Фото: AP «Times of India» ёзишича, Ҳиндистонда тўрт киши селфимания қурбони бўлди. Полиция хабарига кўра, воқеа кеча, 7 октябрь куни Тамилнад штатидаги тўғон ёнида содир бўлган.
Аниқланишича, келин-куёв — Ниведита ва Прахба ҳамда уларнинг қариндошлари — Канита, Снеха, Уварани ва Сантош тўғоннинг ёнгинасида бирга селфи-суратга тушмоқчи бўлган. Нимадир бўлиб, куёвдан бошқа ҳаммаси сувга йиқилиб кетган. Прахбу сувга сакраб келинчакни қутқариб қолган, қолган тўрт киши чўкиб кетган.