«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 07:18
ЎЗO‘Z

Ким Чен Ин отда Пэктусан тоғига кўтарилди (фото)

16 окт, 17:57 2 377 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ким Чен Ин отда Пэктусан тоғига кўтарилди (фото) Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин оқ отда корейслар учун муқаддас ҳисобланган Пэктусан тоғига кўтарилиб, биринчи қорни кутиб олди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги хабар тарқатди.

«Бу бизнинг инқилобий тарихимизда катта аҳамиятга эга бўлган муҳим воқеа. Бу кўтарилиш букилмас иродаси билан ватанимизни улкан кучга эга қудратли давлатларга қарши курашга бошлаб бораётган ўртоқ Ким Чен Иннинг афсонавий жасоратини ифодалайди», дейилади хабарда.

Тарқалган суратларда КХДР раҳбари қорга бурканган Пэктусан тоғлари орасида кетаётгани тасвирланган. У тоққа кўтарилиш чоғида АҚШ томонидан қўлланган санкцияларни танқид қилган.

«Мамлакатдаги вазият бекор қилинмаган санкциялар ва душман кучлари босими туфайли оғирлашмоқда, биз кўп синовлар ва қийинчиликларга қарши туришимиз керак бўлади. АҚШ раҳбарлигидаги душманлар корейс халқига берган оғриқлар ғазабга айланади», — дея Шимолий Корея раҳбари сўзларини келтирган Жанубий Кореянинг «Ёнҳап» агентлиги.

Пэктусан — Корея яриморолидаги энг юқори нуқта бўлиб, КХДР ва Хитой ўртасидаги чегара ҳудудда жойлашган. Кореяликлар бу тоғни муқаддас ҳисоблашади: афсонага кўра, тўрт минг йил муқаддам бу тоғдан қадимги корейс давлати асосчиси тушиб келган. Бундан ташқари, КХДРнинг расмий тарихшунослигига кўра, Иккинчи жаҳон уруши вақтида Пэктусан тоғида КХДР давлати асосчиси Ким Ир Сен раҳбарлигидаги партизанлар лагери жойлашган эди. Бу лагерда унинг ўғли ва вориси Ким Чен Ир ҳам туғилган.

Ким Чен Ин аввал ҳам уч марта Пэктусан тоғига кўтарилган, жумладан, АҚШ билан ядродан холи бўлиш бўйича ва Жанубий Корея билан тинчлик бўйича музокараларда. Бу паллалар унинг давлат раҳбари сифатидаги фаолиятидаги муҳим паллалар сифатида баҳоланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 0
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 2
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 159
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 161
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 91
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 265
  • Сўнгги янгиликлар
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 0
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 2
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 188
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 91
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 39
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 159
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 161
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 223
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 91
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 265
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 320
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 397
  • Бўлимлар