«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2019, 03:08
ЎЗO‘Z

Янги қонун лойиҳаси ҳақидаги хабар Яндексга 1,5 миллиард доллар зарар келтирди

12 окт, 23:47 675 Дунё
Янги қонун лойиҳаси ҳақидаги хабар Яндексга 1,5 миллиард доллар зарар келтирди
АҚШнинг Nasdaq биржасида савдо куни очилганидан сўнг Яндекснинг акциялари 17 %га пасайди. Бунга ноябрь ойида Россия Давлат Думаси Интернет-ресурсларидан фойдаланишга доир янги қонун лойиҳаси сабаб бўлмоқда. Компания акциялари нархи 1.5 млрд $га арзонлаб, ҳозирда умумий капитализацияси 10 млрд $дан пастлади.

Кеча Давлат Думаси қонун лойиҳасини ноябрь ойида кўриб чиқишини эълон қилди. Янги лойиҳага кўра, "Интернет тармоғидаги муҳим ахборот ресурси" тушунчаси амалга киритилади ва бундай ресурсларнинг устав фондида "хорижий сармоялар миқдори 20%дан ошишига" йўл қўйилмайди. Яъни, чет эл сармоядорлари учун чекловлар ўрнатилади. Яндекс эса айнан шундай, "Интернет тармоғидаги муҳим ахборот ресурси" дея таснифланиши мумкин.

"Ҳозирги талқинда у ҳақиқатан ҳам асосий иштирокчилар учун жиддий хавф туғдиради", деди ахборот сиёсати қўмитаси раҳбари Леонид Левин. Унинг сўзларига кўра, қўмитанинг вазифаси "хавфсизлик" ва "инвестиция"ни яқинлаштириш ҳисобланади.

"Ҳеч қанақа муаммони кўрмаяпман, бугун тушган бўлса (акциянинг нархи - таҳр.), эртага ошади. Сизларга маслаҳатим, бирорта ушбу қонунга қарши амалдор топиб, ундан баёнот олинг. Шунда акцияларингиз нархи ошади", - дейди қонун лойиҳаси муаллифи депутат Горелкин ўзининг телеграм каналида.

ВТБ банк таҳлилчилари фикрича, Яндекс акциялари тушишига сабаб қонун лойиҳасининг ўзидан ҳам кўра, унинг ОАВда кенг ёритилаётганлигидир. Ҳатто қонун қабул қилиниши сўроқ остида турганига қарамай, бир қанча инвесторлар активларини рискка қўйишни истамаяпти.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия фуқароларига мигрантларни рўйхатдан чиқариш ҳуқуқи берилади 25 фев, 12:25
  • АҚШнинг энг йирик бешта IT-компанияси бир кун ичида 100 млрд доллар йўқотди 11 июн, 10:09
  • Россия давлат думаси WhatsApp ва Telegram’ни жаримага тортмоқчи 20 июн, 19:08
  • Alibaba асосчиси Жек Ма илк бор Россияга ташриф буюради 05 июн, 11:40
  • «Apple» компанияси бир кунда 22,6 миллиард доллар йўқотди 05 дек, 12:37
  • Сўнгги янгиликлар
  • Бутунжаҳон "Сайёралар Конгресси" бўлиб ўтмоқда 19 окт, 01:00 106
  • Қосимов: "Абрамовнинг термага мураббий бўлгани "Бунёдкор"нинг ўйинига салбий таъсир қилдими?" 19 окт, 00:42 124
  • Вадим Абрамов: "Юта олмаётганимизга майдон айбдор эмас" 19 окт, 00:32 147
  • Фастфуд ишқибози бўлган келин тўйида товуқ оёқчаларидан махсус гулдаста тайёрлатди 19 окт, 00:30 118
  • Фарғона вилоятида Damas автомашинаси «Камаз»га бориб урилди (видео) 19 окт, 00:03 194
  • Тошкентда Lacetti минган аёл ЙПХ ходимларидан қочди (видео) 18 окт, 23:53 225
  • Навоийда Nexia портлаб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди 18 окт, 23:43 265
  • Диққат!!! Эътибордан четда қолдиришингиз керак бўлмаган саратоннинг 8 аломати 18 окт, 23:20 388
  • Назарбоев Лондонда жазога тортилди 18 окт, 22:53 482
  • Ёнида фуқаролик паспорти бўлмаган шахс қандай ҳолларда ички ишлар бўлимларига олиб кетилади? 18 окт, 22:27 504
  • Бўлимлар