«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2019, 03:04
ЎЗO‘Z

Оқ уй Трампнинг Зеленский билан суҳбати матнини эълон қилди

26 сен, 10:42 988 Дунё
Оқ уй Трампнинг Зеленский билан суҳбати матнини эълон қилди
АҚШ президенти маъмурияти Дональд Трампнинг 25 июль куни Украина президенти Владимир Зеленский билан бўлиб ўтган суҳбати матнини (.пдф) эълон қилди, дея хабар бермоқда Дарё.

Суҳбат матнидан маълум бўлишича, Трамп Зеленскийдан Жо Байденнинг ўғлига тегишли компания ишини тергов қилишни сўраган (АҚШнинг собиқ вице-президенти Жо Байден айни вақтда Демократик партиядан АҚШ президентлиги учун энг асосий номзод бўлиб турибди).

«Жо Байденнинг ўғли ҳақида кўп гапиришяпти, эмишки, Байден терговни тўхтатган ва кўпчилик бу ҳақда билишни хоҳлаяпти, шундай экан, бу борада бош прокурор билан бирга чора кўролсангиз, ажойиб бўларди. Байден та’қибни тўхтата олгани билан мақтанган эди, шундай экан, сиз тергов қила олсангиз... Менимча, жуда жирканч эшитиляпти», — деб айтган Трамп суҳбат вақтида. Зеленский Украина расмийлари бу ишни тергов қилишини айтган.

Эълон қилинган стенограммада қайд этилишича, бу ерда Трамп ва Зеленскийнинг суҳбати сўзма-сўз қоғозга туширилмаган.

Аввалроқ The Washington Post газетаси Трамп суҳбат вақтида Украинадаги Байденнинг ўғлига тегишли компания фаолиятини тергов қилишда кўмак кўрсатиши учун Зеленскийга гўёки босим ўтказгани ҳақида ёзган эди. Трампнинг мухолифлари уни Байденнинг ўғлига қарши суриштирувни Украинага бериладиган 250 миллион долларлик ёрдам билан боғлаганликда айблаб чиққанди.

АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси 25 сентябрь куни Дональд Трампни импичмент қилиш учун асос бор-йўқлигини белгилаб берувчи расмий жараён бошланганини эълон қилган эди.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Трампга Зеленскийга босим ўтказгани учун импичмент эълон қилиниши мумкинлиги айтилди 23 сен, 06:00
  • Зеленский ўзи ва Путин берган ваъдаларини бажаришганини эълон қилди 07 сен, 20:55
  • Трамп Зеленскийни Вашингтонга таклиф қилди 01 июн, 19:41
  • Путин ва Трампнинг яккама-якка суҳбати режадагидан узоқроқ давом этди 16 июл, 23:12
  • Трамп ва Путин суҳбати бошланди 28 янв, 23:05
  • Сўнгги янгиликлар
  • Бутунжаҳон "Сайёралар Конгресси" бўлиб ўтмоқда 19 окт, 01:00 106
  • Қосимов: "Абрамовнинг термага мураббий бўлгани "Бунёдкор"нинг ўйинига салбий таъсир қилдими?" 19 окт, 00:42 124
  • Вадим Абрамов: "Юта олмаётганимизга майдон айбдор эмас" 19 окт, 00:32 147
  • Фастфуд ишқибози бўлган келин тўйида товуқ оёқчаларидан махсус гулдаста тайёрлатди 19 окт, 00:30 118
  • Фарғона вилоятида Damas автомашинаси «Камаз»га бориб урилди (видео) 19 окт, 00:03 194
  • Тошкентда Lacetti минган аёл ЙПХ ходимларидан қочди (видео) 18 окт, 23:53 225
  • Навоийда Nexia портлаб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди 18 окт, 23:43 265
  • Диққат!!! Эътибордан четда қолдиришингиз керак бўлмаган саратоннинг 8 аломати 18 окт, 23:20 388
  • Назарбоев Лондонда жазога тортилди 18 окт, 22:53 482
  • Ёнида фуқаролик паспорти бўлмаган шахс қандай ҳолларда ички ишлар бўлимларига олиб кетилади? 18 окт, 22:27 504
  • Бўлимлар