«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2019, 07:42
ЎЗO‘Z

Туркия парламентининг мухолиф депутати Адлия вазиридан 6 та саволга жавоб талаб қилди

01 окт, 18:00 1 158 Дунё
Туркия парламентининг мухолиф депутати Адлия вазиридан 6 та саволга жавоб талаб қилди
Ўзбекистонлик Нодира Қодированинг турк депутати уйида ўз жонига қасд қилиши ҳолати Туркия парламенти кун тартибига киритилди.
Масалани Буюк миллат мажлисига депутат Сера Кадигил кўтариб чиқди. У Адлия вазирига депутатлик сўрови юборган, деб хабар бермоқда Bianet'га асосланиб Kun.uz нашри.

Таъкидлаш жоиз, Сера Кадигил – парламентдаги асосий мухолифатчи ҳисобланмиш Республика халқ партияси аъзоси саналади. 23 ёшли қизнинг шубҳали тарзда ўз жонига қасд қилиши эса Туркияда ҳукмрон партия – Адолат ва тараққиёт партияси вакили Ширин Уналнинг уйида рўй берган эди.

Сера Кадигил / Фото: AA / Erçin Top
Мухолиф депутат Адлия вазирлигига мурожаатида Қодирова иши юзасидан жамоатчиликда асосли гумонлар туғилаётгани, одамлар бу ҳодиса ҳукмрон партия депутатининг уйида рўй бергани учун ҳам ёпди-ёпди қилиняпти, деган фикрга боришаётганини қайд этган.

«Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва ОАВдаги материаллар орасида воқеа суицид эмас, балки қотиллик бўлиши мумкин, деган шубҳа тез-тез тилга олинмоқда.

Ҳодисанинг ҳар бир детали атрофлича тергов қилиниши ва жамоатчилик воқеалар ривожидан цензурадан холи тарзда хабардор қилиб борилиши лозим. Бу – жамоатчилик фикрини юмшатиш, айбланаётган одамларнинг ғурур ва шаънини ҳимоя қилиш учун ҳам муҳим аҳамиятга эга», – дейди Кадигил.

Парламент аъзоси ўз сўровида қуйидаги 6та саволга жавоб сўраган:

1. ОАВдаги маълумотга кўра, ўқ Қодированинг юрагининг бироз тепароғидан тешиб ўтган. Агар бу суицид бўлган бўлса, у ҳолда суд-тиббий экспертизаси ўқ танани қандай бурчак остида тешиб киргани, масофа, марҳумнинг танаси ва қўлида қолган порох изларини ўрганиб чиқдими?

2. Адлия вазирлиги Халқаро ҳуқуқ ва халқаро алоқалар бош бошқармасининг «Чет эл фуқароларининг ўлими тўғрисида»ги 71-сонли Низомида хорижий давлатлар фуқаролари тергов объекти бўлган ҳодиса натижасида вафот этган ҳолларда бу ҳақда маълумот етказиш тартиби батафсил белгилаб қўйилган. Унга кўра:

– жасадни ёриб кўриш ҳисоботининг нусхаси ва ўлимни текшириш ҳисоботининг нусхаси,
– марҳумнинг мамлакатида ўлим қайд этилиши учун ўлим ҳақидаги гувоҳноманинг иккита нусхаси,
– марҳумнинг шахсини аниқлашда фойдаланилган паспорт, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва ID-карта каби ҳужжатлар ҳамда марҳумнинг манзили ҳақидаги маълумот,
– агар консуллик томонидан олиб кетилмаган бўлса, жасадга нима бўлгани ва агар дафн этилган бўлса, дафн этилган жойи кўрсатилган хат юбориш зарур.

Бу процедураларнинг барчаси бажарилганми?

3. Қодированинг акаси айтган гапларга қараганда, Қодирова воқеадан олдин дугонаси Лайло билан икки соат гаплашган ва «жинсий тегажоғликка учрагани»ни айтган. Тергов бу даъволарни ҳам ҳисобга оляптими? Телефон суҳбати аудиоси сўралганми, айтиб ўтилган икки шахсдан кўрсатма олинганми?

4. ОАВдаги эътирозли ҳолатларнинг яна бири. Қодированинг бошқа бир дугонаси Нигор Абдурраҳмонова улар полицияга тегажоғлик воқеаси ҳақида айтишганини баён қилган ва «Шунга қарамай, улар бизнинг кўрсатмамизни қабул қилишмади», деган. Абдурраҳмонованинг кўрсатмаси инобатга олинганми? Агар йўқ бўлса, нега инобатга олинмаган?

5. Нодира Қодированинг яшаш ва ишлаш учун тегишли рухсати бормиди? У суғурталанганмиди? У ўша уйда ишлаганини тасдиқловчи бирон-бир расмий ҳужжат борми?

6. Нодира Қодированинг телефони ва компьютери (агар бор бўлса) ўрганиб чиқилдими? Марҳумнинг яқинлари томонидан билдирилаётган эътирозлар терговда инобатга олинганми?

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин мазкур иш доирасида прокурор марҳум Нодира Қодирова ва унинг дугонаси Лайло Ниёзовани фоҳишаликда гумон қилаётгани маълум бўлган эди.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Турк депутатининг уйида ўзини ўлдирган Нодира Қодировани прокуратура фоҳишалик қилганликда айблади 01 окт, 09:20
  • Туркиялик депутат Ўзбекистонлик қизга тажовуз қилгани айтилмоқда 27 сен, 19:02
  • Ўзбекистонлик қиз туркиялик депутатнинг уйида ўз жонига қасд қилди 26 сен, 20:48
  • Туркияда мухолифат жиддий талаб билан чиқди 17 апр, 16:23
  • Туркия парламенти депутатлари мажлисда муштлашишди 12 янв, 23:14
  • Сўнгги янгиликлар
  • Кутиб олинг янги инновацион технология: ойнасиз самолётлар (видео) 16 ноя, 07:30 39
  • Профессионал фотограф мукаммал Инстаграм расмларининг сирини фош этди (фото) 16 ноя, 07:00 130
  • Билл ва Мелинда Гейтс Жамғармаси 16 ноя, 06:30 103
  • Фарзандсиз киши 9та мактаб ўқувчиларининг бир чораклик тушлик пулини тўлади 16 ноя, 06:00 200
  • Сингапур ҳақида қизиқарли маълумотлар 16 ноя, 00:30 430
  • Қизил вино ичиб турасизми? Унда узоқ яшашингиз аниқ 16 ноя, 00:06 632
  • Павел Бугало Суюновнинг ҳаракатлари ва ўтказилган голлар бўйича изоҳ берди 15 ноя, 23:42 519
  • Ўзбекистонда камида 20та йирик давлат корхонаси хусусийлаштирилиши кутилмоқда 15 ноя, 23:30 388
  • Президент ҳузурида хорижий инвесторлар кенгаши тузилди 15 ноя, 23:18 125
  • Юрий Стоянов: "Мен барчадан Ўзбекистонни севишни талаб қиламан" 15 ноя, 22:55 425
  • Бўлимлар