«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 18:01
ЎЗO‘Z

Алмазбек Атамбоев устидан суд жараёни ёпиқ тартибда ўтади

17 окт, 06:35 2 750 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Алмазбек Атамбоев устидан суд жараёни ёпиқ тартибда ўтади Қирғизистонда жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши бўйича суд жараёни жамоатчилик ва ОАВ учун ёпиқ тартибда ўтади. Бундай қарорни суд иши бўйича дастлабки тингловда Бишкекнинг Первомайск тумани суди қабул қилган.

Батукаев иши бўйича айбланувчилардан бири Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев ҳисобланади. Ундан ташқари, ушбу иш бўйича яна 18 киши судланувчи сифатида ўтиб, улардан 14 нафари тергов билан битимга борган.

Таъкидланишича, Батукаевнинг озод этилиши ишида махфийлаштирилган томлар мавжуд бўлиб, Атамбоевнинг ҳимояси улардан бирини ошкор қилишни сўраган. Бироқ суд бу илтимосни рад этган.

Жиноий иш бўйича биринчи суд мажлиси 15 ноябрга белгиланган.

Ҳозирда тергов изоляторида ҳибсда ушлаб турилган Атамбоев суд жараёнини “ўйин” деб атаб, норозилик сифатида ўз камерасини тарк этишдан бош тортмоқда. Дастлабки тинглов унинг иштирокисиз ўтган.

2013 йилда Азиз Батукаев қотиллик учун жазони ўтаётган турмадан оғир хасталикка учрагани важи остида озод этилган. Чечен миллатига мансуб жиноий авторитет озодликка чиққан куниёқ хусусий самолётда Чеченистонга учиб кетган ва ҳанузгача ўша ерда қолмоқда.

Терговнинг фикрича, Батукаевнинг озод этилишига ёлғон ташхис қўйган шифокорлар, қарорни қабул қилган судья, прокурорлар ва гўёки президентлиги вақтида Батукаевнинг озод этилиши операциясига шахсан рухсат берган Атамбоев алоқадор бўлиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қозоғистонда сув тошқинлари оқибатида 7 киши ҳалок бўлди 18 апр, 16:00 46
  • G7 вазирлари Украина ва Яқин Шарқдаги урушларни муҳокама қилди 18 апр, 15:35 29
  • «Қасри Миллат»да тор доирада учрашув ўтказилди 18 апр, 15:01 88
  • Шавкат Мирзиёевни Душанбе аэропортида мамлакат раҳбари Эмомали Раҳмон кутиб олди 18 апр, 14:58 52
  • 2018 йилда ўлдига чиқарилган миллиардер тирик бўлиши мумкин 18 апр, 14:55 151
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Муҳаммадсобир Файзовнинг қариндошлари ўз ҳақиқатлари билан бўлишди 18 апр, 12:46 536
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 6
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 14
  • Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди» 18 апр, 17:07 13
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 40
  • Шифокор тавсиясисиз қабул қилиб бўлмайдиган 3 хил витамин 18 апр, 16:23 34
  • Қозоғистонда сув тошқинлари оқибатида 7 киши ҳалок бўлди 18 апр, 16:00 46
  • G7 вазирлари Украина ва Яқин Шарқдаги урушларни муҳокама қилди 18 апр, 15:35 29
  • Ўзбекистонлик спортчи финал йўлланмасини қўлга киритди 18 апр, 15:18 33
  • «Қасри Миллат»да тор доирада учрашув ўтказилди 18 апр, 15:01 88
  • Шавкат Мирзиёевни Душанбе аэропортида мамлакат раҳбари Эмомали Раҳмон кутиб олди 18 апр, 14:58 52
  • 2018 йилда ўлдига чиқарилган миллиардер тирик бўлиши мумкин 18 апр, 14:55 151
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 33
  • Бўлимлар