«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 18:47
ЎЗO‘Z

ОАВ: Нодира Қодирова иши бўйича депутатнинг ўзи қандай кўрсатма бергани маълум

03 окт, 07:36 4 227 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ОАВ: Нодира Қодирова иши бўйича депутатнинг ўзи қандай кўрсатма бергани маълум Туркияда ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясининг парламентдаги депутати, истеъфодаги генерал Ширин Унал 9 кун олдин рўй берган воқеа юзасидан ҳамон сукут сақламоқда. 23 сентябрь оқшомида унинг Анқарадаги уйида ўзбекистонлик Нодира Қодирова ўз жонига қасд қилганди.

OdaTV прокуратурадаги манбаларга таяниб хабар беришича, Унал ўша куннинг ўзидаёқ ҳуқуқ органларига воқеа юзасидан тушунтириш берган. Аммо у оддий полиция офицерига эмас, бош прокурор ўринбосарига кўрсатма беришни хоҳлаган ва бош прокурор ўринбосари ўша оқшом генералнинг уйига келган.

Ширин Унал ўз кўрсатмасида, жумладан, шундай дегани айтилмоқда:

«Қизимдек бўлиб қолган Нодира Қодированинг хатти-ҳаракатлари охирги 2-3 ойда ўзгариб қолганди. У бир йиғлаб, бир куладиган бўлиб қолгач, уни шифокорга олиб боришган ва руҳий муолажа бошлашган эди».

Лекин, таъкидлаш жоиз, марҳумнинг акаси Муҳаммад Али синглисида психологик даволанишга эҳтиёж бўлмагани, у университетга кириш учун тайёргарлик кўраётган бўлганини айтганди.

Нашрга кўра, Унал воқеалар ривожини қуйидагича ҳикоя қилиб берган:

Ётоқхонасидаги шкафда тўппонча йўқолиб қолганини пайқагач, бу ҳақда қизидан сўраган. Қизи тўппончани кўрмаганини айтгач, депутат қизи билан бирга Нодиранинг хонасига чиқиб, ундан ҳам сўраган. Бу саволни эшитган Қодированинг ҳаракатларида безовталаниш сезилган, у ўз хонасидаги шкаф тортмаларини очиб: «Қаранг, йўқ-ку. Сизнинг нарсангиз билан менинг нима ишим бор», деган.

Шундан сўнг депутат: «Қара, акангга телефон қиламан. Унга жавоб берасан», деган ва телефонини олиш учун пастки қаватга тушган. Шу пайтда Нодира Уналнинг қизини хонадан итариб чиқариб, эшикни ичкаридан қулфлаб олган. Қизнинг «буёққа келинг, дада, тезроқ» деганини эшитган депутат зинадан чиқишда ўқ овозини эшитган.

Сўнг улар эшикни бузишга уринганлар. Оча олмагач, полицияга чақиришган. Тез орада етиб келган полициячилар эшикни синдириб очишган. Бу вақтда Нодира ҳали ҳаёт бўлган, уни дарҳол касалхонага олиб чиқиб кетишган.

Манба хабарига кўра, полиция Қодированинг хонасидаги барча ашёларни, жумладан унинг кундаликларини ҳам олиб кетган. Маълум бўлишича, генералнинг уйида учта қурол бўлган, баъзи чалкашликларга айни шу омил сабаб бўлаётган бўлиши мумкин. Уйдаги барча шахсларнинг бармоқ излари олинган.

Барча, шу жумладан Ширин Уналнинг тўшакда ётган хотини ҳам кўрсатма берган. Фақат, бу уйда хизматчилик қилиб келган бошқа бир ўзбекистонлик ишчи турк тилини билмаслиги боис ўша вақтнинг ўзида таржимон топишнинг имкони бўлмагани ва ундан икки кун ўтгач кўрсатма олингани айтиляпти.

Прокуратурадаги манба, шунингдек, суд-тиббий экспертизаси хулосаси атайлаб тез олингани ҳақидаги гумонларни инкор этиб, барча жараёнлар белгиланган тартибда амалга оширилганини маълум қилган.

Ширин Унал эса, хабар қилинишича, Қодированинг акаси айтаётган иддаолардан ҳайрон. Депутат марҳумнинг Лайло Ниёзова исмли дугонаси борлигини умуман билмаслигини ҳам қўшимча қилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 0
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 74
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 113
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 113
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 198
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 113
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 1
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 16
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 44
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 72
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 57
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 74
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 113
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 30
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 67
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 36
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 176
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 46
  • Бўлимлар