«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2019, 18:41
ЎЗO‘Z

Қаерда? Қанча? Кимга? Қозоғистонда порахўрлик даражаси аниқланди

13 сен, 21:50 993 Дунё
Қаерда? Қанча? Кимга? Қозоғистонда порахўрлик даражаси аниқланди
Фото: «Диапазон» газетаси
«Transparency Kazakhstan» фонди ўз мониторинги асосида Қозоғистоннинг энг коррупциялашган ҳудудларини аниқлади, деб маълум қилди «Hola News»га таяниб "Хабар" нашри.

Мониторинг БМТ тараққиёт дастури ёрдамида шу йил ёзида Қозоғистондаги 17 та энг йирик шаҳар ва 163 та туман марказида ўтказилган эди. «Transparency Kazakhstan» экспертлари тўққиз минг нафар респондентни саволга тутиб, «Очиқ мулоқот» порталига келган 568 та мурожаатни таҳлил қилишган. Сўровномада 7,2 минг нафар фуқаро, 1,8 минг нафар тадбиркор қатнашган.

Неча марта коррупцион ҳолатга тўқнаш келишган?
Сўровномага жавоб берувчиларнинг 76 фоизидан ортиғи Қозоғистонда пора бермасдан ҳам, тўлиқ қонуний асосда тадбиркорлик қилиш мумкин, деб жавоб берган. Тадбиркорларнинг 9,2 фоизи ва фуқароларнинг 13,4 фоизи давлат органларига иш билан бориб коррупцион вазиятга дуч келганликларини яширишмади. «Очиқ мулоқот» портали орқали эса респондентларнинг 19,8 фоиз давлат органларида коррупцияга тўқнаш келганини билдирган.

Сўралганларнинг 54,4 фоизи охирги йилда коррупция даражаси пасайганини таъкидлаган. Шу билан бирга, ҳар ўнинчи киши пора бериш орқали ишини битирганига иқрор бўлган.

Коррупцияни қандай йўқотиш мумкин?
Фуқаролар ва тадбиркорлар коррупцияга чек қўйишда энг ишончли ва таъсиркор воситалар сифатида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (72,4 фоиз), ҳукумат (62,8 фоиз), «Нур Отан» партияси (54,7 фоиз) ва ОАВ (52,1 фоиз)ни тилга олган.

Қанча пора беришмоқда?
Фуқаролар бераётган поранинг ўртача миқдори — 49,7 минг тенгени ташкил этмоқда, энг ками — 500 тенге, энг кўпи — 500 минг тенге.
Тадбиркорлар ўртача 10 минг тенге пора беришади. Энг ками — 5 минг, энг кўпи — 300 минг тенге.

Қозоғистоннинг қайси ҳудудлари энг коррупциялашган?
Фуқароларнинг фикрича, бу борада Жамбил, Атирау, Олма-Ота, Мангистау, Қарағанда, Қизилўрда вилоятлари ва Олма-ота шаҳри «пешқадам».

Тадбиркорлар эса энг коррупциялашган ҳудудлар сифатида Олма-Ота, Нур-Султон (пойтахт), Чимкент шаҳарлари ҳамда Олма-Ота, Мангистау, Қарағанда, Атирау, Қизилўрда вилоятларини тилга олишди.

«Очиқ мулоқот» портали орқали олинган фикрларга кўра, Туркистон, Шимолий Қозоғистон, Қизилўрда, Олма-Ота вилоятлари, Олма-Ота, Нур-Султон ва Чимкент — энг коррупциялашган ҳудудлар.

Нега пора бериш керак?
Фуқаролар пора беришга мажбур этувчи 70 дан ортиқ сабабларни келтиришди. Энг кўп тарқаганлари — яхши мутахассис қўлида даволаниш, ишга жойлашиш, ер участкасини расмийлаштириш, болани боғчага жойлаш, йўла ҳаракати қоидаларини бузганлик.

Энг порахўр давлат органлари
Қозоғистон фуқароларидан энг кўп пора сўровчилар — давлат шифохоналари ва полициячилар.

Тадбиркорлар эса кўпроқ Ер муносабатлари бошқармаси, Давлат даромадлари департаменти, Ёнғинга қарши курашиш хизмати ва полиция туман бўлимлари ходимларининг «оғзини мойлашмоқда».

«Очиқ мулоқот» порталидагилар эса кўпинча полиция, давлат шифохона ва поликлиникалари, солиқчилар, хусусий суд ижрочилари ва давлатга қарашли комипанияларга пора беришга мажбур бўлишганини тан олишган.
Энг корупциялашган давлат органлари — военкоматлар, давлат болалар боғчалари, ФҲДЁлар ва божхона.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Актриса Луиза Расулова туғилган кунини нишонламоқда (фото) 24 апр, 10:30
  • Мўъжиза! Қозоғистон осмонида учта қуёш чиқди (видео) 27 дек, 06:00
  • 10 минг сўмлик банкнотлар 10 мартдан бошлаб муомалага чиқарилади 03 мар, 19:10
  • Райҳон Ғаниева ҳижобда (фотолар) 16 ноя, 10:00
  • АҚШда машиналар бир-бири билан мулоқот қиладиган бўлади 20 май, 00:00
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сабабсиз дарсга келмайдиган ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланади 19 сен, 18:20 45
  • Ипотека кредити олишда юқори ёш чегараси белгиланди 19 сен, 17:57 145
  • Бухорода автотранспорт воситалари орқали ноқонуний равишда товарларни олиб кириш ҳамда вилоятдан олиб чиқиш ҳолатларининг олди олинмоқда 19 сен, 17:33 87
  • Бухорода маданиятли солиқ тўловчилар ўз бурчини қонун турткисисиз бажармайдиган фуқароларга ўрнак бўлмоқдалар 19 сен, 17:14 102
  • Зидан: Барча айбдор. "Реал" ЧЛ даражасида ўйнамади 19 сен, 16:53 190
  • ФИФА рейтингида Ўзбекистон Осиёда кучли ўнликдан чиқиб кетди 19 сен, 16:30 238
  • Бош прокуратуранинг фирибгарликда айблангани сабаб очлик эълон қилган бухоролик тадбиркор ишига муносабати 19 сен, 16:07 373
  • Ўзимиз ўзгаришимиз керак 19 сен, 15:43 260
  • Коммунал хизматлар учун тўловларни қисқартириш бўйича 18 маслаҳат 19 сен, 15:18 294
  • Ўзбекистоннинг Европадаги биринчи сиёсий ҳамкори қайси давлат экани айтилди 19 сен, 14:55 476
  • Бўлимлар