«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2019, 04:37
ЎЗO‘Z

АҚШ Афғонистондан 2 минг ҳарбийсини олиб чиқди

21 окт, 22:16 626 Дунё
АҚШ Афғонистондан 2 минг ҳарбийсини олиб чиқди
Фото: Reuters
Афғонистондаги америкалик ҳарбийлар сони 12 минггача қисқарди. Бундан ташқари, улар сони яқин орада 8,6 минг нафаргача камайиши мумкин.
АҚШ Афғонистондаги ҳарбийлари сонини секин-аста қисқартира бошлади ва у ердан 2 минг ҳарбийсини олиб чиқди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, АҚШ ва НАТОнинг Афғонистондаги қўшинлари қўмондони генерал-лейтенант Остин Скотт Миллер Афғонистондаги америкалик ҳарбийлар сони 12 минггача қисқарганини тасдиқлаган.

Таъкидланишича, ҳарбийлар олиб чиқилиши Вашингтон “Толибон” ҳаракати вакиллари билан АҚШ қўшинларининг олиб чиқилишини кўзда тутувчи келишувга эришмаганига қарамай юз берган. Бундан ташқари, АҚШнинг Афғонистондаги қўшинлари сони яқин орада 8,6 минг нафаргача камайиши мумкин.

20 октябрда АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан учрашувда террорчиликка қарши масалаларни муҳокама қилган. Пентагон раҳбарининг таъкидлашича, АҚШ қўшинлари сонининг қисқариши Афғонистонда ҳаракат қилувчи террорчилик гуруҳларига қарши курашга путур етказилмаган ҳолда юз беради.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • КХШТ Афғонистондаги "Толибон" ва ИШИД жангарилари сонини маълум қилди 24 сен, 19:43
  • АҚШ Афғонистон бўйича режаларини маълум қилди 03 янв, 11:38
  • Оқ уй Афғонистондаги ҳарбийлар ҳам олиб чиқилиши ҳақидаги хабарларни рад этди 29 дек, 14:19
  • Ашраф Ғани Афғонистондаги ИШИД ҳақида маълум қилди 27 мар, 14:56
  • Пентагонда Афғонистонда америкалик ҳарбийлар сони оширилиши тасдиқланди 19 сен, 11:31
  • Сўнгги янгиликлар
  • Англия йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва Чехия сафарда ютқазиб қўйди 18 ноя, 00:24 145
  • Бош айланиши: сабаблари нима ва қандай чора кўриш керак? 18 ноя, 00:23 196
  • Максим Шацких Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига мурожаат қилди 18 ноя, 00:22 318
  • Шоир Бобур Бобомурод уйсиз шоир Мирзо Карим ҳақида гапирди (видео) 17 ноя, 23:55 363
  • Португалия Евро-2020 йўлланмасини нақд қилди, Сербия плей-оффда омадини синаб кўради 17 ноя, 23:23 171
  • "Dubai Cup-U23". Ўзбекистон БААга имкониятни бой берди 17 ноя, 23:04 221
  • Лаб бўёқлари қандай ихтиро қилинган? 17 ноя, 22:57 274
  • Афғонистонда ичида ўзбекистонликлар ҳам бўлган 600 дан ортиқ ИШИД террорчилари таслим бўлгани айтилмоқда 17 ноя, 22:30 558
  • Лукаку: Россия кучли жамоа ва менга Дзюбанинг ўйини ёқди 17 ноя, 22:08 190
  • Британиялик эркак лотереядан ютган 12,5 млн долларини кўнгилхушликка сарфлаб юборди 17 ноя, 21:40 440
  • Бўлимлар