоғи» амалиёти давомида эгалланган ҳудудлар устидан номаълум вақтга қадар назоратни сақлаб қолади (келишувда бу «статус-кво сақланиши» деб аталган).

- Чегарадаги бошқа барча ҳудудлар суриялик чегарачилар ва Россия ҳарбий полиция томонидан эгалланади. Туркия армияси бу ҳудудга кириши мумкин эмас, аммо туркиялик ҳарбийлар чегарадан 10 км ичкаригача бўлган ҳудудда Россия билан ҳамкорликдаги патрул ишларида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади.

- Эрдўған террорчилар деб атаган курд ҳарбий бўлинмалари бир ҳафта мобайнида чегара ҳудудини тарк этиши керак бўлади. Келишувда уларнинг тақдири ҳақида ҳеч нарса айтилмаган, аммо томонлар «барча шаклларда терроризм билан курашиши» қайд этилган.

- Ҳужжатда курд мухторияти ҳам тилга олинмаган: Суриянинг сиёсий тузилмасига оид барча масалалар кейинроқ Россия, Туркия ва Эрон иштирокидаги конституцион қўмитада кўриб чиқилади ва ҳал қилинади.

- Туркиядан суриялик қочқинлар курдлар ерларига кўчирилиши ҳақида ҳам ҳеч нарса айтилмаган: фақат томонлар қочқинлар Сурияга «хавфсиз ва ўз ихтиёри билан қайтиши» чоралари кўрилишига келишиб олинган.

Бу нимани англатади?
Эрдўған мураккаб ўйинда ютқазди, аммо обрўсини сақлаб қолди. Туркия Суриядаги амалиётидан кўзланган мақсадларидан воз кечишига тўғри келди. «Фотиҳ» Эрдўған ўз режаларининг кўпи билан бешдан бир қисмига эришиш билан чекланди. У курдлар яшайдиган ҳудуднинг бир қисмигина устидан назорат ўрнатди, бу ҳудудни кенгайтириш учун имкониятларини йўқотди, ҳолбуки, амалиёт бошланганида унинг ҳарбийлари бутун чегара бўйлаб 30 км ичкаридаги ҳудудни эгаллаши кўзда тутилганди. Туркияда Суриянинг шимоли-шарқидаги ҳудудларини тўлиқ эгаллаш муҳокама қилинганди.

Эрдўғаннинг бу мағлубияти у замонавий «гибрид уруш» қоидаларига риоя этмаганидадир — у керакли дипломатик ва медиа қўлловига эга бўлмади, ўзига ёмон иттифоқчилар танлади.

Сурия ҳукумати ва Россия деярли ҳеч иш қилмасдан Сурия ҳудудининг учдан бир қисми устидан назорат ўрнатди, бу ҳудудлар фуқаролик уруши вақтида курдларга ва уларнинг иттифоқчилари бўлган — АҚШга ўтиб кетганди. Бу америкаликлар ва европаликлар ҳудудни тарк этиши эвазига бўлди, Дамашқ ва Москва кўп йиллар давомида бунга эриша олмаганди, аммо Эрдўған эришди.

Туркия ўзи эгаллаб олган ҳудудни ўз назоратида қолдирди, расмий Анқаранинг ҳисоблашича, бу ҳудуд фақат Суриянинг янги ҳукуматига қайтариб берилиши мумкин, Туркия ҳозирги ҳукуматни қонуний деб билмайди. Мамлакатнинг янги ҳукумати қачон тузилиши номаълум, чунки унга асос бўлиши керак бўлган янги конституция ҳам ҳали ёзилмаган.

Путин билан янги келишувда Суриянинг чегарадаги бошқа ҳудуди — Идлиб — мухолифатчи жангариларга тегишли бўлган ҳудуд, ҳукумат алмашишини талаб қилиб исён кўтарган кучлар тақдири ҳам кўзда тутилмаган. Асадга мухолиф бўлган ортядлар Туркия билан ҳамкорлик қилади. Анқара курдларга қарши амалиётида идлиблагилар билан иттифоқда ҳаракат қилганди. Суриядан келган хабарларга кўра, Дамашқ Россия қўлловида келгусида Идлибга ҳужум бошлайди, бу борадаги сўнгги юришлар август ойи охирида Анқара талаби билан тўхтатилганди. Шу тариқа, Туркия ва Россиянинг Суриядаги яширин кураши 22 октябрь кунги келишув билан якунига етмайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 142
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 51
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 288
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 71
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 373
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 210
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 0
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 70
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 21
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 23
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 141
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 143
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 51
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 288
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 77
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 109
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 71
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 373
  • Бўлимлар