«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 16:38
ЎЗO‘Z

Россия учун бош хавф маълум қилинди

23 сен, 06:35 4 098 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россия учун бош хавф маълум қилинди АҚШнинг ўз устунлигига ишончи ва шу билан боғлиқ ҳолда ўйланмаган қадамларни амалга ошириши мумкинлиги Россия ва бошқа давлатларга бош хавф ҳисобланади. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу “Московский комсомолец” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Сен заиф томонларингни англаб, мувозанат ва умумий хавфсизликни сақлашдан манфаатдор бўлсанг, бу сени ақл билан иш тутишга ундайди. АҚШ каби кучлар баланси сенинг фойданг учун шаклланган, деб ўйласанг, мияга турли, жумладан унча ақлли бўлмаган фикрлар келиши мумкин”, деб айтган Шойгу.

Вазирнинг таъкидлашича, ахборотлаштириш ва автоматлаштиришнинг бугунги даражасида қуролланишни бошқариш тизимида хатоликка йўл қўйиш имкони юқоридир. Шу сабабли охирги вақтда олдинги қаторга ахборот хавфсизлиги муаммоси чиқмоқда.

Шойгу дунёдаги вазиятга тўхталиб, Россиянинг ҳозирда катта кўламли урушда иштирок этиши масаласи турмаётганига умид билдирган.
“Бундай урушнинг хавфи ва оқибатлари ҳар бир кишига маълум”, деб қўшимча қилган Шойгу.

Унинг таъкидлашича, Россия фан ва саноатининг тараққиёти мамлакатга АҚШга муваффақиятли қаршилик кўрсатишга имкон беради. Шу билан бирга, Москва Вашингтон билан “барча фронтларда” рақобатлашишга ҳаракат қилмайди.

“Агар сиз АҚШ ҳарбий бюджетини таҳлил қилсангиз, уларда катта маблағ бутун дунё бўйлаб жойлашган турли базаларга кетишини тушунасиз. АҚШда бундай базалардан 170 та бор”, деб айтган Россия мудофаа вазири ва АҚШнинг Афғонистондаги операцияга сарфлайдиган маблағи деярли Россиянинг бир йиллик ҳарбий бюджетига тенглигини қўшимча қилиб ўтган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 0
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 9
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 9
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 19
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 97
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 298
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 94
  • Бўлимлар