«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 14 2019, 21:15
ЎЗO‘Z

Арманистонлик аёлда кўз ёши ўрнига кристалл ҳосил бўлмоқда (видео)

22 сен, 12:50 1 616 Дунё
Арманистонлик аёлда кўз ёши ўрнига кристалл ҳосил бўлмоқда (видео)
Арманистонлик 22 ёшли Сатеник Каразянда кўз ёши ўрнига нима учун кристалл ҳосил бўлаётгани аниқлана олинмаяпти. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар берди.

Аёлда бу аломат 2 ой аввал пайдо бўлган. “Мен стоматологга боргандим. Кўзимга чанг тушган бўлса керак деб ўйлаб, оғриқ сабабли кўз шифокорига учраганман. У ерда эса кўзимдан бир нечта кристаллчалар чиқариб олишди. Ҳозир ҳар куним жаҳаннамга айланган”, деб айтган аёл.

Аёл маҳаллий офтальмологга мурожаат қилган, лекин у ташхис қўя олмаган. Шундан кейин қизнинг оиласи уни аввал қўшни шаҳарга, сўнгра пойтахт Ереванга олиб борган, бироқ у ерда ҳам ҳеч ким ёрдам бера олмаган. “Ереванга борганимизда, бир шифокор бизни асаб касалликлари шифокорига жўнатган, бошқаси қабул қилган. У кўзимдан кристалларни чиқариб олган. Сўнгра биз тушлик қилиб келгани рухсат олиб, 5 дақиқадан кейин яна қайтиб борганмиз, чунки Сатеникнинг кўзидан яна кристалл чиқа бошлаган. Шунда шифокор бизга ишонмаслигини ва кетишимизни сўраган”, деб айтган Сатеникнинг қайнонаси.

Шифокорлар Сатеникка кўз томчилари ва антибиотиклар буюришган, бироқ бу воситалардан унинг аҳволи янада оғирлашиб, уларни қабул қилишни тўхтатган.

Ушбу ҳодиса билан республика соғлиқни сақлаш вазирлигида қизиқиб қолишган. У ерда вазирликнинг бош маслаҳатчиси билан бу масала бўйича икки марта йиғилиш ўтказилган. Таъкидланишича, яна бир йиғилиш ўтказилиб, унда анамнез тўпланиб, аёл билан нима юз бераётганини аниқлаш режалаштирилмоқда.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • «Доктор, даволамасангиз ҳам майли...» Шифокор ёзган ташхис маъносини тушундингизми? 28 июн, 20:00
  • Смартфон экрани қизнинг кўзини “илма-тешик” қилиб ташлади 21 фев, 11:38
  • Кўзга шикаст етганда нима қилиш керак? 15 апр, 10:57
  • Ҳиндистонда аёл бошидан тирик суваракни чиқариб олишди 03 фев, 21:19
  • Шифокор хатоси туфайли ҳаётдан кўз юмган ҳавайиликнинг оиласига 4,2 миллион доллар тўланади 15 сен, 11:12
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шоҳжаҳон Эргашев: Ҳаваскор боксда Шаҳрам Ғиёсовни енгганман (видео) 14 окт, 20:30 120
  • Beeline’нинг алоқа сифатини ўрганиш бошланди 14 окт, 20:06 173
  • Олий таълимда «катта сакраш» учун ишни нимадан бошлаш керак? 14 окт, 19:42 155
  • Оҳангаронда «Мерседес-Бенц» машинаси бетон тўсиққа урилиб, ёниб кетди 14 окт, 19:10 290
  • Шавкат Мирзиёев шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозодани қабул қилди 14 окт, 18:46 294
  • Ўртоқлик учрашуви. Жанубий Корея U23 – Ўзбекистон U23 - 1:2 (видео) 14 окт, 18:40 423
  • 15 октябрь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти 14 окт, 18:26 426
  • Хитой интернетда цензурани кучайтирмоқда 14 окт, 18:03 232
  • Сумка ташлашда нималарга эътибор қаратиш керак? 14 окт, 17:38 291
  • Тўхташ мумкин бўлмаган жойларда қолдирилган автомобиллар мажбурий эвакуация қилинади 14 окт, 17:13 259
  • Бўлимлар