«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 09:30
ЎЗO‘Z

Трампнинг конгресс аъзолари билан учрашуви даҳанаки жангга айланиб кетди

17 окт, 12:00 2 842 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Трампнинг конгресс аъзолари билан учрашуви даҳанаки жангга айланиб кетди Фото: Evan Vucci / AP
АҚШ президенти Дональд Трампнинг Туркиянинг Суриядаги ҳарбий амалиёти бўйича конгресс етакчилари билан учрашуви икки томоннинг даҳанаки жангига айланиб кетиб, оқибатда барбод бўлди.

Bloomberg ахборот агентлигига демократларнинг сенатдаги етакчиси Чак Шумернинг маълум қилишича, Трамп Оқ уйнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини ҳаттоки республикачилар ҳам қўллаб-қувватламаётганидан дарғазаб бўлиб, вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосини очиқчасига ҳақорат қилишга ўтган ва уни “учинчи навли сиёсатчи” деб атаган.

Ахборот агентлиги манбаларидан бирининг маълум қилишича, тортишувнинг энг авж нуқтаси учрашув иштирокчиларидан бири Трампга собиқ мудофаа вазири Жим Мэттиснинг АҚШ босими заифлашса, ИШИД яна тикланиши ҳақидаги сўзларини эслатгани бўлган. АҚШ президенти бунга жавобан “Мэттис дунёдаги энг юқори баҳолаб юборилган генерал эканини”, ИШИДнинг яксон қилинишидаги асосий ҳисса эса унинг ўзига тегишли эканини айтган.

Ўзаро ҳақоратлардан кейин Пелоси ва Шумер учрашувни тарк этишган ва гўёки ушбу вазиятдан ички сиёсий курашда фойдаланмоқчи бўлишгани учун республикачилар танқидига учрашган. Республикачиларнинг вакиллар палатасидаги етакчиси Кевин Маккарти Пелоси учрашувни барбод қилиш учун атайлаб можаро келтириб чиқарганини айтган. Унинг таъкидлашича, “икки томон ҳам қизиққонлик қилган”, бироқ спикер ўзини ахлоқсиз тутган.

Оқ уй матбуот котиби Стефани Гришемнинг таъкидлашича, Трамп учрашувда ўзини босиқ тутган, “иш бўйича” гапирган, бироқ Пелоси ҳеч кимни эшитишни истамаган.

Аввалроқ конгрессда Трамп Сурия шимолидан қўшинларни олиб чиқишга ва шу тариқа курдларни қўллаб-қувватламасликка қарор қилгани учун танқидга учраганди.

Ўз навбатида АҚШ маъмуриятида турклар ва курдлар ўртасидаги ихтилофга аралашишни истамаётганлари айтилган. Трамп америкалик ҳарбийлар Сурияда ташлаб кетган базаларни энди президент Башар Асад қўшинлари ва россиялик ҳарбийлар эгаллаши ҳақидаги гапларга “Россия қум билан ўйнашига қаршимасман” деб жавоб қилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 0
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 1
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 85
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 154
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 193
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 212
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 0
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 1
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 0
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 6
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 12
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 84
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 154
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 42
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 193
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 212
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 322
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 394
  • Бўлимлар