«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2019, 04:38
ЎЗO‘Z

Ҳиндистонда талабалар имтиҳонни бошларига картон қути кийган ҳолда топширишга мажбурланди

20 окт, 13:12 751 Дунё
Ҳиндистонда талабалар имтиҳонни бошларига картон қути кийган ҳолда топширишга мажбурланди
Фото: ANI
Интернетда имтиҳонни бошларига картон қути кийган ҳолда топширган ҳиндистонлик коллеж талабалари сурати тарқалиши билан боғлиқ машмаша авж олди.
Фотосуратлар Ҳиндистоннинг Канатака штати Хавери шаҳридаги Бхагат тайёрлов коллежининг кимё фанидан имтиҳонлари вақтида олинган.

Суратларда ўқувчилар парталар олдида ўтиргани ва кўчириб ёзиш имконияти бўлмаслиги учун бошда картон қути бўлгани ҳолда тасвирланган.
Коллеж маъмури ушбу кўнгилсиз ҳолат юзасидан округ ҳукумати олдида узр сўради.

Унинг сўзларига кўра, бу усулдан бошқа мактабларда қўлланишидан хабар топган коллеж ўқитувчилари ҳам тажриба қилиб кўрмоқчи бўлишган.
У шунингдек, бу тажриба иштирокчиларнинг розилиги ва уларнинг ўзлари олиб келган картон қутиларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилганини таъкидлаган.

«Ҳеч қандай мажбурлаш бўлмаган. Расмларда кўриниб турибдики, ҳамма талабалар ҳам қутини кийишмаган. Баъзилар қутиларни 15 дақиқадан сўнг ечиб ташлашган, биз ҳам бир соатдан сўнг ечишни тавсия этгандик», - дейди бошқарувчи.

Коллеж ўқитувчилари бундай тажрибани Мумбайдаги мактаблардан кўчиришган / ANI
Маҳаллий органлар вакиллари ижтимоий тармоқларда фотосуратларни кўришлари биланоқ зудлик билан коллежга ташриф буюришган.

Университетгача таълим қўмитасининг маҳаллий директори ўринбосари С.Ч. Пирджаде ушбу усулни ноинсоний деб атади.

«Бу воқеадан хабар топишим билан ўша заҳоти коллежга бордим ва раҳбарият бунга чек қўйиши кераклиги ҳақида буйруқ бердим, - дея унинг сўзларини келтиради Times of India газетаси. - Шунингдек, коллеж раҳбарларига огоҳлантириш бердим ва ҳозирда интизомий чораларни кўриб чиқмоқдаман».
Коллеж раҳбарияти ушбу тажриба тўхтатилгани ва маҳаллий таълим органлари буйруқларига амал қилинаётганини билдирган.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • “Жентра”га яширилган электрон тамакилар фош этилди 25 июл, 19:42
  • "Неймарнинг ўғирланиши” камерага тушди (видео) 16 июл, 14:56
  • 3 июлдан коллеж ва лицейларда ҳужжат қабул қилиш бошланади 03 июл, 13:03
  • Боровский коллежи маъмурияти: Талабаларнинг муштлашуви коллеж ҳудудида рўй бермаган 06 июн, 10:49
  • Samsung телевизорлар учун ботиқ қутини ихтиро қилди 09 окт, 13:45
  • Сўнгги янгиликлар
  • Англия йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва Чехия сафарда ютқазиб қўйди 18 ноя, 00:24 145
  • Бош айланиши: сабаблари нима ва қандай чора кўриш керак? 18 ноя, 00:23 196
  • Максим Шацких Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига мурожаат қилди 18 ноя, 00:22 318
  • Шоир Бобур Бобомурод уйсиз шоир Мирзо Карим ҳақида гапирди (видео) 17 ноя, 23:55 363
  • Португалия Евро-2020 йўлланмасини нақд қилди, Сербия плей-оффда омадини синаб кўради 17 ноя, 23:23 171
  • "Dubai Cup-U23". Ўзбекистон БААга имкониятни бой берди 17 ноя, 23:04 221
  • Лаб бўёқлари қандай ихтиро қилинган? 17 ноя, 22:57 274
  • Афғонистонда ичида ўзбекистонликлар ҳам бўлган 600 дан ортиқ ИШИД террорчилари таслим бўлгани айтилмоқда 17 ноя, 22:30 558
  • Лукаку: Россия кучли жамоа ва менга Дзюбанинг ўйини ёқди 17 ноя, 22:08 190
  • Британиялик эркак лотереядан ютган 12,5 млн долларини кўнгилхушликка сарфлаб юборди 17 ноя, 21:40 440
  • Бўлимлар